Ўйланиб уйлан, уйланиб ўйлан Тошкент 2010


Сиз ўз кемангизни ҳаёт уммонига чиқаришга



Download 1,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/63
Sana23.09.2022
Hajmi1,35 Mb.
#849904
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63
Bog'liq
O‘ylanib uylan, uylanib o‘ylan [@kitoblar1]

Сиз ўз кемангизни ҳаёт уммонига чиқаришга 
тайёрмисиз?...
ДИҚҚАТ! Огоҳлантириш!
Китобни сотиб олишга шошилманг, аввал ўйлаб 
кў ринг.
Китобда муаллифнинг битта ҳам ўз фикри йўқ, 
ҳаммаси оила мавзусига бағишланган кўпдан-кўп пси
-
хологик, фалсафий, адабий ва тарихий китобларнинг 
энг яхшиларидан кўчириб олинган. Лекин муаллиф бу 
соҳаларнинг мутахассиси бўлмаганлиги туфайли ҳар 
бир фикрни ўзича саралаган, ўзича талқин қилган ва 
улардан ўзича хулоса чиқарган.
Китобнинг боши ҳам йўқ, охири ҳам... Худди се
-
риалларга ўхшаб, қайси мавзу нима билан тугашини 
муаллифнинг ўзи ҳам билмайди. Бундан ташқари ки
-
тобда биронта ҳам янгилик тополмайсиз. Сиз бу «гап-
ларнинг» ҳаммасини жуда яхши биласиз, лекин ки
-
тобни ўқиганингиздан кейин бор билимингизни ҳам 
йўқотишингиз ва шу туфайли, ўзингизники камлик 
қилгандай, яна бир бош оғриғи орттириб олишингиз 
эҳтимолдан холи эмас.
Ана энди ўзингиз биласиз...
Ҳурмат билан, муаллиф


4
Нима учун одамлар оила қурадилар?
Ғалати савол. Лекин са
-
волнинг жавоби ундан ҳам 
ғалати:
– Оилани ўзидан зур
-
риёт қолдириш учун қури-
шади.
Табиат эркак зотига ҳам, 
аёл зотига ҳам айнан шу 
вазифани юклаган.
Хўш, бу вазифани бажариш учун оила қуриш шарт-
микан? Ахир... «Худо бераман деса, бераверар экан
бой ота...» Қолаверса, одамдан ташқари барча тирик 
жонзотлардан ҳам зурриёт қолади, лекин улар оила 
қурмайди-ку?
Нима учун жониворлар оила қурмайдилар?
Агар уйингизда сигир, қўй, 
товуқ, ит ёки мушук бўлса, 
демак сиз ҳеч бўлмаганида 
бир марта уларнинг зурриё
-
тини кўргансиз.
Бузоқ ёки қўзичоқ ту ғил-
ганидан кейин узоғи билан 
10–15 дақиқа ўтар-ўтмас оёқ-
қа туради, бир соатдан ке-
йин тентираклаб юра бошлайди.
Жўжа эса тухумдан чиққан заҳо ти оёққа туриб, югу
-
риб кетади.
Йиртқичлар қаторига кирмайдиган ёввойи ҳай вон-
лар зурриёти ҳам худди шундай «чаққон» бўлиб, дун-


5
ёга келади. Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас. Маса
-
лан, кийик ёки ёввойи тўнғиз болалаганидан кейин ит, 
бўри ёки қоплонга ўхшаб ўз боласини оғзига қисиб, 
бошқа йиртқичлардан сақлаш учун панароқ жойга 
олиб қочолмайди. У эндигина дунёга келган боласини 
фақат ўзига эргаштириб, хавфсиз жойга олиб кетиши 
мумкин. Шунинг учун ҳайвонот оламининг зурриёти 
тез оёққа туриб юриб кетади. Бошқача қилиб айтган
-
да, 

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish