Тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича суғурта товонларининг ҳисобланиши
2210—2220
6030
2.
Қайта суғурта қилишга қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган зарар улушининг ҳисобланиши
2230
6050
3.
Нотўғри тўланган суғурта товонларини қайтариб олиш тўғрисидаги талабнинг билдирилиши
4890
2210—2230
4.
Тегишли суғурта товонларининг иш юритиш харажатларига ўтказилиши
2010
2210—2230
6-§. Ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2300) 120. Суғурталовчининг асосий фаолиятига ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ҳисобланган ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётида амалга оширилади.
121. Ушбу счёт қуйидагиларни таъминлайдиган, ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш учун қўлланилади:
а) энергиянинг турли хиллари (электр энергияси, буғ ва бошқалар) билан хизмат кўрсатиш;
б) транспорт хизматини кўрсатиш;
в) асосий воситаларни таъмирлаш;
г) суғурта соҳасида мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича хизматларни кўрсатиш ва бошқалар.
Бундан ташқари ушбу счётларда суғурталовчи балансида турувчи илмий текшириш ва тажриба конструкторлик бўлинмаларининг харажатлари акс эттирилиши мумкин.
122. 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётининг дебети бўйича хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган тўғри харажатлар, шунингдек, ёрдамчи ишлаб чиқаришни бошқариш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган эгри харажатлар ва яроқсиз маҳсулот ҳисобига йўқотишлар акс эттирилади.
Маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ тўғри харажатлар 2310 «Асосий ишлаб чиқариш» счётига, ишлаб чиқариш захиралари, меҳнат ҳақи тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар, асосий воситаларга эскириш ва номоддий активларга амортизация ҳисоблаш ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредитидан ҳисобдан чиқарилади.
Ёрдамчи ишлаб чиқаришни бошқариш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган эгри харажатлар 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётига 2510 «Умумишлабчиқариш харажатлари» счётидан ҳисобдан чиқарилади. Ёрдамчи ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар айрим ҳолларда бевосита 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётида ҳисобга олиниши мумкин.
2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётининг кредитида тугалланган маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш ҳақиқий таннархининг суммалари акс эттирилади. Ушбу суммалар 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётининг кредитидан 2510 «Умумишлабчиқариш харажатлари», 9130 «Кўрсатилган хизматларнинг таннархи», 9420 «Маъмурий харажатлар» счётларига ва бошқа счётлар билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади.
2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счёти бўйича аналитик ҳисоб харажат элементлари ва моддалари бўйича ва маҳсулот турлари бўйича юритилади.
123. Ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2300)нинг боғланиши
Олдинги таҳрирга қаранг.