Жиззах политехника


Назорат ва мулоxаза саволлари



Download 0,65 Mb.
bet79/99
Sana26.03.2022
Hajmi0,65 Mb.
#512230
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   99
Bog'liq
makroiqtisodiyot

Назорат ва мулоxаза саволлари.


  1. Иктисодий усиш тушунчаси ва уни улчаш усулларини изоxлаб беринг.

  2. Иктисодий усиш суръатлари кандай аникланади ?

  3. Иктисодий усишга таъсир этувчи омилларни формулалар ёрдамида тушинтириб беринг.

  4. Иктисодий усиш кандай салбий окибатларга олиб келади ?

  5. Иктисодий усишда Лоренц эгри чизигининг кандай алокаси мавжуд ?

  6. Иктисодий усиш моделларининг умумлаштирилган каркасини кандай ёзиш мумкин.

  7. Р.Солоу ва Харрод-Домар моделларини тушунтириб беринг.

Адабиётлар руйхати.


  1. Каримов И.А Бунёдкорлик йулидан. 4 Том. Т.: “Узбекистон”, 1996.351 бет.

  2. Агапова Г.А., Серегина С.Ф. Макроэкономика С., ДИС нашриёти 1997

  3. М.К.Бункина, В.А.Семянов. “Макроэкономика” М.:1995

  4. М.Бурдо, Ч.Виплош. “Макроэкономика”(Европейский текст). С. Петербург. Судоистроение.: 1998

  5. В.М.Гальпирин, С.М.Игратов, В.И.Моргунов. “Макроэкономика” Том-1. С. Петербург. 1994

  6. Д. Жеффри, Д. Сакс и др. “Макроэкономика. Глобальный подход”. М.: Из- во “Дело”. 1996

  7. Йулдошев З., Косимов М.С.“Макроиктисодиёт асослари”.-Т.: Укитувчи. 1994

  8. В.Н.Костьюк. “Макроэкономика”.-М.:1998

  9. Т.Линвут, Гайгер. “Макроэкономика теория и переходная экономика”. М.:1996

13-Мавзу: Халкаро савдо назарияси.


    1. Халкаро савдо ривожланишининг аxамияти ва унинг асосий куринишлари.

    2. Ташки савдо контрактларини тузиш ва уларнинг турлари.



    1. Халкаро савдо ривожланишининг аxамияти ва унинг асосий куринишлари.


Жаxон савдоси ташки иктисодий алокаларнинг асосий шаклидир. Унинг кенгайиши ва чукурлашуви натижасида капитални четга чикариш имкониятлари юзага келди ва унга боглик равишда халкаро молия-валюта кредит муносабатлари ривожланди.
Ташки савдонинг вужудга келиши икки муxим объектив сабаблар билан изоxланади. Биринчидан, бу табиий ва хом ашё ресурсларининг мамлакатлар уртасида текис таксимланмаганлигидир.
Халкаро савдо ривожланишининг зарурлигини аникловчи иккинчи муxим сабаб-бу турли мамлакатларда ишлаб чикарувчи кучларнинг бир хил ривожланмаганлигидир.
Бу икки объектив сабаб xар кандай миллий иктисодиётнинг такрор ишлаб чикариши жараёнида халкаро савдонинг аxамиятини аниклайди. 90- йилларнинг бошларида халкаро савдо xажми АКШда ялпи миллий маxсулотнинг 16-18 фоизини, Германияда 30-39 фоизини ташкил этди. Шу даврда Узбекистон ялпи миллий маxсулотида ташки савдонинг улуши 10-12 фоиз атрофида булди.
Ташки савдо халкаро айирбошлашнинг анъанавий шакли сифатида куйидаги куринишларни уз ичига олади:

  • маxсулотларни айирбошлаш: ёкилги-хом ашё маxсулотлари, кишлок хужалиги маxсулотлари, саноат маxсулотлари;

  • хизматларни айирбошлаш: муxандислик-маслаxат хизматлари, транспорт хизматлари, туризм ва бошка хизматлар. Xозирги вактда хизматларнинг жаxон экспортидаги xиссаси 30 фоиздан ошиб кетди;

  • янги илмий-техник маълумотларни айирбошлаш: лицензиялар ва “ноу-хоу” лар. Улар xиссасига халкаро савдо оборотининг 10 фоизига якини тугри келади.

Халкаро савдо маxсулотлар, хизматлар ва фан-техника маълумотларини айирбошлашнинг барча куринишлари ташки савдо операциялари ёрдамида амалга оширилади. Улар уз навбатида экспорт, импорт, реэкспорт ва реимпорт операцияларига булинади.
Экспорт операцияси-маxсулотларни чет мамлакатларга чикариш.
Импорт операцияси-маxсулотни хорижий шерикдан сотиб олиш ва уни мамлакатга олиб келиш.
Реэкспорт операцияси - аввал импорт килинган ва кайта ишлов берилмаган маxсулотни чет элга олиб чикиб сотиш.
Реимпорт операцияси - аввал экспорт килинган ва у ерда кайта ишлов берилмаган маxсулотни чет элда сотиб олиш ва мамлакатга олиб келиш.

    1. Ташки савдо контрактларини тузиш ва уларнинг турлари.

Ташки савдо операциялари турли мамлакатлардаги шерикларининг маълум изчилликда амалга ошириладиган xаракатларни ифодалайди. Бу xаракатлар бозорини урганиш, унинг рекламаси, сотиш тармокларини яратиш, тижорат таклифларини урганиш, музокаралар утказиш, контрактлар тузиш ва уни бажаришни уз ичига олади. Контракт битим катнашчилари яъни, шериклар уртасидаги тижорат муносабатлари расмийлаштириладиган асосий xужжат xисобланади. Савдо соxасидаги битимнинг бошка бир катнашчиси шерик - контрагент деб аталади.
Xар кандай савдо операцияси бозорни урганишдан бошланади. Талаб ва уни кенгайтириш йуллари, нарх даражаси ва урганиш тенденцияси, ракобатнинг кескинлиги, ишлаб чикаришнинг техник даражаси ва ривожланиш имкониятлари ва xоказолар урганилади. Контрактларни тузиш буйича тайёрлов ишларини муxим боскичи чет эллик шерикни аниклаш, унинг фаолияти хусусияти ва xажмини, xукукий ва молиявий аxволини ва ишончлилигини урганиш xисобланади.
Ташки савдо битим катнашчиларидан бири уз шеригини аниклагандан сунг унга таклиф киритади. Бу таклиф “оферта” деб юритилиб, катъий ва эркин булиши мумкин.
Катъий таклиф - бу факат бир харидорга маxсулотни сотиш учун килинган таклиф булиб, таклиф килган томон бу харидордан жавоб олмагунча ёки таклифда курсатилган муддат тугамагунча бошка шерикга мурожаат килиш xукукига эга эмас. Агар харидор килинган таклифга розилигини билдирса, у xолда битим тузилган xисобланади.
Эркин таклиф - бу сотувчини боглик килиб куймайдиган xамда жавоб учун муддат белгиланмаган таклифдир. Бунда сотувчи бир неча харидорга бир вактда таклиф килиши мумкин. Агар улардан бири сотувчига уз розилигини билдирса, у xолда битим тузилган xисобланади.
Контрактда аникланадиган шартларга кура улар куйидаги гуруxларга булинади:

  • узок муддатли (3-5 ва ундан ортик йилга), бу объектлар куриш, кушма ишлаб чикариш, молларни мунтазам етказиб бериш ва шу кабилар;

  • бир марталик - бу шериклар уртасида бевосита алокаларни тез айирбошлаш максадида тузилади;

  • муддатли - маxсулотни катъий белгиланган вактда етказиб беришни кузда тутади. Бу шарт бузилганда харидор контрактдан воз кечиш xукукига эга;

  • махсус - бу лойиxа ва монтаж ишларига, техник хизмат курсатишга, эxтиёт кисмларни етказиб бериш ва шу кабилар юзасидан тузилади;

  • чегаравий - битимнинг асосий шартларига эга булиб, улар ишларни бажариш мобайнида аникланади;

  • ниятлар xакида шартномалар - бунда факат сотувчининг маълум маxсулотларни сотиш нияти ва харидорни уларни катъий мажбуриятларсиз сотиб олиш нияти белгиланади.

Жаxон амалиётида битимларни тайёрлашни енгиллаштириш максадида бир неча булимлар ёки кисмларни уз ичига олувчи бир шаклдаги контрактлар кулланилади:

  1. Томонларни аниклаш, яъни сотувчи ва харидор сифатида катнашувчи корхона ва ташкилотларнинг номи.

  2. Контрактнинг предмети ёки шартнома турини ва олди-сотдига мулжалланган маxсулотни таърифлаш.

  3. Мол етказиб беришнинг базис шартлари, сотувчи ва харидор уртасидаги маxсулотларни ташиш унинг xакини тулаш, xужжатларни расмийлаштириш буйиса мажбуриятларни таксимлайди, шунингдек маxсулотга эгалик xукукини сотувчидан харидорга утиш xолатини аниклайди.

  4. Етказиб бериш муддати - унда маxсулотни муддатдан аввалрок етказишга рухсат олиш xукуки ва тартиби келишиб олинади.

  5. Маxсулот микдори - у асосан физик бирликларда курсатилади.

  6. Нарх ва контрактнинг умумий баxоси.

  7. Тулов шартлари.

  8. Маxсулотларни ураш ва маркировкалаш.

  9. Сотувчиларнинг кафолатлари, яъни, уларни харидорга маълум сифатдаги маxсулотни етказиб бериш мажбуриятлари.

  10. Сугурта килиш юкларини ташишда юз беридаган йукотишларни коплашни кузда тутади.

  11. Енгиб булмас кучлар xолати ёки “форс-мажор” xолати.

  12. Санкциялар ёки контракт шартлари бузилганда кулланиладиган таъсир этиш тадбирлари.

  13. Низоларни арбитраж ва суд томонидан куриб чикилиши томонлар уртасида жиддий келишмовчиликлар юзага келган xолларда кузда тутилади.

  14. Котрактнинг бошка шартлари жумласига контрактларни тузиш узгартириш ва тухтатиш тартиби, даволарни билдириш ва уларни куриб чикиш тартиби ва муддати, юклаш буйича коидалар ва маxсулотни етказиб бериш xакидаги хабар ва бошкалар киради.

Халкаро савдода олди-сотди контрактларидан ташкари шунингдек пудрат контрактлари, ижара контрактлари ва мукобил савдодаги контрактлар тузилади.



Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish