Жиззах вилояти Арнасой тумани 10-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган йиғилиш б а ё н н о м а с и



Download 17,21 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi17,21 Kb.
#215192
Bog'liq
Соғлом турмуш баённомаси




Тасдиқлайман”
мактаб директори
Г.Балқиева


Жиззах вилояти Арнасой тумани 10-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И

11.12.2020 йил Арнасой туман


Йиғилиш раиси: Мактаб директори : Г.Балқиева


Қатнашди: ИИБ ходими Ў.Абдуазимов
Махалла раиси Ф.Раббимова Мактаб психологи: Р.Камалов
Туман ХТБ дан М.Ниёзова Ёшлар етакчиси: Р.Парпиев
Мактаб хотин қизлар раиси Ш.Тугилова
КУН ТАРТИБИДА

  1. Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, улар ўртасида уқуқбузарлик, жиноятчилик каби иллатларининг олдини олиш.

  2. Ёшларни турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда диний экстремистик таъсирлар ҳамда “оммавий маданият” хуружларидан ҳимоя қилиш.
    _______________________________________________________________________________________________


(Г.Балқиева, Ў.Абдуазимов,Р.Камалов)

Йиғилишни мактаб директори Г.Балқиева очиб берди. Ўқувчи ёшлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликни оқибатлари ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш барчамизнинг бурчимиз эканлигини айтиб ўтдилар, айниқса ҳозирги кунда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳолатларнинг учраб туриши ачинарли ҳолдир. Бундай хунук ҳолатларни олдини олиш уларга тушинтириш ишларини доимо олиб боришимиз керак. Шундан сўнг мактаб психологи Р.Камалов сўзга чиқиб, вояга етмаган ёшлар онгини юксалтириш, дунёқарашини кенгайтириш, ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида турли хил маънавий тадбирлар ўтказиб келинаётганлигини ҳақида айтиб ўтдилар. Бизга маълумки, қонунларимизга биноан вояга етмаганлар давлатимиз ҳимоясида бўлиб, ҳар йили давлатимиз ўз даромадининг кўп қисмини ёшларга сарфламоқда. Бу биринчи навбатда юртбошимиз таъкидлаганидек, юртимизнинг ривожи ва келажагимиз учун алоҳида эътибори бор. Чунки бу ёшлар ўсиб, улғайиб келажакда ўз ўрнини топсалар, бирор бир фойдали касбни эгалласалар давлатимиз бойлигига бойлик қўшган бўлар эди деб ўз фикрини якунлади.


Шундан сўнг сўзга ёшлар билан ишлаш бўйича ИИБ ходими Ў.Абдуазимов қуйидагича фикр билдирди. Тарбияси оғир, ҳуқуқбузарликка мойили бўлган болаларни кўпроқ назорат қилиш талаб этилмоқда. Бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари билан ҳамкорликни кучайтириш талаб этилмоқда. Бугунги кунда ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликнинг олдини олиш барчанинг диққат марказида турибди. Бундай пайтларда маҳалла, мактаб, ота-оналар биргаликда назоратни кучайтиршни талаб этмоқда. Ўқувчининг дарш машғулотлари тугагандан сўнг, тўғри уйга боришлари, йўл ҳаракати қоидалари амал қилишларни, бегона шахслар билан мулоқатда бўлмаслиги, улардан хеч нарса олмаслигини ёшлар бизнинг келажагимиз бунинг учун ҳаммамиз бир тан, бир жон бўлиб ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашмоғимиз уларнинг бахт-саодати учун керак бўлса куч-ғаратимизни аямаслигимиз лозим деб ўйлайман.
Шундан сўнг сўз махалла раиси Ф.Раббимова ўз сўзида ёш авлодимизни турли маънавий тажовузлардан ҳимоя қилиш ҳақида гапирганда, нафақат халқимизни улуғлайдиган буюк хусусиятлар, айни пайтда унинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатган, эски замонлардан қолиб келаётган номаъқул одатлар ҳақида ҳам очиқ сўз юритишимиз зарур. Халқимизнинг қадимий нақли бор, душмандан ҳам дўстлардан ҳам қўрқиш керак эмас. Улар нари борса ўлдириши ёки хиёнат қилиши мумкин. Билкас бефарқлардан қўрқиш зарур, чунки уларнинг индамаслиги, жимгина разиллиги туфайли жаҳондаги барча қотилликлар ва хиёнатлар содир этилади. Бундай хунук ҳолатлар бўлмаслиги учун доимо огоҳ, огоҳ бўлмоғимиз керак
Кейинги сўз Ёшлар етакчиси Р.Парпиевга берилди ва қуйидаги фикрларни билдирди. Агар биз ёшларимиз онги ва руҳиятини зарарли мафкуралардан қатъият билан ҳимоя қилсак, ҳар қандай гаразғўй кучлардан ҳимоя қилсак келажагимзни ҳимоя қилган бўлар эдик. Бу жамиятимиз, шу юрт, шу Ватанни муқаддас деб билган ҳар бир фуқаронинг олдида турган асосий вазифасидир. Ҳар доим огоҳ бўлиш, бепарволикка, лоқайдликка йўл қўймаслик керак. Барча ўқувчиларни огоҳликка, бефарқ бўлмасликка чорлади. Ватан тадаррук маскан, аждодлардан авлодларга буюк мерос, шу боис Ватан деганда биз фақат шу юрт тупроғини эмас, балки бу заминда бўй корсатган гиёҳдан тортиб унинг дарё-ю сойлари тоғу тошларигача, оддий ва камтар ва фидойи, мард паҳловон одамларидан то энг митти жонворларигача-ўзимиз туғилиб, униб-ўсган макон билан боғлиқ нарсаларнинг барчасини тушунамиз. Биз буюк аждодларнинг авлодларимиз бу билан фахрлансак арзийди. Шундай экан биз уларга муносиб фарзанд бўлайлик. Ватанимизни кўз қорачиғидек асарайлик. Барча ўқувчиларни ҳушёрликка чорлаб, доимо аъло баҳолар билан ўқишга Ватан учун, халқ учун муносиб фарзанд бўлишга ундади. Президентиниз айтганларидек ,, Бу ҳаётни ҳимоялш керак. Тинчлигимизни ҳимоя қилишимиз керак.Келажак авлодимизни ҳимоя қилишимиз керак.Оиламиз тинчлигини ҳимоялашимиз керак ҳимоя дегани нима? Ҳимоя дегани аввало огоҳ бўлишликдир”. Ёшларни сиёсий онгини ўстиришга, ҳушёр қилиб тарбиялашга ва Ватан равнақи ё`лида фаолликларини оширишга чорлади.Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб йиғилиш
Йиғилиш қарор қилади:

1.Ўқувчилар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича турли хил маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш;


2. Ўқувчилар қизиқишини инобатга олиб, уларни турли хил тўгаракларга жалб этиш;
3. Таълим муассасаларида оила, маҳалла ҳамкорлиги ишларини янада жонлаштириш;
4. Мактабда ИИБ ходимлари иштирокида ўқувчилар ўртасида давра суҳбатлари ўтказиш;
5. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Мансуров, Ёшлар еткчиси Р.Парпиев, мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Усмоноваларга юклатилсин.
Йиғилиш котибаси: Ш.Норматова
Download 17,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish