Ўйланиб уйлан, уйланиб ўйлан Тошкент 2010



Download 1,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/63
Sana23.09.2022
Hajmi1,35 Mb.
#849904
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   63
Bog'liq
O‘ylanib uylan, uylanib o‘ylan [@kitoblar1]

Биринчи гап:
«Эрни эр қиладиган ҳам, қаро ер 
қиладиган ҳам хотин».
Бу гапни эшитган одамга оила
-
даги масъулият батамом хотинлар гарданига юкланган
-
дек эркак эр бўлиши учун эса биронта ҳам иш қилиши 
шарт эмасдек туюлади. Хотин эса хоҳласа (ёки қўлидан 
келса) уни эр қилади, хоҳламаса (ёки қўлидан келмаса) 
уни «қаро ер» қилади. Ўзиям шунчаки ер эмас, балки 
Россия тупроғига ўхшаган «қора ер» қилади.
Бу мақол эрлик вазифаларини тўла-тўкис адо этиш
-
га «қийналадиган ларнинг» кўнглига оро киритади, чун
-
ки одам зоти ўзини оқлаш учун минг бир сабаб ўйлаб 
топишга, ҳар қандай бемаъни гапни ҳам ҳақиқат деб 
тан олишга ҳамиша тайёр туради. Лекин бу мақолнинг 
бир нозик жойи бор: у эркаклар эмас, аёллар тили
-
дан айтилган. Яъни ўтмишда момоларимиз бу гапни ўз 
қизларига оилада хотиннинг ўрни жуда муҳимлигини, 
унга кўп нарса боғлиқлигини уқтириш ниятида айтиш
-
ган.
Бу «гапнинг қиз боласи» эди, энди «ўғил боласини» 
эшитинг.
Иккинчи гап:
«Эр бўл, эр бўлмасанг, қора ер 
бўл».


68
Узоқ ўтмишда «маҳр» деган тушунча бўлган. «Маҳр 
бериш» деганда уйланаётган эркак келинга маълум 
мулк, бойлик бериши назарда тутилган. «Маҳр»нинг 
миқдори мабодо эр ўлса ёки хотинини талоқ қилса, аёл 
ўзини ва фарзандларини боқишга бемалол етадиган 
даражада бўлиши керак бўлган.
Маҳр беролмаган, аниқроғи хотинига «бериш» 
учун ўз уйи бўлмаган эркак ҳаётдан уйланмай ва 
бола-чақа қилмасдан ўтган. Чунки дунёда қашшоқлик 
ҳукм суриб, ҳар ким кўрпасига қараб оёқ узатишга 
мажбур бўлган, лекин ҳар бир эркак эр бўлишга ин
-
тилиб яшаган.
Бугунги кунда «кўрпалар» анча узайиб, оёқни унга 
«қараб узатиш»га зарурат қолмади, мабодо оёғинг ёки 
бошинг очиқ қолган тақдирда ҳам ота-онанг бошқа 
кўрпа билан ёпиб қўйишади. 
(Астағфируллоҳ.., сал 
бўлмаса эр бўлишга зарурат қолмади, деб айтгим 
келди.)
Лекин бугун ҳам эр бўлишга интилаётганлар, «оёққа 
туриб олмагунимча уйланмайман», деб аҳд қилганлар 
ҳам оз эмас. Айримлар ўз ақли билан бундай қарорга 
келишади, айримларига эса – «энди аравангни ўзинг 
торт», деб айта оладиган доно оталар «ёрдам» бери
-
шади.
Пўчоқ ва мағиз
Ҳар бир мева ҳамда сабзавотнинг пўчоғи ва мағизи 
бор. Пўчоғи доривор бўладиган мева-сабзавотларнинг 
(суюқлик учун идиш қилиб ясаладиган қовоқни айтмаган
-


69
да), пўчоғи мағизидан қадр-
лироқ бўлгани йўқ.
Инсоннинг ҳам, худди ме-
валардек, ташқи ва ички қад-
ри бор дейиш мумкин.

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish