Hamidullox Beruniy.
Анчадан бери айтмоқчи бўлиб юрган гапимни шу бугун қисқача айтай:
Бизда негадир жумъа куни рўза тутиш макруҳ деган фикр шаклланиб қолаяпти.
Ҳатто бировлар рўзани бошлаш ҳам макруҳ дейишаяпти. Аслида, биз Имоми Аъзам
Абу Ҳанифа раҳимахуллоҳнинг ҳанафий мазҳабиданмиз. Шу мазҳабга кўра жумъа
кунининг ўзида рўза тутиш мустаҳаб — савобли амал ҳисобланади! Бу нафақат
бизнинг мазҳабда, балки моликийлик мазҳабида ҳам худди шундай! Буни
унутмасдан, жумъа куни рўза тутувчиларга таъна қилавермасдан, мазҳаб
фикрларини ҳам ҳурмат қилишни ўрганиш керак. Имоми Аъзам Абу Ҳанифа
раҳимахуллоҳ ва Имом Муҳаммад аш-Шайбоний раҳимахуллоҳ фикрларича фақат
жумъа кунининг ўзида рўза тутиш мустаҳабдир!
Ҳанафий мазҳабининг улуғ манбаларидан бири «Баҳр ар-роик» асарида рўза тутиш
макруҳ бўлган кунлар мавзусида бундай келтирилган:
ﻢﻬﻀﻌﺑ ﻞﻜﻟا هﺮﻛ و ﺲﯿﻤﺨﻟا و ﻦﯿﻨﺛﻻﺎﻛ ﺔﻣﺎﻌﻟا ﺪﻨﻋ ﺐﺤﺘﺴﻣ هداﺮﻔﻧﺎﺑ ﻪﻣﻮﺻ نﺈﻓ ﺔﻌﻤﺠﻟا مﻮﯾ مﻮﺻ فﻼﺨﺑ
«Жумъа кунининг рўзаси бунга тескаридир. Чунки, бу куннинг ўзида рўза тутиш жуда
кўпчилик уламолар фикрича душанба ва пайшанба куни каби мустаҳабдир.
Бўларнинг барчасини айрим олимларгина макруҳ деганлар, холос» (5/187).
Демак, бу ерда жумъа кунги рўзани душанба ва пайшанба кунги рўза сингари
савобли деб аталмокда. Жумъа кунги рўзани айрим олимлар макруҳ деганлар. Буни
Ҳанафийликда фақатгина Имом Абу Юсуф раҳимахуллоҳ айтган бўлиб, у зот ҳам
макруҳи танзихий, яъни ҳалолга яқин, енгил макруҳ деганлар. Бошқалар эса ҳаддан
ошиб душанбада хам, пайшанбада ҳам рўза тутишни макруҳ дейишган экан.
Абу Бакр ал-Косоний раҳимахуллоҳнинг «Бадойеъ ус-санойеъ» асарида бундай
дейилган:
مﺎﯾﻻا ﻦﻣ مﺎﯾﻻا هﺬﻫ نﻻ ﺐﺤﺘﺴﻣ ﻪﻧا ﻢﻬﺘﻣﺎﻋ لﺎﻗ و ﺲﯿﻤﺨﻟا و ﻦﯿﻨﺛﻻا مﻮﯾ مﻮﺻ اﺬﻛ و هداﺮﻔﻧﺎﺑ ﺔﻌﻤﺠﻟا مﻮﯾ مﻮﺻ ﻢﻬﻀﻌﺑ هﺮﻛ و
ﺎﺒﺤﺘﺴﻣ مﻮﺼﻟﺎﺑ ﺎﻬﻤﯿﻈﻌﺗ نﺎﻜﻓ ﺔﻠﺿﺎﻔﻟا
«Баъзи бир олимлар жумъа кунининг битта ўзининг рўзасини макруҳ деганлар.
Шунингдек, душанба ва пайшанба кунларининг рўзасини ҳам шундоқ деганлар.
Кўпчилик уламоларнинг айтишича бу кунда рўза тутиш мустаҳаб. Чунки, ушбу
кунлар фазилатли кунлардан бўлиб, уларнинг таъзими рўза билан бўлиши
мустаҳабдир!» (2/232).
Алоуддин ас-Самарқандий раҳимахуллоҳнинг «Туҳфат ал-фуқаҳо» асарларида
бундай дейилган:
4/4
ﻪﻧﻻ هﺮﻜﯾ ﻢﻬﻀﻌﺑ لﺎﻗ و هﺮﻜﯾ ﻻ ﻪﻧﺎﻓ هﺪﺣو ﺔﻌﻤﺠﻟا مﻮﯾ مﻮﺻ اﺬﻛ و هﺪﺣو ﺲﯿﻤﺨﻟا مﻮﯾ مﻮﺻ اﺬﻛ و هﺪﺣو ﻦﯿﻨﺛﻻا مﻮﯾ مﻮﺻ ﺎﻣا و
ﺎﻤﻧا و ﺎﺒﺤﺘﺴﻣ مﻮﺼﻟﺎﺑ ﺎﻬﻤﯿﻈﻌﺗ نﺎﻜﻓ ﺔﻠﯿﻀﻓ مﺎﯾﻻا هﺬﻬﻟ نﻻ ﺐﺤﺘﺴﻣ ﻮﻫ ﻞﺑ اﻮﻟﺎﻗ ءﺎﻤﻠﻌﻟا ﺔﻣﺎﻋ و ﺎﻫﺮﺋﺎﺳ ﻦﯿﺑ ﻦﻣ مﺎﯾﻻا هﺬﻫ ﺺﺧ
تﺎﻣﺎﯿﺼﻟا هﺬﻫ ﻰﻓ ﺪﺟﻮﯾ ﻢﻟ و ﺔﻠﺒﻘﻟا ﻞﻫا ﺮﯿﻐﺑ ﻪﺒﺸﺗ ﻪﯿﻓ نﺎﻛ اذا هﺮﻜﯾ
«Душанба кунининг ёлғиз ўзининг рўзасига келсак, шунингдек пайшанба кунининг
ёлғиз ўзининг рўзаси хамда жумъа кунининг ёлғиз ўзининг рўзаси ҳам макруҳ
бўлмайди!!! Айрим олимлар макруҳ бўлади дейишади. Чунки, бу кунларни
бошкаларидан хослаб қўйган бўлади. Уламоларнинг жуда кўпчилиги эса балки бу
кунларда рўза тутишни мустаҳаб дейдилар. Чунки, ушбу кунларнинг фазилати бор.
У кунларни рўза билан таъзим қилиш мустаҳабдир! Аҳли қибладан ўзгаларга ўхшаш
жиҳатга эга рўза эса макруҳ бўлади, ушбу рўзаларда эса бу ўхшашлик мавжуд
эмас!» (1/344).
Шариатда харом ёки макруҳ ишга қасам ичилса ёки назр қилинса, ўша ишни амалга
оширилмайди, бажаришга ҳукм қилинмайди. Масалан, хайит куни рўза тутиш
макруҳ. Ким ҳайитда рўза тутаман деб назр қилса, уни амалга оширмайди,
каффоратини бериб қуйилаверади. Ҳанафий мазҳабининг энг мўътабар
китобларида кимки жумъа кунининг ўзида рўза тутаман деб назр қилса, уни амалга
оширади, рўза тутади, деб алохида кайд қилинган. Чунки, бу кунда рўза тутиш
макруҳ бўлмагани учун шу ҳукм айтилган. Жумладан, «Муҳити Бурхоний»,
«Жавҳарат ан-наййира», «Табйин ал-ҳақоиқ» каби фиҳқий манбаларимизда бу
маълумот кайд қилинган.
Хуллас, Имоми Аъзам мазҳабларида, Ҳанафийлик мазҳабида жумъа кунининг ёлғиз
ўзида, фақат жумъа куни рўза тутиш макруҳ эмас! Зотан, сахобалардан айримлари,
шу жумладан, Абдуллох ибн Аббос разийаллоху анҳу ва Ойша онамиз разийаллоху
анҳо ҳамда тобеъинлардан кўпчилиги жумъа кунининг ўзида рўза тутишни ёктирар
эканлар.
Ана энди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жумъа куни рўза тутишдан
қайтарганликлари хақидаги ҳадис нима бўлади?! Мазкур буюк саҳобалар ҳамда
Ҳанафий мазҳаби фақихлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу
қайтариқларини билмаганмилар ёки унга амал қилмаганмилар?! Йуқ, асло! Биринчи
навбатда бу қайтариқни қатъий деб билмаганлар. Жумладан, Имом Абу Юсуф
раҳимахуллоҳ ҳам уни макруҳи танзиҳийга киритгани бежиз эмас. Иккинчидан, бу
таъқиқ ҳукми мансух бўлган бўлиши мумкин. Умуман олганда, жумъа куни рўза
тутиш қаттиқ макруҳ эмаслиги аник.
Агар жумъа куни шак кунига туғри келса ёки шаъбоннинг охирида рўза тутишга
одатланган одамнинг ёки ойнинг маълум бир кунлари рўза тутишга одатланган
кимсанинг одатига туғри келса, айнан жумъа куни нафл рўза тутиш мустаҳаб —
савобли иш бўлишида шак-шубҳа йуқ! Аллоҳ ибодатларимизни қабул айласин!
Ҳамидуллох Беруний.
Do'stlaringiz bilan baham: |