Жиззах политехника институтида ташкил этилган



Download 34,96 Kb.
Sana14.06.2022
Hajmi34,96 Kb.
#670582
Bog'liq
1 баен (2)


Жиззах политехника институтида ташкил этилган
Жамоатчилик кенгаши йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И
_________2018 йил Институт мажлислар зали


Қатнашдилар: Жамотчилик кенгаши
аъзолари.


КУН ТАРТИБИ


1. Жамоатчилик кенгаши раиси, унинг ўринбосари ва котибини тайинлаш тўғрисида.
2. Талаба-ёшларни ҳар томонлама маънавий ва жисмоний камол топтириш, уларнинг кийиниш маданиятини назоратга олиш тўғрисида.
3. Турли масалалар.

Йиғилишни институт ректори Усманкулов А.К. кириш сўзи билан очди. У ўз нутқида мамлакатимиз истиқлол йилларида қўлга киритган ютуқлар, талабалар учун яратилган шарт шароит ва улкан имкониятлар, жумладан, республикамизнинг барча вилоят, туман ҳатто қишлоқларида ҳам бугунги замон талабларига жавоб берадиган ўқув масканларининг барпо этилгани ва янги ўқув йилида институтимизда бўлаётган ўзгаришлар, талабалар учун яратилаётган шарт- шароитлар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди. Институт ректори ўз сўзида, Мустақиллик деганда биз аввало мустақилликнинг маъно-мазмунини ҳуқуқ деб қабул қиламиз, мустақилликка эришиш бу ўз тақдиримизни ўз қўлимизга олиб юртимизнинг ер ости ер усти бойликларига эга бўлишимиз ҳамда улуғ тарих маънавият ва маданиятга эга эканлигимизни, ўзлигимизни чуқур англаб, беқиёс салоҳиятимизни ишга солиш эканлиги тўғрисида ўзининг фикрларини билдириб ўтди. Шунингдек, нотиқ ўз сўзида миллий қадриятларимизни, дину диёнатимизни тиклаш каби буюк ва муқаддас бурчимизни амалга оширишни, мустақиллик ҳеч кимга қарам бўлмасдан, ўз миллий манфаатларимизни, узоқ давомли мақсадларимизни кўзлаб, иқтисодиётимизнинг барқарор суратлар билан ўсишини таъминлаш аҳолимизнинг фаровонлигини ва халқаро майдонда ватанимизнинг обрў эътиборини муносиб даражада кўрсатишдир деб таъкидлаб ўтди.


У ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаалрида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сон қарори ҳамда унинг ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 28 июлдаги 670-сон буйруғининг мазмун-моҳияти юзасидан ўзининг фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди. Президентимиз томонидан чиқарилган ушбу қарорнинг ижроси сифатида республикамиздаги ҳар бир олий таълим муассасасида ташкил этилган янги тузилма Жамоатчилик кенгашининг ўрни ва вазифалари ҳақида тўхталиб ўтди. Ўз навбатида ушбу Жамоатчилик кенгашининг олдида турган долзарб вазифалар ва уларнинг амалга оширилишида бевосита ҳамкор бўлган жамоат ташкилотларининг фаолларини ҳам таништириб ўтди.
Бугунги йиғилишнинг асосий масаласи сифатида Жамоатчилик кенгашининг аъзоларини сайлаш масаласи эканлиги, ушбу масала юзасидан раис, раис ўринбосари ва унинг котибини сайлаш тўғрисида ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Жамоатчилик кенгаши аъзолари Жамоатчилик кенгаши раислигига т.ф.н. доц. Игамбердиев Х.Х., раис ўринбосарлигига Хидиров Х.И. ва унинг котиблигига Тожибоев М.А. номзодини маъқуллашдилар.
Шундан сўнг сўзга чиққан Жамоатчилик кенгаши раиси Игамбердиев Х. сўзга чиқди. У ўз сўзида жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари ва уларни амалга оширишда жамоат ташкилотлари билан мустаҳкам алоқаларнинг йўлга қўйилиши, бу борада амали йишларнинг бошланганлигини таъкидлаб ўтди.
У ўз сўзида институтда талабалар орасида кийиниш маданиятини алоҳида назоратга олиш, йигитларнинг соч-соқол ўстиришлари, қизларнинг кийиниш маданиятига қатъий амал қилишлари, талабаларнинг бу борада амал қилишлари лозим бўлган ҳар бир олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларидан иборат “Аҳлоқ-одоб қоидалари” мавжудлигига алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, у ўз сўзида институтдаги академик гуруҳ мураббийлари билан биргаликда кийиниш маданиятини алоҳида назоратга олиш борасида Жамоатчилик кенгаши ташаббус билан чиқиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Талабалар орасида учраётган соч-соқол ўстириш масаласи умуман таълим олиш жараёнига тўғри келмаслиги, ўқиш жойларда, талабалар орасида номуносибликка олиб келиши, институт ахлоқ-одоб қоидаларига тўғриси келмаслигигни тушунтириб боришимиз лозим эканлигини таъкидлаб ўтди.
Юқорида қайд этилган масалалар юзасидан,
ЙИҒИЛИШ ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Институт Жамоатчилик кенгаши раиси Игамбердиев Х.Х. берган ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.


2. Йиғилиш давомида кўрилган масалаларнинг назорати Жамоатчилик кенгаши зиммасига юклатилсин.
Йиғилиш раиси: Игамбердиев Х.Х.


Котиб: Тожибоев М.А.
Download 34,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish