2. Тик чизиқлар
Тик чизиқлар — йўл иншоотлари ва жиҳозлари юзаларига кетма-кет чизилган йўл-йўл оқ-қора чизиқлар мажмуасидан иборат бўлиб, уларнинг ўлчамларини кўрсатишда, кўз билан чамалаш воситаси сифатида хизмат қилади.
2.1 — ҳаракатланаётган транспорт воситаларига хавф туғдирадиган йўл иншоотларининг тик элементлари (кўприклар, йўл ўтказгич ва эстакадалар, устунлар ва ҳ. к.)ни билдиради;
2.2 — туннеллар, кўприклар, йўл ўтказгич ва эстакадаларнинг пастки пештоқини билдиради;
2.3 — ажратиш бўлакларидаги ёки хавфсизлик оролчаларидаги думалоқ устунларни билдиради;
2.4 — йўналтирувчи, бетон ёки темир бетон устунлар, тўсиқ тиргаклар ва ҳоказоларни билдиради;
2.5 — йўлнинг кичик радиусли бурилиш, тик нишаблик ва бошқа хавфли жойларда йўл тўсиқларининг ён юзаларини билдиради;
2.6 — бошқа жойлардаги тўсиқларнинг ён юзаларини билдиради;
2.7 — хавфли жойлардаги тўсиқни (бордюрни) ва йўл сатҳидан баланд бўлган хавфсизлик оролчаларини билдиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(ётиқ чизиқларнинг график чизмалар қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги 292-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2019 й., 09/19/292/2915-сон)
Йўл ҳаракати қоидаларига
3-ИЛОВА
Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи
ШАРТЛАР
1.Тормоз тизимлари
1.1. Тормоз тизимининг конструкцияси ўзгартирилса, ишлаб чиқарган корхона талабига мос келмаса ёки транспорт воситасининг шу турида кўзда тутилмаган тормоз суюқлиги ёки бошқа қисмлар қўлланилса.
1.2. Ишчи тормоз тизимининг самарадорлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 191-сонли қарори билан тасдиқланган «Автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий техник регламентида белгиланган талабларга мос келмаса.
1.3. Гидравлик тормоз юритмасининг зичлиги (герметиклиги) бузилган бўлса.
1.4. Двигатель ишламай турганда пневматик ёки пневмогидравлик тормоз юритмасининг зичлигини бузилиши, бошқарув қисмлари уланмаганда — 30 дақиқада, уланганида — 15 дақиқада тизимдаги ҳаво босимини 0,05 МП дан кўпга пасайишига сабаб бўлса. ўилдираклардаги тормоз камераларидан сиқилган ҳаво чиқаётган бўлса.
1.5. Пневматик ёки пневмогидравлик тормоз юритмасининг манометри ишламаса.
1.6. Тўхтаб туриш тормоз тизими транспорт воситаларини қуйидаги жойларда ҳаракатсиз ҳолатда ушлаб тура олмаса:
тўла аслаҳаланган ҳолатда транспорт воситаларини 16 фоиздан кам бўлмаган қияликда;
М тоифа учун 25 фоиз, N тоифа учун 31 фоиз.
Изоҳ:
Тўхтаб туриш тормоз тизими синовдан ўтказилаётганда двигатель трансмиссиядан ажратилган бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |