106. С: Саф машқлари ҳақида нима биласиз?
Ж: Сафда биргаликда бажариладиган, шуғулланганда уюшқоқлик ва интизомли жамоа бўлиб, ҳаракат малакаларини, қадду-қоматларини, шунингдек, ритм ва суръат ҳиссини тарбиялашга ёрдамлашадиган ҳаракатдир.
107. С: Жисмоний тарбия деганда нимани тушунасиз?
Ж: Жисмоний тарбия – организмнинг биологик функцияларини ривожлантиришга қаратилган педагогик жараён бўлиб, унинг таъсирида инсоннинг ахлоқий сифатларини ҳам шакллантиради.
108. С: Ҳаракат кўникмаси деганда нимани тушунасиз?
Ж: Жисмоний ҳаракатларни, машқларни олий даражада автоматик усулда бажариш қобилияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |