ЙўРИҚнома в-1 Умумий қоидалар


Кучланиши 1000 В гача бўлган электр токи таъсиридан халос қилиш



Download 35,83 Kb.
bet3/15
Sana20.05.2023
Hajmi35,83 Kb.
#941839
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Биринчи ёрдам

Кучланиши 1000 В гача бўлган электр токи таъсиридан халос қилиш:
Шикастланувчини ток узатувчи қисмдан ёки кучланиши 1000 В гача бўлган симни ундан ажратиш учун арқон, таёқ, тахта ёки бошқа бирор қуруқ электр токини ўтказмайдиган предметлардан фойдаланиш керак. Худди шундайин уни кийимидан (агар кийими қуруқ бўлса ва танага тегмаса ) масалан пальто ёки пиджаги этагидиган, ёқасидан бунда атрофдаги бирор металл предметга ва шикастланувчи танасининг очиқ, кийим билан ёпилмаган қисмларига тегмай, тортиб ажратиш мумкин. Шикастланувчини оёғидан тортишда қўллари яхши ҳимояланмаган ёрдам кўрсатувчи, унинг оёқ кийими ёки кийимига тегмаслик керак, чунки улар нам ва электр токини ўтказувчи бўлиши мумкин.
Ёрдам кўрсатувчининг қўлларини изоляциялаш, хусусан шкастланувчи танасининг очиқ қисмига тегиш зарур бўлса, ҳимоялаш учун диэлектрик қўлқоплар кийиши ёки қўлни бўйинбоғ билан ўраб, мовут бош кийим ичига тиқиш, қўлни пинжак ёки пальто енги ичига тортиш, шкастланувчи устига резина гиламча, резинасимон материал (плаш) ёки оддий қуруқ материал ташлаш керак. Худди шундай резина гиламча, қуруқ тахта ёки бирор электр токини ўтказмайдиган тўшама устига чиқиб ўзини ҳимоялаши (изоляциялаши) мумкин.
Шикастланувчини ток узатувчи қисмдан ажратишда бир қўл билан, иккинчи қўлни орқага (белга) қуйиб ёки чўнтакка солиб ҳаракат қилиш тавсия қилинади.
Агар электр токи шикастланувчи орқали ерга ўтаётган бўлса ва ток узатувчи элемент (масалан сим) ни қўли тиришиб қисиб қолган бўлса, осонроғи шикастланувчини ердан ажратиб токни узиш(уни тагига қуруқ тахта тиқиб, ёҳуд оёғини арқон билан ердан тортиб ёки кийимидан судраб).
Симларни дастаси қуруқ ёғочдан бўлган болта билан чопиш ёки ҳимояланган дастали асбоблар (амбур, пассатиж ва ш.к) билан кесиш мумкин. Симларни фазалар бўйича яъни ҳар бир симни алоҳида чопиш ва кесиш зарур ва бунда иложи борича қуруқ тахта , ёғоч пиллапоя ва ш.к. устида туриши тавсия қилинади. Изоляцияланмаган асбобларни дастасини қуруқ мато билан ўраб ишлатиши ҳам мумкин.
Кучланиши 1000 В юқори бўлган электр токи таъсиридан халос қилиш:
Шикастланувчини кучланиши 1000 В дан юқори бўлган ток ўтказувчидан ажратиш учун, диэлектрик қўлқоплар, ботилар кийиш ва айнан шу кучланишларга ҳисобланган штанга ва ҳимояланган омбурлар билан ҳаракат қилиш лозим.
Одим кучланишнинг хавфли эканлигини унитмаслик зарур, агар ток узатувчи қисм (сим ва ш.к.) ерда ётган бўлса, шикастланувчи ток таъсиридан халос қилингандан сўнг, уни хавфли зонадан чиқариш зарур. Электр ўтказувчи линияларида уларни электр манбаси пунктларидан тез узишнинг иложи бўлмаса, эгилувчан изоляцияланмаган симни, электр симларга ташлаб қисқа туташув ҳосил қилиш лозим. Сим етарли кўндаланг кесимга эга бўлиши керак, токи қисқа туташув токи ўтганда куйиб кетмасин.
Симни ташлашдан олдин бир учини ерга улаш (уни металл таянч танасига, заминланиш тушумига ва бошқаларга улаш) керак.
Ташлашга қулай бўлиши учун симнинг бўш учига юк боғлаш маъқул бўлади. Симни шундай ташлаш керакки, токи одамларга, шулар қатори ёрдам кўрсатувчи ва шикастланувчиларга тегмасин. Кўп ҳолатларда шикастланувчи битта симга тегиб турган бўлса, фақат шу симни заминлаш етарли бўлади.

Download 35,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish