Илму фан шундай бир соҳаки,
цариб цолиш, кексайиш, сафдан
чиқиб қолиш каби ҳолатлар
унинг табиатига бегонадир
И . К аримов
К И РИ Ш
Республикамиз мустақилликка эришганидан кейин
илгариги иқтисодий тизим ўрнига жаҳон стандартла-
рига мос демократии: ҳуқуқий давлатни барпо этиш
модели танлаб олинди. Шунинг учун ҳам ўтиш даврида
ҳуқуқий асосларни шакллантириш, ислоҳотларнинг
қонуний-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш ва ривож
лантириш вазифаси қўйилди. Шунингдек, давлат мул-
кига асосланган мулкчилик шаклини ислоҳ қилиш ҳисо-
бига кўп укладли иқтисодиёт негизини яратиш маса
ласи устувор йўналиш сифатида қабул қилинди.
П резидентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек,
«Иқтисодий ислоҳотни амалга оширишнинг асосий нуқ-
таларидан бири бозор иқтисодиётининг ҳуҳуқий неги
зини яратишдан иборатдир. Аввал бошданоқ биз ўзи-
миз учун муҳим сабоқ чиқариб олдик — зарур ҳуқуқий
омилни шакллантирмасдан туриб, тегишли қонунлар
ва меъёрий ҳужжатларни қабул қилмасдан туриб, ис-
лоҳотларни амалга оширишнинг ишончли кафолати-
ни, ислоҳотлар ортга чекинмаслигининг кафолатини
амалда яратиб бўлмайди»1.
Республикамизда бозор иқтисодиётига ўтиш тамо
йиллари ва унинг кейинги босқичларида устувор йўна-
лишларнинг белгиланиши, айниқса ижтимоий-сиёсий
ҳаётни, жумладан иқтисодиётни эркинлаштириш, мулк
дорлар синфини ташкил кдлишдан келиб чиққан ҳолда
бир қанча соҳаларни, жумладан бухгалтерия ҳисоби
тизимини ҳам ислоҳ қилишни тақозо этди.
1 А.И. Каримов. Узбекистон иқгисодий исло\отларни чукурлаиггириш Изли
ла. — Т.: Узбекистон, 1995, 29-бет.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасида бозор му
носабатларининг қарор топтирилиши, кўп укладли
иқгисодиётнинг вужудга келтирилиши барча жабҳада
бўлгани каби, бухгалтерия ҳисоби борасида ҳам улкан
ўзгаришларнинг содир бўлишига олиб келди. Маъму-
рий-буйруқбозлик тизимига асосланган иқтисодиёт ша
роитида шаклланган корхона, ташкилот ва муассаса-
лардаги бухгалтерия ҳисобини юритиш тизими жаҳон
и^исоди й тизимига дадил кириб бораётган мамлака
тимиз учун замонавий талабларга жавоб бера олмай
қолмоқца. Кейинги йиллар мобайнида халқаро андоза-
ларга тўла-тўкис жавоб берувчи бухгалтерия ҳисоби
тизимини яратиш борасида кўпгина ислоҳотлар олиб
борилмоқда.
Бухгалтерия ҳисобидан фойдаланувчилар доираси
анча кенгайиб бораётганлиги, интеграция жараёнлари
чуқурлашаётганлиги, қўшма корхоналар барпо этила-
ётганлиги, жаҳон молия бозорига (қимматли қоғозлар
биржаларига, халқаро банкларга, фондларга ва бош-
қаларга) чиқилаётганлиги сармоялар, ишчи кучи ва
валютанинг айрим мамлакатлар ўртасида эркин ҳара-
катланиши зарурлиги бухгалтерия ҳисоби тизимини жа-
ҳон андозаларига кўчиришни янада қатгиқроқ талаб
қилмоқда. Қолаверса, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи-
ни халқаро^ талабларга мувофиқ ўзгартириш кейинги
вақгларда Ўзбекистон учун ҳам табора долзарб вази-
фага айланмокда. Ушбу вазифаларни амалга ошириш
мақсадида республикада халқаро андозаларга тўла-тўкис
мос келувчи бухгалтерия ҳисобининг миллий андоза-
лари ишлаб чиқилмоқда ва амалиётга кенг татбиқ этил-
мокда.
Бухгалтерия ҳисобининг миллий андозалари «Бух
галтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун асосида ишлаб
чиқилган бўлиб, ушбу андозалар бухгалтерия ҳисоби
шакллари ва усулларини танлашда корхоналарнинг мус-
тақиллигини кенгайтирибгина қолмасдан, ҳисоб ахбо-
ротининг ишончлилиги учун уларнинг масъулиятини
ҳам оширмоқда.
Бухгалтерия ҳисобини ислоҳ қилишда халқаро та-
мойилларга асосланган ҳисобварақлар режасининг қабул
қилиниши навбатдаги муҳим қадамлардан бири бўлди.
Янги ҳисобварақлар режаси Узбекистон Республика-
сида фаолият юритиб келаётган корхоналарнинг таш-
қи иқтисодий алоқаларга киришишида, жаҳон иктисо
дий интеграциясига қўшилишида асосий восита бўгшб
хизмат қилади. Мазкур ҳисобварақлар режаси, бир то
мондан, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини халқаро
андозаларга яқинлаштирса, иккинчи томондан, бух
галтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоби ўртасидаги муаммо
ларни барҳам топтиришга кўмаклашади.
Бухгалтерия ҳисобини ислоҳ қилиниши, энг авва-
ло, унинг бошқарув ҳисоби, молиявий ҳисоб ва солиқ
ҳисобига бўлиб ўрганишимизни тақозо этади. Ривож
ланган мамлакатлар тажрибасидан маълумки, бухгал
терия ҳисобини бошқарув ҳисоби, молиявий ҳисоб ва
солиқ ҳисобига ажратилган ҳолда ташкил қилиш на-
фақат корхонанинг, балки барча манфаатдор томон
ларнинг, шу жумладан давлатнинг ҳам истиқболи учун
хизмат қилади.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган бу борадаги ул-
кан ислоҳотлар келажакда профессионал бухгалтер,
аудитор ва бошқа иқтисодий касбларни эгаллашга ин-
тилаётган, қизиқувчан, фидоий, прагматик ҳамда зук-
ко талабалар учун замонавий талабларга жавоб бера
оладиган дарслик яратиш лозим. Ушбу дарслик олий
таълимнинг иқтисодиёт йўналишидаги бакалавриат,
магистратура талабалари, тегишли ихтисослик коллеж-
лари ва лицейлари ўқувчилари ҳамда шу соҳага қизи-
қувчи тадбиркорлар учун мўлжалланган.
Дарслик мантиқан изчил бўлган 4 бўлимдан иборат.
Биринчи бўлимда бухгалтерия ҳисоби назариясининг
барча жабҳалари: ҳисоб турлари, бухгалтерия ҳисоби-
нинг функциялари, бухгалтерия ҳисоби фанининг пред
мети, объектлари, субъектлари, бухгалтерия хдсоби
нинг усуллари, бухгалтерия ҳисобининг регистрлари
ва шакллари, бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш
ҳамда такомиллаштириш масалалари бухгалтерия ҳисо-
бининг миллий андозалари асосида кўриб чиқилган.
Дарсликнинг иккинчи бўлимида бошқарув ҳисоби-
нинг муҳим элементи бўлмиш ишлаб чиқариш хара
жатлари ҳисоби ҳамда маҳсулот таннархини аниқлаш
масалалари атрофлича ёритишга ҳаракат қилинган.
Учинчи бўлимда молиявий ҳисобнинг барча эле
ментлари — асосий воситалар, лизинг муомалалари,
номоддий активлар, узоқ муддатли молиявий инвести
циялар, ишлаб чиқариш захиралари, пул маблағлари,
ҳисоб-китоб муомалалари, капитал ҳамда резервлар,
молиявий натижалар ва бошқа мавзулар кўриб чиқилган.
Тўртинчи бўлимда бошқа ўқув адабиётлардан фарқ-
ли равишда, ҳисобнинг янги тури бўлган солиқ ҳисо-
бининг элементлари — юридик шахслар тўлайдиган
солиқлар, уларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибларининг
услубий асослари батафсил ёритилган.
Дарсликнинг яна бир эътиборни жалб қиладиган
томони шундаки, унда бухгалтерия ҳисобининг янги
объектлари — лизинг муомалалари, номоддий актив
лар, молиявий инвестициялар, консигнация муомала
ларининг иқтисодий маъноси, мазмун-моҳияти ҳам
кенгроқ ёритилган.
Муаллифлар дарсликнинг 6, 8 ва 12-бобларини тай-
ёрлашда яқиндан ёрдам берган кафедра ўқитувчилари
И.Очилов ва Д.Азларовга ўз миннатдорчилигини бил
диради.
I бўлим
Do'stlaringiz bilan baham: |