К а р и м о в а. А., И с л о м о в ф. Р., А в л о қ у л о в а. З


Тақсимланмаган фойда ва дивидендлар



Download 11,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet295/366
Sana10.07.2022
Hajmi11,23 Mb.
#771818
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   366
Bog'liq
buxgalteriya

17.6. Тақсимланмаган фойда ва дивидендлар
ҳисоби
Тақсимланмаган фойда 
бу ҳисобот даври якунида 
хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қоладиган соф 
фойда (фойданинг бир қисми)дир. Тақсимланмаган фой­
да (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олишда қуйидаги 
ҳисобваракутрдан фойдаланилади:
8710—“Ҳисобот давридаги тацсимланмаган фойда 
(қопланмаган зарар)” ҳисобварағида корхона фаолия­
тининг бутун ҳисобот йилидаги тақсимланмаган ф ой­
даси (қопланмаган зарари) ҳисобга олиб борилади.
8720—“Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)” 
ҳисобварағида корхонанинг бутун фаолияти давомида­
ги зарар, дивидендлар бўйича тўловлар ҳамда устав 
капиталига қайта инвестицияланган фойдани чегирган 
ҳолда соф фойда суммасини ифодаловчи жамланган 
фойда ҳисобга олиб борилади.
Ҳисобот давридаги соф фойда тақсимланмаган фой­
дани оширади ва у куйидагича проводка билан рас­
мийлаштирилади:
Д-т 9900—“Якуний молиявий натижа”;
К-т 8710—“Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фой­
да (қопланмаган зарар)”.
Бизга маълумки, корхона соф фойдасидан акция- 
дорларга дивиденд туланади. Корхонада дивидендлар 
ҳисоби ва таъсисчилар олдидаги бошқа мажбуриятлар­
ни ҳисобга олиш учун куйидаги ҳисобварақлардан фой­
даланиш кўзда тутилган:
6610—“Тўлов учун дивидендлар” ҳисобварағи;
6620—“Чиқиб кетаётган муассислардан уларнинг 
улушлари бўйича қарзлар” ҳисобварағи.
Бу х^собварақлар пассив қисобланади ва улар бўйича 
сальдо фақат кредит томонда бўлади. Ушбу \исобва- 
рақлар кредити бўйича оборотлар ҳисобланган диви- 
дендларни ёки чиқиб кетаётган муассисларнинг улу- 
шига дойр мажбуриятларни, дебети бўйича оборотлар 
эса дивидендлар тўлови ҳамда муассислар олдидаги 
қарзларнинг сўндирилишини ифодалайди.
Дивидендлар қисобланганида куйидагича проводка 
берилади:
Д-т 8710—“Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фой­
да (қопланмаган зарар)”;


К-т 6610—“Тўлов учун дивидендлар”.
Дивидендлардан 15%лик ставка билан ундирилади- 
ган солиқ тўлов манбаида бўлади:
Д-т 6610—“Тўлов учун дивидендлар”;
К-т 6410—“Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар” .
Солиқ суммаси бюджетга ўтказилганида:
Д-т 6410—“Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар” .
К-т 5110—“Ҳисоб-китоб счёти”.
Кассадан дивидендлар тўланганида:
Д-т 6610—“Тўлов учун дивидендлар”;
К-т 5010—“Миллий валютадаги пул маблағлари”.
Агарда муассис чиқиб кетаётган бўлса, у ҳолда жа­
миятнинг муассислар олдидаги қарзлари куйидагича 
акс эттирилади:
Д-т 8310, 8320, 8330—Устав капиталини ҳисобга 
олиш ҳисобварақлари;
К-т 6620—“Чиқиб кетаётган муассислардан улар­
нинг улушлари бўйича қарзлар”.
Тўлов пайтида:
Д-т 6620—“Чиқиб кетаётган муассислардан улар­
нинг улушлари бўйича қарзлар”;
К-т 5110, 5010—Пул маблағларини ҳисобга олиш 
ҳисобварақлари.
Ҳисобот йилидаги тақсимланмаган фойда (зарар) 
суммаси дивидендлар ҳисобланганидан сўнг 8720— 
“Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)” ҳисобвара- 
ғига ҳисоблаб ўтказилади.
Фойда олинган ҳолатда:
Д -т 8710—“Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фой­
да (қопланмаган зарар)”;
К-т 8720—“Жамғарилган фойда (қопланмаган за- 
рар)”.
Зарар кўрилганда:
Д-т 8720—“Жамғарилган фойда (қопланмаган за- 
рар)” ;
К-т 8710—“Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фой­
да (қопланмаган зарар)”.
Акциядорлар ўртасида тақсимланиши лозим бўлган 
мажбурий тўловлар ва барча солиқлар тўлангандан ке­
йин корхонада қоладиган фойданинг бир қисми диви­
денд ҳисобланади.
Одатда, дивидендлар ҳисобот йили якунлари бўйи- 
ча ҳисобланади. Бироқ АЖлари ҳар чоракда ва ярим


йилда бир марта, агар бу жамият уставида тақиқлан- 
маган бўлса, жойлаштирилган акциялар бўйича диви­
дендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. 
Йиллик дивидендларни тўлаш санаси АЖ уставида ёки 
акциядорлар йиғилиши қарори билан белгиланади.
Корхона раҳбарияти томонидан дивидендларни тўлаш 
эълон қилинганидан сўнг, агар улар келаси йил учун 
тўланадиган бўлса, жорий мажбуриятлар сифатида х^соб- 
да акс эттирилади. АЖ қуйидаги ҳолларда дивидендлар 
тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас:
♦ жамиятнинг устав капитали тўлиқ тўлангунига 
қадар;
♦ агар дивидендларни тўлаш пайтида у банкротлик 
белгиларига жавоб берса ёки жамиятда дивидендларни 
тўлаш натижасида банкротлик аломатлари пайдо бўлса;
♦ агар жамият соф активларининг қиймати унинг 
устав ва резерв капитали суммаларидан кам бўлса.
Дивидендлар нафақат пул маблағлари, балки акци­
ялар билан ҳам тўланиши мумкин.
Акциялар кўринишидаги дивидендлар “капиталлаш- 
тириш”да тақсимланмаган фойда сифатида ифодала- 
нувчи, акциядорлар учун қўшимча акциялар чиқариш- 
дир.

Download 11,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   366




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish