Jurnaldan ko‘chirib bosilgan maqolalar «Til va ada biyot ta’limi»dan olindi, deb izohlanishi shart



Download 8,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/79
Sana02.07.2022
Hajmi8,35 Mb.
#730310
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   79
Bog'liq
8-son 2018 uz

“Тарбия – “Педагогия”, яъни бола тарбия-
сининг фани демакдур”.
“Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” асaри кўплаб педа-
гоглар, хусусан, Мунавварқори Абдурашидхонов-
нинг тавсия ва таклифлари билан яратилди. 
Эҳтиёжнинг катталиги туфайли мазкур асар 1913 
ва 1917 йилларда икки марта бос мадан чиқди. Бу 
асарда, асосан, инсон ахлоқи, яъни яхши ва ёмон 
хулқлар ҳақида фикр юритилган. Инсон ҳеч қачон 
ёмон бўлиб туғилмайди ёки яхши одамдангина 
яхши фарзанд ёки ёмон одамдангина ёмон одам 
туғилмайди, фарзанднинг баркамол инсон бўлиб 
етишувида тарбиянинг аҳамияти буюклиги таъкид-
ланади:
Худонинг раҳмату файзи ҳама инсонга яксардур,
Ва лекин тарбият бирла етушмак шарти 
акбардур.
Туғуб ташлов ила бўлмас бола, бўлгай бало сизга,
Вужуди тарбият топса, бўлур ул раҳнамо сизга.
Темурчининг боласи тарбият топса, бўлур олим,
Бузулса хулқи, Луқмон ўғли бўлса, бўлғуси золим.
Ёмонларга қўшулди Нуҳнинг ўғли, ўлди беиймон, 
Юруди Кахф ити хўблар ила бўлди оти инсон.
Фарзанд тарбияси шахсий масала эмас, у дав-
лат, жамият аҳамиятига эга бўлган буюк ижтимоий 
ишдир. У шу даражада буюк ишки, Ватан истиқбо-
ли ҳам, миллат тақдири ҳам тарбия билан боғлиқ. 
Шунинг учун ҳам ҳамма жамиятда бу масала би-
ринчи ўринда туради. Абдулла Авлоний сўзлари 
билан айтганда, 
“Ал-ҳосил, тарбия бизлар учун ё 
ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат 
– ё фалокат масаласидур. Расули акрам набиййи 
муҳтарам саллаллоҳу алайҳи вассаллам афанди-
миз: “Инсонларнинг карами динидадур, муруввати 
ақлиндадур, ҳасаби ахлоқиндадур”, демишлар”.
Абдулла Авлоний инсон тарбиясини бир-бири 
билан узвий боғлиқ бўлган уч йўналишга бўлади: 
бадан тарбияси, фикр тарбияси ва ахлоқ тарбияси. 
Инсон учун аввало бадан саломат бўлмоғи зарур, 
бадан соғ бўлгандагина инсон учун зарур бўлган 
бошқа амалларни сингдириш мумкин. Бунинг учун 
инсон баданини ичкилик, кўкнор, наша каби бевақт 
залолатга, тубанликка элтувчи, саломатликка за-
рар, “баъзиси ҳаром, баъзиси макруҳ” нарсалардан 
асраши керак. Бу эса А.Авлоний ёзишича, фикр тар-
бияси учун замин яратади. Фикр тарбияси фарзанд-
ни комил инсон даражасига кўтаришда муҳим омил 
ҳисоб ланади. Бу вазифани амалга оширишда асосий 
масъ улият ўқитувчи зиммасига тушади. Чунки муал-
лим дарс жараёнида ўқувчиларни фикр лашга, ҳар 
қандай воқеа-ҳодисанинг моҳиятини чуқур идрок қи-
лишга ўргатади. Бу ўринда Абдулла Авлоний таълим 
ва тарбия бирлигига алоҳида аҳамият беради. Инсон 
ақлий фаолиятининг ифодаси бўлмиш фикр тарбия-


veb-sayt: www.tilvaadabiyot.uz
7
Adabiy taqvim
си орқалигина катта шарафга, баркамолликка эри-
шади, бу ўринда ўқитувчининг фикрлаш доирасининг 
кенглиги, билим савиясининг ҳар жиҳатдан юксакли-
ги ўқувчилар тарбиясида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. 
Фикрлаш қобилиятини ривожлантириш ақл билан иш 
тутишга олиб келади: ўқувчиларни яхши хулқлар би-
лан ёмон хулқларни фарқлашга, комил инсон учун 
зарур бўлган яхши хулқларни эгаллашга, инсонни 
залолатга етакловчи ёмон хулқлардан узоқ бўлишга 
ўргатади.
Абдулла Авлоний асарнинг “Яхши хулқлар” бо-
бида фатонат, диёнат, исломият, назофат, ғайрат, 
риёзат, қаноат, шижоат, илм, сабр, ҳилм, интизом, 
миқёси нафс, виждон, ватанни севмоқ, ҳаққоният, на-
зари ибрат, иффат, ҳаё, идрок ва зако, ҳифзи лисон, 
иқтисод, виқор, хавф ва рижо, итоат, ҳақшунослик, 
хайрихоҳлик, мунислик, садоқат, муҳаббат, афв каби 
инсоний фазилатлар ҳақида атрофлича фикр юрита-
ди, ўз қарашларини далиллаш учун Қуръони карим 
оятларидан, Ҳадиси шарифдан, улуғ мутафаккирлар 
Афлотун, Арасту, Суқрот, Буқрот, Ибн Сино, Румий, 
Шайх Саъдий, Мирзо Бедил фикрларидан намуна-
лар келтиради.
Абдулла Авлоний педагогик қарашларида ақл ва 
илмнинг юксак даражада улуғланиши бевосита ин-
сонни улуғлаш билан узвий боғланади. Чунки Аллоҳ 
инсонни барча мавжудотлардан, маҳлуқотлардан 
улуғ қилиб яратди. Унга икки дунё саодати (саодати 
дорайн)га эришишдек буюк мақсад учун Ақл берди. 
Инсон шу Ақл ёрдамида илм-маърифатни, тараққи-
ётни эгаллайди, дунёни бошқаради. Мана, Абдулла 
Авлонийнинг ақлга берган таърифи: 

Download 8,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish