14. Шикастланувчини кўчириш ва ташиш.
Бахтсиз ҳодисаларда шикастланувчига дарҳол нафақат биринчи ёрдам кўрсатиш, балки тез ва тўғри яқиндаги даволаш муассасига етказиш зарур. Шикастланувчини кўчириш ва ташиш қоидаларининг бузилиши, унга тузатиб бўлмайдиган зарар етказиши мумкин.
Шикастланувчини кўтариш, кўчириш ва ташишда унинг қулай ҳолатда бўлиши ва силкинмаслигига этибор бериши лозим Шикастланувчини қўлларга олиб кетишда ёрдам берувчилар қадам бақадам юрмасликлари керак. Шикастланувчини кўтариш ва замбилга солишни, келишилган ҳолда яхшиси ҳамма бирдан бараварига бажариш лозим. Шикастланувчини соғлом томонидан олиш керак, бунда ёрдам кўрсатувчилар тиззаларида алмаштирмасдан туришлари ва қўлларини шикастланган кишининг калла, елка, оёқ ва думба остидан шундай ўтказишлари шартки, токи бармоқлар шикастланувчининг бошқа томонидан кўринадиган бўлсин.
Иложи борича шикастланувчини замбилгача кўтариб келмаслик, балки тиззада туриб уни ерда аста кўтариш, токи кимдир унинг тагига замбилни қўйиш керак. Бу айниқса бирор жойи синганда муҳим.
Умуртқаси шикастланган шикастланувчини кўчириш учун замбил матосига тахта, устидан кийим қўйиш, бунда шикастланувчи елка билан ётиши шарт. Тахта бўлмаганда шикастланувчи замбилда қорин билан ётиши керак.
Пастки жағи синган шикастланувчи нафас олишга қийналганда юзини пастга қаратиб ётқизиш керак.
Қоринда жароҳат бўлганда шикастланувчини оёқларини тиззадан букиб елкага ётқизиш керак. Тизза остига кийимлардан ғўлача қўйиш керак.
Кўкрак қафаси жароҳатланган шикастланувчини ярим ўтирган ҳолатда орқасига(елка) кийимлар қўйиб кўчириш керак.
Шикастланувчини текис тўғри йўлда оёғини олдинга қилиб, тепаликка ёки нарвондан кўтарилишда бошни олдинга қилиб олиб бориш лозим.
Силкинишлар олдини олиш мақсадида, замбилни тебратмаслик, ёрдам берувчилар қадам бақадам кетмаслиги, балки озроқ тиззаларни букиб оёқни камроқ кўтариб юриш керак.
Замбилда кўтариб бораётганда шикастланувчини, яъни қўйилган боғламлар ва тахтакачлар(шина) ҳолатини кузатиб бориш. Кўп вақт кўтариб боришга тўғри келганда шикастланувчининг ҳолатини ўзгартириш, ёмон оби-ҳаво ва совуқдан сақлаш керак.
Шикастланувчини замбилдан тушириб олишни, худди уни замбилга ётқизилгандаги каби бажариш. Оғир шикастланувчини транспортда кўчиришда уни машина ёки аравага ўша замбилда ётқизиш. Шикастланувчини авайлаб силкинишларсиз олиб бориш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |