«Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентга киритилаётган ўзгартириш
74-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«74. Барча транспорт воситаларида олд, ён ва орқа томондаги ойналарнинг ёруғлик ўтказиши камида 70 фоизни ташкил этиши керак. Ушбу талаблар автотранспорт воситаси томида ўрнатилган туйнукларнинг ойналарига нисбатан қўлланмайди.
М1 тоифали автотранспорт воситаларининг орқа ойналарида ҳар икки томонда ушбу Техник регламент талабларини қониқтирадиган орқа томонни кўрадиган ташқи кўзгулар мавжуд бўлган тақдирда пардалар, шунингдек чий пардалар ва дарпардалар бўлишига йўл қўйилади.
Кўзгу сифатида акс эттирувчи ойналарни қўллашга йўл қўйилмайди.
Бўялган ва пардоз берилган шамолни тўсадиган ойналар оқ, сариқ, қизил, яшил, зангори рангларни тўғри қабул қилишни бузмаслиги керак».
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2000 йил 11 декабрдаги 472-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 75-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 21 ноябрдаги 241-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 87-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчилари хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 6 мартдаги 44-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 2-3-сон, 14-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 16 октябрдаги 216-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 10-сон, 57-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарорининг 3-банди ва қарорга 3-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 9-модда).
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарори)» 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сон қарорига илованинг 17-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 85-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори)» 2013 йил 8 октябрдаги 276-сон қарорига илованинг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 72-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 3-сон, 23-модда; 2017 й., 36-сон, 958-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2018 й., 09/18/139/0818-сон, 04.05.2018 й., 09/18/321/1154-сон, 18.07.2018 й., 09/18/547/1531-сон, 10.04.2019 й., 09/19/292/2915-сон, 03.08.2019 й., 09/19/646/3508-сон, 19.11.2019 й., 09/19/915/4033-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |