К а р и м о в а. А., И с л о м о в ф. Р., А в л о қ у л о в а. З



Download 11,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/366
Sana10.07.2022
Hajmi11,23 Mb.
#771818
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   366
Bog'liq
buxgalteriya

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ НАЗАРИЯСИ
1-6 о б.
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА УН И Н Г
М О ҲИ ЯТИ
1.1. Ҳисоб ҳақида умумий тушунча
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳисоб корхона маб­
лагларини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш жараёнида 
моддий ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, бошқариш 
ва раҳбарлик қилиш учун жуда муҳим ҳисобланади. 
Корхона фаолиятининг барча жараёнларини узлуксиз 
кузатиб бориш зарур. Корхона хўжалик фаолиятида юз 
берадиган айрим ҳодисаларни кузатиш, ўлчаш ва рўйхат 
қилиш унинг фаолиятини микдорларда акс эттириш- 
дан иборатдир. Бу ҳисобнинг асосий мазмунини таш­
кил этади.
Ҳисоб ишлари жуда қадим-қадимларда вужудга 
келган. У турли ижтимоий-иқтисодий босқичларда 
мавжуд бўлган. Турли ижтимоий-иқтисодий бос- 
қичларда ҳисобнинг мазмуни, аҳамияти, вазифаси, 
техникаси ва шакллари ўзига хос хусусиятларга эга 
бўлиб, бу хусусиятлар бевосита шу ижтимоий-иқти- 
содий босқичларнинг ишлаб чиқариш усули билан 
белгиланган. Ҳисоб моддий ишлаб чиқариш тарақ- 
қиётининг ҳамма босқичларида фойдаланилган ва у 
тобора такомиллашиб борган.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда, ҳисоб- 
нинг бажарадиган вазифаларини белгилашимиз мум­
кин. Қуйидагилар ҳисобнинг асосий вазифалари бўлиб 
ҳисобланади:


♦ корхона, ташкилот ва муассасаларнинг хўжалик 
фаолиятида содир бўладиган жараёнларни кузатиб бо­
риш;
♦ кузатиш натижасида олинган маълумотларни миқ- 
дор кўрсаткичларда ифодалаш;
♦ корхона, ташкилот ва муассасалар хўжалик фао­
лиятида содир бўладиган 
жараёнларни ҳужжатларда 
акс эттириш;
♦ махсус ҳужжатларда қайд қилинган хўжалик муо- 
малаларини умумлаштириш ва гуруҳлаш;
♦ корхона, ташкилот ва муассасалар хўжалик фао­
лияти устидан узлуксиз назорат олиб бориш ва унга 
таъсир этиш.
Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан кейин 
эркин бозор муносабатларига асосланган жамиятни бар­
по этишдек улкан масъулиятли вазифани ўз олдига 
мақсад қилиб қўйди. Фақатгина бозор иқтисодиёти ор- 
қалигина биз тўкин-сочин жамиятни ҳамда эркин, фа- 
ровон ҳаётни бунёд этиш мумкин.
Бозор муносабатларига ўтишда ишлаб чиқаришнинг 
таркибий тузилишини ўзгартириш, бошқаришнинг маъ- 
мурий-буйруқбозлик усулидан демократик бошқарувга 
асосланган жамиятга ўтиш, иш юритишда ишбилар- 
монлик ва уддабуронлик имкониятларини қўллаб-қув- 
ватлашга кенг эътибор берилмоқда. Шу билан бирга 
мулкчиликнинг турли шакллари вужудга келмоқца. Бу 
ўзгаришларнинг ҳаммаси ҳисоб ишларини такомиллаш­
тириш ва уни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш- 
ни тақозо этади.
Мана шу жараёнда ҳисобни тўғри ташкил қилиш 
ва корхонани самарали бошқариш учун маълум талаб­
ларга риоя қилиш керак. Бу талаблар куйидагилардан 
иборат:
1. 

Download 11,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   366




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish