34
ёндашишларига
эришиш керак..
Амалий машғулотдан кўзда тутилган асосий мақсад бутун
ўтилган мавзуларга оид назарий
билимлар нақадар пухта ўзлаштирилганлигини билиб олишдан иборат Бундай машғулогни
ўтказишда барча зарурий асбоб-жиҳозлар ва реактивлар олдиндан тахт килиб кўйилган
бўлиши лозим. шу сабабли машғулот ўтказилишидан бир неча кун олдин ўқитувчи лаборантга
қандай тайёргарлик ишлари кўриш лозимлигини айтиб, лаборантнинг иш журналига
қуйидагича ёзиб қўяди:
ИХ синф. 25. 1. 2010 й. Лаборатория машғулоти
1.21 дона электролизер.
2.21 дона кристализатор, 21 донадан сувли колба, стакан ва шиша таёкча.
Ҳар бир стол учун мис (П)-сулфатнинг 10% ли эритмасидаи 150 мл. Калий ёдидининг 2%
ли эритмасидан 150мл, 5
мл дан крахмал эритмаси, фенолфталиеннинг 0,5% ли эритмаси.
шунингдек, ҳар бир ўқувчи столига биттадан спирт лампаси.
шундан кейин ўқитувчи Ўзгармас ток блокининг тўғри ишлашини текшириб чикади.
Лаборатория ишига тайёрлаш мумкин бўлган баъзи оддий асбоблар етишмаса, уларни тайёрлаш
учун тўгарак аъзоларини ёрдамга чақиради. Ўқитувчи лаборатория машғулотини ўтказишда
зарурий хавфсизлик техникаси воситалари: қум, ўт ўчиргич, аптечка тайёр эканлигини кўздан
кечиради, чиқинди эритмаларни каерга тўкиш лозимлигини олдиндан ўйлаб қўяди.
Машғулотни иккита синфда бир вақтда ўтказишга тўғри келса, у ҳолда хар бир синфдаги
ўқувчиларнинг интизоми назарий билимлари даражаси, амалий ишларни қай тарикада
бажаришларини хисобга олади. Масалан, 8 «а» ва 8 «б» синфларида лаборатория машғулоти
параллел ўтказилади, дсб фараз қилайлик. 8 «а» синфдаги ўқувчиларнинг ҳаммаси актив, билим
даражаси жихатидан 8-«б» синфга қараганда устун туради. Уйга бсрилган вазифаларни яхши
тайёрлаб, амалий ишларни уюшқоклик билан ўтказади. Бу синфда яхши ўзлаштирмайдиган икки
ўқувчи бор, бу ўқувчилар яхши ўқийдиган ўқувчиларга бириктириб қўйилади. Лаборатория
машғулотлари ўтказишда бу синф ўқувчиларп ишини лаборант назорат қилиб турса ҳам
бўлаверади. 8 «б» синфда манзара тамоман бошқача. Бу синф ўқувчилари дарсни ўртача
ўзлаштиради. Ўқувчиларнинг кўпчилини лаборатория машғулотига етарли даражада тайёргарлик
билан келмайди. Бу синфда ўқувчилар интизоми ҳам яхши эмас. Столдаги асбоб ва
реактивлардан пала-партиш фойдаланадилар. Машғулот пайтида дарсга диққат эътибор бериб
ўрганиш ўрнига бошқа нарсалар билан шуғулланиб, гаплашиб вақт ўтказишга ҳаракат киладилар.
Бу
синфда
ўтказиладиган
машғулотга
ўқитувчн
айниқса
катта
эътибор
бериши,
ўзлаштирмайдиган, интизомсиз ўқувчиларни дарсдан кейин ҳам олиб колиб, машғулотни
мустақил бажаришга мажбур этиши, машғулот пайтида шундай ўқувчилардан кўпроқ сўраб
туриши лозим. Лаборатория машғулоти кимёни ўрганишнинг асоси эканлигини ўқувчиларга
доимо уқтириб бориш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: