Жиззах вилоят халқ таълими ходимларини қайта


Ўқувчи қуйидаги амалий билим ва кўникмаларга эга бўлишлари



Download 1,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/49
Sana24.02.2022
Hajmi1,2 Mb.
#215416
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   49
Bog'liq
3.3-Kimyo

Ўқувчи қуйидаги амалий билим ва кўникмаларга эга бўлишлари 
керак: 
 
кимё ўқув-лаборатория хонасида ишлаш қоидаларини билиш; 
 
кимёвий моддалар билан ишлашда хавфсизлик қоидаларини билиш; 
 
оддий кимёвий идишлардан, асбоблардан фойдаланиб, қаттиқ, суюқ 
моддаларнинг массаларини, ҳажмини ўлчай олиш; 
 
лаборатория шароитида тажрибалар ўтказиш учун мураккаб 
бўлмаган кимёвий асбоб-ускуналар ва идишлар комплектини тайёрлай олиш, 
кимёвий асбобларнинг бир-бирига уланувчи қисмларини мустақил тайёрлаш; 
 
кимёвий 
моддаларнинг 
сувли 
ва 
бошқа 
эритувчилардаги 
эритмаларни маълум бир концентрацияда тайёрлай олиш; 
 
суюқ моддалар зичлигини махсус ареометрлар билан ёки бошқа 
усуллар ёрдамида аниқлай олиш, қайнаш температурасини аниқлаш 
усулларини билиш; 
 
эритувчи ва эриган модда ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш, 
эриган моддани эритувчидан ажратиш усулларини билиш; 
 
реакцион 
муҳитнинг 
кислоталилиги 
ёки 
ишқорийлигини 
индикаторлар ёрдамида аниқлаш; 
 
мураккаб бўлмаган кимёвий моддалар ўртасида кечадиган 
нейтралланиш, ўрин олиш реакциялари, чўкма тушиш, газ ажралиш 
реакцияларини кўрсатиб бериш ва сабабини тушунтириш; 
 
лаборатория ишларини мустақил равишда бажара олиш ва тегишли 
хулосалар чиқариш; 
 
кимёвий 
реакциялар 
тезлигининг 
ташқи 
омилларга, 
яъни 
температурага, реакцияга киришувчи моддаларнинг туташувчи ёзаларига ва 
катализаторга, моддалар табиатига боғлиқлигини тажрибада кўрсата олиш; 


38 
 
органик моддалар таркибидаги углерод, водород ва хлорни 
аниқлай олиш; 
 
органик моддаларнинг кўмирланишини кўрсатиш ва тушунтириб 
бериш; 
 
айрим органик моддаларни ташқи кўриниши, ўзига хос хиди,
ранги, ҳолатига қараб фарқлай олиш; 
 
карбон кислоталарининг олиниш усуллари ва хоссаларига оид 
тажрибаларни кўрсатиш ва моҳиятини англаш; 
 
органик моддаларни аниқлашга доир масалаларни ечиш; 
 
пластмассаларни аниқлашга доир тажрибаларни ўтказа олиш ва 
тушунтириб бериш; 
 
кимёвий толаларни аниқлаш тажрибаларини билиш; 
 
лаборатория ва амалий машғулотларни мустақил ўтказа олиш, 
реакция моҳиятини тушуниш, кузатиш натижаларини ёзиш ва хулоса 
чиқариш, реакция сабаби ва натижасининг боғлиқлиги қонуниятларини 
аниқлаш, 
моддаларни 
синтез 
қилиш 
жараёнида 
зарурий 
шарт- 
шароитларнинг тўлиқлигини таъминлашни билиш. 
Ўқувчи эксперименти ўқувчиларнинг мустақил ишлайдиган кимёвий 
тажрибаларини бажариши бўлиб, мактаб кимё дастурида дарслик ва ўқув 
қўлланмаларида келтирилган бўлади. Кимёвий эксперимент нафақат 
ўқувчиларда уни ўтказишга оид кўникма ва малакаларни шакллантиради
балки ўқувчилар томонидан эгалланган билимларнинг ҳаққонийлигини 
асослаб беради. Билимларнинг эгалланиши ўқув материалини чуқур 
ўзлаштиришга олиб келади. У кимё касбини эгаллашда кимёнинг турмуш 
билан боғлиқлигини асослашда муҳим аҳамиятга эгадир. 
Ўқувчилар эксперименти лаборатория тажрибалари ва амалий ишга 
бўлинади. Улар бир-биридан дидактик мақсади билан фарқ қилади. 
Лаборатория тажрибаларининг мақсади янги билимларни эгаллашга янги 
материални ўрганишга қаратилган бўлади. Амалий машғулотлар эса мавзуни 
ўрганиб бўлгандан кейин олиб борилади ва у билимларни такомиллаштириш 
ҳамда мустаҳкамлашга, амалий кўникмаларнинг шаклланиши ва шаклланган 
кўникма ва малакаларни такомиллаштиришга олиб келади, назорат тури 
ҳисобланади. 
Ўқувчилар 
экспериментининг 
бажарилиши 
қуйидаги 
босқичларда ўтади. 
1. Тажриба мақсадини тушуниб олиш. 
2. Моддаларни ўрганиш. 
3. Кимёвий идиш ва асбоблардан қурилмалар тузиш. 
4. Тажрибани бажариш. 


39 
ёзиш. 
5. Тажриба натижаларни таҳлил қилиш ва хулосалар чиқариш. 
6. Олинган натижаларни тушунтириш ва реакция тенгламаларини 
7. Ҳисобот тузиш. 
Ўқувчи 
нима сабабдан 
тажриба 
бажарилаётганлиги 
ва
қандай 
муаммони тажриба асосида аниқлаш мумкинлигини билиши керак. 
Ўқувчидан моддаларни асбоблар ва индикаторлар ёрдамида ўрганади. 
Тажрибани бажариш асбоблар билан қандай ишлаш кераклигини, тажрибанинг 
бориш йўлини билишлари талаб этилади. Тажриба натижаларидан унга оид 
назарий концепциялари асосида хулоса чиқара билиш керак. 

Download 1,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish