109. С: Умумривожлантирувчи машқлар деганда нимани тушунасиз?
Ж: Организм жисмоний ривожланишини таъминлаш, жисмоний юкламаларга тайёрлаш ва даволаш мақсадида қўлланиладиган машқлар.
110. С: Куч деганда нимани тушунамиз?
Ж: Куч деб ташқи қаршиликни мускуллар таранглиги билан енгиш қобилиятига айтилади. Куч асосан учга бўлинади:
Абсолют куч – мускулларни намоён қилувчи кучдир.
Нисбий куч – куч кўрсаткичларини тана вазнига нисбатан олинади.
Портловчи куч – қисқа вақт ичида катта миқдорда куч намойиш қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |