Акциядорлардан сотиб олинган ва бекор қилинган хусусий акциялар устав капиталини камайтирилишига ҳисобдан чиқарилди:
а) номинал қийматдан юқори баҳода сотиб олиш номинал қийматига номинал қийматдан ошган суммаси
8310, 8320, 8410, 9690
8610, 8620 8610, 8620
б) номинал қийматидан паст нархда сотиб олиш сотиб олиш қийматига номинал қийматидан паст суммасига
8310, 8320 8310, 8320
8610, 8620 9590
2-§. Қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётлар (8400) 371. Оддий ва имтиёзли акцияларни сотишдан олинган суммаларнинг акциялар номинал қийматидан ошган миқдори кўринишидаги қўшилган капитал нақдлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
8410 «Эмиссия даромади»;
8420 «Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи».
372. 8410 «Эмиссия даромади» счёти акцияларни дастлабки сотишда номинал қийматидан юқори баҳода олинган маблағлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Ушбу маблағлар келиб тушганда 8410 «Эмиссия даромади» счёти кредитланиб, хусусий акцияларни бекор қилишда сотиб олиш қиймати ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ қопланганда эса ушбу счёт дебетланади.
8410 «Эмиссия даромади» счёти бўйича аналитик ҳисоб оддий ва имтиёзли акциялардан олинган даромадлар бўйича алоҳида юритилади.
373. 8420 «Устав капиталини шакллантиришда курс фарқи» счёти устав капиталини шакллантириш жараёнида вужудга келадиган курс фарқларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Устав капиталини шакллантириш учун берилган валюта ва валюта қийматликлари, устав капиталига улушларни киритиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича баҳоланади. Валюта ва валюта қийматликларини ва бошқа мулкларни баҳолаш рўйхатдан ўтказиш санасидаги таъсис ҳужжатларида белгиланган баҳолардан фарқ қилиши мумкин. Бунда вужудга келган курс фарқлари 8420 «Устав капиталини шакллантиришда курс фарқи» счётида ҳисобга олинади. Баҳолардаги ижобий курс фарқлари 8420 «Устав капиталини шакллантиришда курс фарқи» счётининг кредитида, салбий курс фарқлари эса мазкур счётнинг дебетида акс эттирилади. Курс фарқларини бу тартибда ҳисобдан чиқарилиши таъсис ҳужжатларида олдиндан келишилган, устав капиталидаги таъсисчиларнинг улушининг ўзгармаслигига имкон беради.
8420 «Устав капиталини шакллантиришда курс фарқи» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир таъсисчи бўйича алоҳида юритилади.
374. Қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётлар (8400)нинг боғланиши