Йўл пойини қуришда асосий вазифа йўлга келувчи сувларни қабул қилувчи ва яқин атрофдаги сув ҳавзасига олиб борувчи юза сув қочирувчи кўринишидаги бир қанча иншоотларни яратиш



Download 304,37 Kb.
Sana26.06.2022
Hajmi304,37 Kb.
#705555

Йўл пойини қуришда асосий вазифа – йўлга келувчи сувларни қабул қилувчи ва яқин атрофдаги сув ҳавзасига олиб борувчи юза сув қочирувчи кўринишидаги бир қанча иншоотларни яратиш. Юза сув қочирувчиларини системасига ўймаларда ва баландлиги 1,5 м бўлган кўтармалар бўйлаб қурилган ён ариқлар, грунтлари олинган ён резервлар, ўймаларда тоғ ён бағри ариқлари, ботқоқликни қуритиш учун ариқлар, йўлдан сувни сувҳавзасига олиб борувчи ариқлар, тоғ йўлларидаги лотоклар киради. Сув қочирувчи бир қанча иншоотлар йўл пойини қуришгача ишлаши керак. Шунинг учун кўтармани қуриш резервни ёки ариқларни ковлашдан бошланади.Ўймаларни кавлашдан олдин тоғ ён бағри ариқлари ковланади, кўчкили қияликларни ва ботқоқликни дастлабки қуриилади.
Нишаблиги 1:1,5 айрим ҳолларда 1:2 бўлган ариқларга 5 ‰ дан кўп қиялик берилади. Текис жойларда айрим йўл бўлакларида қияликни 3‰ гача камайтирилади. Нишаблиги 1:3 бўлган ён лотокларни ва ариқларни чуқурлиги 0,5 м дан кам бўлмаслиги керак. Ариқларни ковлаш бўйича ишлар қуйидаги жараёнлардан иборат: Жойларда ариқларни ўқи веҳа билан белгиланади. Кейин автогрейдер ва булдозерни кундаланг кесиши билан чегараловчи уюм ўтказилади, грунтни кўтармага ёки ён атрофга сурилади ёки ён атроф жойларига тарқатилади. Қияликларни текислаш ва уларга аниқ шакиоо бериш автогрейдер билан қилинади. Қияликлар унча катта бўлмаганда (20 % гача) ариқларда аста-секин ўт ўса бошлайди. Енгил ювулувчи грунтларда туби ва ён деворлари зичлаштирилади. Қишлоқ ҳўжалигида фойдаланилмайдиган ерларда йўл қурилишида, кўтармалар резервлардан грунт олиб қурилади. Резерв тубига кўтарма томонга қилиб қиялик берилади. Агар резервни кенглиги катта бўлса резервдан сувни қочириш учун ариқ қазилади. Айрим ҳолларда резервни кенглиги 6 м дан катта бўлган ҳолларда тубига резерв ўқига қаратиб кўндаланг кесимли қиялик қилинади.
Ўймадан кўтармага ўтиладиган жойларда ва сув ҳавзаларига яқнлашганда ён ариқларни ташқарига олиб кетилади. Кўтарма ён қиялигини ювишдан сақлаш учун уларда сувни оқизиш учун ён қияликда жойлашган йеғма бетон лотоклар қлинади.
Бўйлама қиялик 20-30 ‰ дан кўп бўлган жойларда, асосан енгил ювулувчи грунтларда, ариқлар ўлчами 40х40х12 см ли бетон плиталар билан қопланади. Плиталарни грунт устига ўрнатилади. Агар ариқни қиялиги 30 ‰ дан кўп бўлса, плитани сув бвиб кетмаслиги учун улар 10-12 см қалинликдаги майда шебень қатламига ёки 5-20 мм ўлчамли гравий устига қўйилади, улар орасидаги чоклар битум мастикаси ёки цемент эритмаси билан тўлдирилади, агар уларга қотиши учун нормал парвариш берилса. Тоғли ҳудудларда ён ариқ ўрнига тошли грунтларда тошдан ёки тайёр бетон буюмлардан лотон ўтказилади (4.2 расм).


4.2 расм. Қатнов қисмидан сувни йиғиш ва уни сув ҳавзасига олиб бориш учун лотоклар:
а-йирик тошлар; б-бетон плитадан; 1-йирик тош доналари; 2-қум-гравий аралашмаси; 3-бетон плиталар.

БўйламакесимдаботқэгрилардаваI-IIIдаражалийўлбўлакларидайўлчетинивайўлпойиниёнқиялигинитезоқувчисувдансақлашучунлотокларқуришкўздатутилади. Булотокларсувнийеғишваунийўлчетиостидагисувқабулқилувчиқудиқларгавачиқарувчиқувирларгаёкикўтармаасосигачабўлганёнқияликлардагилотокбўйичауларниолибборишгаҳизматқилади.


Йеғма элементлардан иборат конструкцияларни монтаж автомобил ёки трактордаги кранлар ёрдамида амалга оширилади. Монтаж ишларини қўлда қилишда энг мақули телескопли бетон лотокларини (4.3-расм) қўллашдир. Уларни яхши томони, уларни айрим звеноларини бир-бирига киритиш мумкин ва чокларни бектимаса ҳам бўлади. Бундай телескопли лотоклар ювишга ва сурилишга қарши турғундир.


4.3 расм. Ён қияликдан юза сувларини олиб қочиш учун телескопли лотоклар:
а-бетон ариғининг чизмаси; б-умумий кўриниши.

Кўтарма асосида ерда умуман ҳамма лотокни сурилиб тушишини олдини олиш учун бетон қозиқлар қилинади. Қиялиги катта бўлган йўл бўлагида ён ариқларда ариқни кўндаланг қиялигига мос келувчи тез оқизувчи кўринишида йеғма бетон лотоклар қилинади. Лотоклар кранлар билан майда щебен ёки гравийни устига ўрнатилади.


Тоғ ён бағри ариқлари автогрейлер ёки бульдозер билан ковланади ва грунт ўйма томонга тўплам-банкет кўринишида йегиб сурилади. Тик қояли щебенли ва қоя тошли тоғ бағриларида ён ариқларни ўқи бўйича грунтлар портлатиш усули билан юмшатилади. Портлатиб юмшатилгандан сўнг ариқ ва банкет ҳосил қилиш учун сурилади.
Ариқларни мустаҳкамлаш бўйича мехнатни кўп талаб қилувчи ва қиммат баҳо ишлардан қочиш учун суюқ карбамид ва фурфурол смолалар ишлатилади. Бу смолалар, оқувчанлиги кам бўлгани учун бир текисда 3-4 см чуқурликда грунтга кириб боради. Ариқни туби ва ёни смолани шимиши натижасида катта бўйлама қиялик бўлса ҳам ювилмайди.
Ишни технологияси автогрейдер билан тубива ён қиялигини яхшилаб текислаш, автогудранатор шлангасидан мустаҳкамловчи материални токсичлигини ҳисобга олиб эҳтиёт чораларини кўриб, ариқ юзасига пуркашдан иборат.
Ҳамма юза сув қочирувчи системани кучли ёмғир ёгишида сифатини назорат қилинади. Сув туриб қоладиган ёки ювилвдиган жойлар белгиланади ва тузатилади.
Download 304,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish