Тадқиқот мақсади техника олий таълим муассасаларида бўлажак профессионал таьлим ўқитувчиларининг хорижий тилларни билиш компетентлигинини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқот вазифалари:
техника олий таълим муассасаларида бўлажак профессионал таьлим ўқитувчиларининг хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантириш босқичларини аниқлаштириш, хорижий тилларини ўрганишнинг касбий ва шахсий фаолиятдаги ўрни ва аҳамиятини асослаш;
бўлажак профессионал таьлим ўқитувчиларига инглиз тилини ўқитишнинг услубий-дидактик таъминотини ривожлантириш, таълим лойиҳасини ишлаб чиқиш асосида талабаларнинг хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантиришни моделлаштириш;
бўлажак профессионал таьлим ўқитувчиларини замонавий таълим технологияларидан фойдаланиб хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш;
техника олий таълим муассасаларида бўлажак профессионал таьлим ўқитувчиларининг хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожланганлик даражалари ва мезонларини аниқлаш.
Тадқиқот объекти техника олий таълим муассасаларида бўлажак профессионал таьлим ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлаш жараёни.
Тадқиқот предмети бўлажак профессионал таьлим ўқитувчиларининг хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожлантиришнинг мазмуни, шакли, метод ва воситалари.
Тадқиқотнинг методлари. Тадқиқот мақсадига эришиш ва белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш учун илмий-назарий, педагогик-психологик, мантиқий, илмий-методик манбаларни ўрганиш ва қиёсий таҳлил қилиш, моделлаштириш (лойиҳалаш), социометрик (анкета, тест, сўровлар, суҳбат); бевосита ва билвосита педагогик кузатув; педагогик тажриба-синов; натижаларни математик статистик қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш методларидан фойдаланилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
техника олий таълим муассасаларида бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг тил билиш компетенциясини ривожлантиришнинг услубий-дидактик таъминоти тизимли, фаолиятли, компетентли, лингвомаданий, интегратив ёндашувлар ва креативлик, интерактивлик, вариативлик тамойиллари асосида мазмунан ривожлантирилган;
бўлажак профессионал таьлим ўқитувчиларига хорижий тил (инглиз) ўқитиш орқали хорижий тилларни билиш компетентлигини ва унинг лингвистик, ижтимоий-лингвистик ва прагматик компонентларини ривожлантиришнинг методик модели мақсадли, методологик, мазмунли-фаолиятий, диагностик-натижавий блоклар узвийлигида ишлаб чиқилган;
техника олий таълим муассасаларида бўлажак профессионал таьлим ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашда хорижий тилларни ўқитишнинг таълим лойиҳасини алгоримлаш CDIO (Conceive, Design, Implement, Operate) орқали хорижий тилларни касбий фаолиятга йўналтириб ўқитиш методикаси CPL, Стивен Крашен методларини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак профессионал таьлим ўқитувчиларининг хорижий тилларни билиш компетентлигини ривожланганлигини баҳолашнинг мотивацион-мақсадли, лингвомаданий, коммуникатив-фаолиятли, ижтимоий-шахсий мезонлари ва бошланғич, таянч, етакчи-касбий даражаларининг ноаниқлик, аҳамиятсизлик ва муҳимлилик зоналарини аниқлаш натижасида оптималлаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |