Пул инфляциясидан аҳолининг қайси қисми кўпроқ жабр кўради? А) Ишлаб чиқарувчилар;
Б) Ютуқли пул заёмлари эгалари; В) Қарз олувчилар;
Г) Нафақахўрлар.
Давлатнинг монетар сиёсати нима?
А) Пулнинг таклифи билан фоиз миқдорига таъсир ўтказиш сиёсати;
Б) Таклиф ўзининг талабини келтириб чиқаради деган назарияга асосланган сиёсат;
В) Талаб ўзининг таклифини келтириб чиқаради деган назарияна асосланган сиёсат;
Г) ялпи фаравонликка эришишни одамларнинг ўзлари ҳал қиладилар деган назарияга асосланган сиёсат.
Пулнинг қадрсизланишидан аҳолининг қайси қисми ютади?
А) Қатъий даромад олувчилар (пенсия,нафақа,стипендия)ва бошқалар; Б) Суғурталанувчилар;
В) Қарз олувчилар;
Г) Омонат кассаларига пул қўйганлар.
Ўзбекистон давлати миллий валютаси (сўм) қачон муомалага киритилган? А) 1994 йил, июн ойида;
Б) 1994 йил, июл ойида;
В) 1994 йил, сентябрь ойида; Г) 1993 йил, октябрь ойида.
Инфляциянинг қандай турлари мавжуд?
А) Ўрмалаб борувчи, жадал ва гиперинфляция; Б) ўрмалаб борувчи, гиперинфляция, судралувчи; В) гиперинфляция, жадал, кутилаётган инфляция.
Пул тизимининг икки типи мавжуд:
А) металл пулларга асосланган пул тизими, кредит ва қоғоз пул муомаласи тизими;
Б) биметаллизм, монометаллизм;
В) олтин монета стандарти, қуйма олтин стандарти;
Г) кредит ва қоғоз пул муомаласи тизими, биметаллизм.
9-мавзу.Пул таклифа.Пул бозорида мувозанат.
1.. Пул таклифи ва талаби назарияси. 2.. Пул бозори.
3.. Пул-кредит тизими ва пул мультипликатори.
Пул таклифи ва талаби назарияси.
Авваломбор биз пул таклифи асосида нималар ётишини билиб олишимиз лозим. Яъни, биринчидан пул таклифининг асосий кисми булиб когоз пуллар ва чек куйилмалари xисобланади. Когоз пуллар - республика марказий банкининг муомилага куйилган карз мажбуриятларидир. Чек куйилмалари эса тижорит ёки халк банкларнинг карз мажбуриятларидан иборат.
Бундан ташкари когоз пуллар ва чек куйилмалари xакикий кийматга эга эмас. Ун сумлик купёр бу бир булак когоз ёки чек куйилмалари эса xисобхона китобидаги оддий ёзувдан иборатдир. Танга пуллар эса, биз биламизки, унинг xакикий киймати номинал кийматдан кам. Давлат сизнинг кулингиздаги когоз пулларни киймати юкорирок булган, масалан, олтинга алмаштирмайди.
Иккинчидан, пул киймати. Агарда когоз пуллар ва чек куйилмалари киймат беридаган ички хусусиятга эга булмаса ва улар олтин ёки бошка металл кийматликларга алмашинмаса нима учун улар унда пул булиб xисобланади. Ун сумлик купёрга ёки юз сумлик чекларга киймат кандай берилади. Бу саволларга жавоб олиш учун биз куйидги учта жиxатни караб чикамиз.
Яроклилиги. Накд ва чек куйилмалари оддий сабабга кура, яъни, уларни инсонлар пул сифатида кабул килади, амалиётда улар асосан пул вазифасининг асосий кисмини бажаришади ва муомила воситаси сифатида кабул килинган. Масалан, сиз магазинда когоз пулларни кийим кечакга алмаштирасиз. Нима учун. Сотувчи бу когоз булагини кабул килиб олади. Жавоб оддий, яъни сотувчи биладики уни бошка бировлар xам товарга алмаштиради.
Конуний тулов воситаси. Когоз пулларга бизнинг ишончимиз конунларга асосланган. Давлат накд пулларни конуний тулов воситаси сифатида эълон килган.
Нисбий камлиги. Яъни, пул киймати унинг фойдалилигига нисбатан камлиги билан аникланади. Пулнинг фойдалиги унинг xозир ва келажакда товар ва хизматларга эркин алмаштириш кобилиятидан келиб чикади. Иктисодиётда пулга булган талаб бажарилган ишларнинг сумдаги киймати плюс корхона ва индивидларнинг кейинчалик бирор бир ишни амалга ошириш учун зарур буладиган пуллар микдори оркали аникланади.
Пулнинг реал киймати ёки тулов кобилияти - пул бирлигига сотиб олиш мумкин булган товар ва хизматлар микдори оркали аникланади. Товар ва хизматларни сотиб оладиган пулнинг киймати баxо даражаси билан тескари алокага эга. Нархлар канча юкори булса пулнинг тулов кобилияти шунчалик кам булади ва аксинча. Умумий пул таклифи нафакат жорий xисоблардаги маблаглардан (Д) балки аxоли кулидаги накд пуллардан (С) xам ташкил топади. Шунинг учун пул таклифининг умумий модели пулларни банк депозитларидан накд пулга мумкин булган окиб утишини xисобга олиб тузилади. Накд пуллар микдорини омонатлар xажми билан богликлигини депонентлаш коэффициентини СЧ ифодалайди. Бу коэффициентни ва банк мультипликаторини 1/чч куллаб пулнинг умумий таклифини аниклаш мумкин.
М=(Ск + 1)* х В / ( Cк + кк )
Бунда: М - пулнинг умумий таклифи.
Ск-С/D тенг булган депонетлаш коэффициенти. У пул маблагларининг накд пулга (С) ва омонатларга (Д) таксимланишини аxоли томонидан макбуллигини билдиради.
кк-К/D булган банк резервлари нормаси (резервларни омонатларга нисбатан).
В- С+К га тенг булган пул базаси ёки куввати кучайтирилган пуллар., яъни накд пуллар плюс банк резервлари.
Юкоридаги Ск+1/Скк+кк ифодани пул мультипликатори деб аталади ва одатда m билан белгиланади. Бу xолатда пулнинг умумий таклифи куйидагича аникланади:
М=m х В
Пулга булган умумий талаб битимлар учун пулга талабдан ва молиявий активлар учун пулга талабдан иборат.
Битимлар учун пулга булган талаб бу аxолига ва корхоналарга товар ва хизматларни харид килиш учун зарур булган пул микдоридир. У номинал ЯММни усиши билан ортиб боради.
Молиявий активлар томонидан пулга булган талаб пулнинг жамгариш воситаси сифатидаги функциясига асосланган, яъни одамлар узларининг молиявий активларини акциялар, облигациялар, банкдаги омонатлари куринишида кулларида тутиб туради.
Пулга булган талаб умумий талаб фоиз ставкаси микдорига ёки пулнинг ишлатилиши баxосига нисбатан тескари богликликда булади. Фоиз ставкаси канчалик юкори булса, пулга булган талаб шунча паст булади ва аксинча, фоиз ставкасини пасайиши билан пулга булган талаб ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: |