Jurnaldan ko‘chirib bosilgan maqolalar «Til va ada biyot ta’limi»dan olindi, deb izohlanishi shart



Download 8,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/79
Sana02.07.2022
Hajmi8,35 Mb.
#730310
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   79
Bog'liq
8-son 2018 uz

 
Улуғбек ДОЛИМОВ
педагогика фанлари доктори, профессор 
АБДУЛЛА АВЛОНИЙ – 
ЎЗБЕК ПЕДАГОГИКАСИНИНГ ДАРҒАСИ
 
(Абдулла Авлоний таваллудининг 140 йиллигига)
си фанининг тамал тошини қўйган мутафаккирдир. 
У ўндан ортиқ дарслик, ўқув қўлланмалари ярат-
ди, шўро даврида ҳам педагог кадрлар тарбиялаб 
етиштиришда фаолият кўрсатди.
“Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” асари муаллифи 
Абдулла Авлонийнинг ўзи: 
“Мен бу асари ночизонам-
ни биринчи мактабларимизнинг юқори синфлари-
да таълим бермак ила баробар улуғ адабиёт муҳи-
блари, ахлоқ ҳаваскорларининг анзори олийла-
риға тақдим қилдим” 
– деб таъкидлаганидек, асар 
1910-йилдан бошлаб халқ ўртасида шуҳрат қозона 
бошлаган усули жадид мактаблари учун дарс лик си-
фатида яратилган эди. Аммо ушбу асар дарсликдан 
кўра педагогика фанининг ҳам назарий, ҳам амалий 
масалаларини ёритувчи илмий-назарий асар сифа-
тида намоён бўлди. 
ХХ аср бошларида педагогиканинг назарий ва 
илмий масалаларига бағишланган қатор асарлар 
яратилди: Абдурауф Фитратнинг “Раҳбари нажот”, 
Ҳамзанинг “Қироат китоби” асарлари шулар жум-
ласидандир. Лекин Авлонийнинг “Туркий гулистон 
ёхуд ахлоқ” асaри ушбу соҳада ёзилган биринчи ва 
мукаммал асар эди. Муаллифлар ўз асарларини 
жадид мактабларининг юқори синф ўқувчиларига 
дарслик сифатида яратган эканлар, бу мактаблар-
ни битириб чиқувчи ва ўзлари ҳам “усули жадид” 
мактаб ларида ўқитувчи бўлиб ишлашга ҳозирлик 
кўраётган ёш ўқитувчиларни тайёрлаш, педаго-
гика фанининг ўзига хос нозик жиҳатлари билан 
уларни ошно қилишни кўзда тутганлар. Чунки ХХ 
аср бошларида ҳам ўқитувчилар тайёрлайдиган 
бирорта на олий ва на ўрта махсус билим юрти 
бор эди. 1879 йилда таъсис этилган ва миссионер 
Николай Остроумов узоқ йиллар директорлик қил-
ган Тошкент ўқитувчилар семинариясининг туб мақ-
садлари ерли аҳолини руслаштириш ва христиан-
лаштириш мақсадида очилаётган рус-тузем мактаб-
лари учун ўқитувчи кадрлар тарбиялаб етиштириш 
бўлган. Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдулла 
Авлоний, Исҳоқхон тўра Ибрат, Сиддиқий-Ажзий, 


6
e-mail: til_adabiyot@umail.uz
Adabiy taqvim
Абдуқодир Шакурий мактабларини битириб чиққан 
ва ўқитувчиликка муҳаббат қўйган Қаюм Рамазон, 
Шорасул Зуннун, ака-ука Собиржон ва Шокиржон 
Раҳимийлар, Машриқ Юнусов (Элбек), Ҳожи Мўйин, 
Исматулла Раҳматуллаев сингари ёшлар кетма-кет 
очилаётган жадид мактабларида ўқитувчи бўлиб 
ишлаганлар. 
Тўғри, Абдулла Авлоний “Туркий гулистон ёхуд 
ахлоқ” асарида ахлоқий категориялар ҳақида фикр 
юритар экан, биринчи ўринда ўқувчиларни кўзда 
тутади, аммо уларни болалар тарбиясига сингди-
риш вазифасини муаллимлар зиммасига юклайди. 
Демак, асар ўқувчилардан кўра кўпроқ муаллимлар 
учун яратилганлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин. 
Шу нуқтаи назардан, Абдулла Авлонийнинг муал-
лимларга қарата айтган қуйидаги сўзлари “Туркий 
гулистон...” асарининг мақсадини тўла ифодалайди: 
“Фикр тарбияси энг керакли, кўб замонлардан бери 
тақдир қилиниб келган, муаллимларнинг диққа-
тига суялган, виждонларига юкланган муқаддас 
бир вазифадур. Фикр инсоннинг шарофатлик, ғай-
ратлик бўлишига сабаб бўладур. Бу тарбия муал-
лимларнинг ёрдамига сўнг даража муҳтождурки, 
фикр нинг қуввати, зийнати, кенглиги муаллим-
нинг тарбиясига боғлидур. Дарс ила тарбия ора-
сида бир оз фарқ бор бўлса ҳам, иккиси биридан ай-
рилмайдурган, бирининг вужуди бирига бойланган 
жон ила тан кабидур”. 
Бу сўзлар ўқувчиларга эмас, катталарга, айниқ-
са, бўлғуси ўқитувчиларга қаратилганлигини англаш 
қийин эмас. Чунки улар келгусида буларни болалар 
– ўқувчилар онгига сингдириши керак.
“Туркий гулистон...” асари буюк мутафаккир Шайх 
Муслиҳиддин Саъдийнинг “Гулистон” асарига нази-
ра сифатида яратилган. Саъдийнинг “Гулистон” ва 
“Бўстон” асарлари неча-неча асрлар давомида му-
сулмон мактаб ва мадрасалари учун асосий қўллан-
ма сифатида мумтоз мавқега эга бўлган. “Гулистон” 
асари ХIV асрда Сайфи Саройи “Гулистони бит 
туркий” номи билан, ХIХ асрнинг 60-йилларида 
Муҳаммад Ризо Огаҳий томонидан ҳамда 1909 йил-
да тошкентлик шоир ва мударрис Муродхўжа домла 
Солихўжа Эшон ўғли томонидан “Шавқи Гулистон” 
номи билан ўзбек тилига таржима қилинди ва нашр 
этилади. Ушбу таржималар орасида энг тўлиғи 
Муродхўжа домланинг таржимаси бўлиб, мадра-
са талабаларига мўлжаллаб, ҳошияларига зарур 
шарҳлар битилган. Ушбу таржима 2005 йилда ада-
биётшунос олим Сайфиддин Сайфуллоҳ томони-
дан нашр этилди. 
Баркамол инсонни вояга етказиш, уларни яхши-
ликка чорлаш, ёмонликдан қайтариш тарбия орқали 
амалга оширилади. Авлонийнинг педагогика ҳақи-
даги таърифи ҳозирги замон таърифига анча мос 
келади: 

Download 8,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish