Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
bet 30/91 Sana 30.04.2022 Hajmi 297,4 Kb. #597210
Bog'liq
Суғурталовчилар молиявий
Т/р
Хўжалик операцияларининг мазмуни
Счётларнинг боғланиши
Дебет
Кредит
1.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш учун нақд пулда бўнаклар берилди
4310
5010
2.
Банкдаги счётлардан бўнаклар ўтказилди
4310—4340
5110—5530
3.
Олинган кредитлар ва қарзлар ҳисобидан бўнаклар ўтказилди
4310—4340
6810—6820, 7810—7820
4.
Контрактнинг бекор қилиниши натижасида аввал берилган бўнаклар қайтарилди
5010—5530
4310—4340
5.
Аввал берилган огоҳлантириш чора-тадбирлари учун берилган бўнакларнинг огоҳлантириш чора-тадбирлари бўйича вужудга келган кредиторлик қарздорлик ҳисобига ёпилиши
6011
4330
6.
Мол етказиб берувчилар ёки пудратчиларга бўлган қарзларни қоплашда аввал берилган бўнакларнинг ҳисобга олиниши
6010, 7010
4310—4340
7.
Мол етказиб берувчиларга берилган бўнакларнинг даъво муддати ўтганлари ҳисобдан чиқарилди
9430
4310—4340
8.
Берилган бўнакнинг тегишли суммаси узоқ муддатли қисмидан жорий қисмга ўтказилди
4310—4340
0940
(жадвал Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
5-§. Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4400)
Олдинги таҳрирга қаранг.
177. Суғурталовчи томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тўланган бўнаклар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 4410 «Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» счётида амалга оширилади.
(177-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
178. 4410 «Бюджетга солиқлар ва бошқа йиғимлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» счётида бўнак сифатида тўланган солиқ суммалари, шу жумладан харид қилинган товар-материал захиралари бўйича ҳисоб-китоб ҳужжатларида кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинади. Солиқлар суммасини ҳисобдан чиқариш 4410 «Бюджетга солиқлар ва бошқа йиғимлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» счётининг кредитида 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Бюджетга бўнак тўловлари ўтказилганда бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4400)нинг дебети ва пул маблағларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида ёзувлар амалга оширилади. Бюджетга тўловлар бўйича якуний ҳисоб-китоблар 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» счётининг дебети ва бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4400)нинг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади.
179. Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4400)нинг боғланиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: