Харидор ва буюртмачиларнинг қарзлари ишончсиз қарзлар бўйича резерв ҳисобига ҳисобдан чиқарилди
4910
4010, 4020
3.
Ишончсиз қарзлар бўйича резервлар суммасининг ишлатилмаган қисмини улар ташкил этилган йилдан кейинги йилнинг фойдасига қўшилиши
4910
9390
(параграф Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда) V кичик бўлим. Пул маблағлари, қисқа муддатли инвестициялар ва бошқа жорий активлар 206. Ушбу бўлимнинг счётлари суғурталовчига тегишли бўлган кассадаги мавжуд миллий ва чет эл валютасидаги, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва хориждаги банклар счётлардаги пул маблағлари, пул эквивалентлари, қимматли қоғозларга қилинган қисқа муддатли қўйилмалар, шунингдек, камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар ва бошқа жорий активларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
207. Ушбу бўлимдаги счётларда чет эл валютасидаги пул маблағлари ва уларга тегишли операциялар миллий валютада — сўмда, чет эл валютасини пулли ҳисоб-китоб ҳужжатларидан кўчирма олинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта ҳисоблаш орқали ҳисобга олинади.
208. Пул маблағлари қолдиғини ҳисобот ойининг охирги санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича ҳар ойдаги қайта баҳолаш натижасидаги курс фарқлари (ижобий курс фарқи) 9540 «Валюталар курслари фарқидан даромадлар» ёки (салбий курс фарқи) 9620 «Валюталар курслари фарқидан зарарлар» счётига олиб борилади.
209. Ушбу бўлимда қуйидаги счётлардаги ҳисоб тартиби ёритилади:
5000 — Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;
5100 — Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;
5200 — Чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;
5500 — Банкдаги махсус счётлардаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;
5600 — Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар;
5700 — Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)ларини ҳисобга олувчи счётлар;
5800 — Қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар;
5900 — Камомадлар ва қийматликларнинг бузулишидан йўқотишлар ва бошқа жорий активларни ҳисобга олувчи счётлар.