Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети артиқов зохиджон собирович



Download 1,44 Mb.
bet34/39
Sana22.02.2022
Hajmi1,44 Mb.
#111835
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
Манография

ТЎРТИНЧИ БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР
Ушбу бобда қайд этилган педагогик тажриба натижалари ва уарнинг қиёсий таҳлилига асосан қуйидаги хулосаларни эътироф этиш мумкин:

  1. Педагогик тажриба давомида олинган натижаларнинг қиёсий таҳлилидан шу нарса аниқландики, анъанавий машғулотларда шуғулланиб келган НГда ҳам, ТГда ҳам статик кучланиш ҳолатларида мувозанат сақлаш муддати 4,7-5,2 сек оралиғида қайд этилди ва буларда мувозанат сақлаш функцияси ниҳоятда заиф шаклланганлигини кўрсатди. Тажриба давомида анъанавий машғулотларда шуғулланишни давом эттирган НГда тажриба якунида ҳам мувозанат сақлаш имконияти деярли ўзгармади. Аммо тажриба давомида экспериментал мазмунли машқларни мунтазам бажариб борган ТГда мувозанат сақлаш муддати 1,9 сек.гача ортди.

  2. Бош ва танани “юксиз” ҳамда “юк билан” ўнг ва чап томонларга айлантириш давомида мувозанат сақлаш имконияти НГда прогрессив ўзгариш динамикаси билан қайд этилмади ёки ушбу гуруҳда айланма ҳаракатлар таъсирида мувозанат сақлаш 0,5-0,6 секга яхшиланди холос. ТГда эса ушбу кўрсаткичлар 2,8-3,1 сек гача ўсди.Демак, бундай ҳолат ТГдаги курашчиларда вестибулосоматик имкониятнинг жадал ўсганлиги туфайли мувозанат сақлаш функцияси мукаммал шаклланганлигидан дарак беради.

  3. “Юксиз” ва “юкбилан” ўнг ва чап томонларга айланиш таъсирида айланишлар сони ҳам, айланиш ва мувозанат сақлаш вақти ҳам 10 ойлик тажриба давомида экспериментал машқлар мажмуасини мунтазам бажариб борган ТГда нисбатан катта кўрсаткичлар билан қайд этилди ва тажриба якунида ўнг ва чап томонга айланиш ўртасида кузатилган дастлабки асимметрия анча симметриялашгани аниқланди. НГда бундай ўзгаришлар динамикаси кузатилмади.

  4. Тажриба натижалари асосида исботландики, ишлаб чиқилган ва ТГда қўлланилган экспериментал мазмунли машқлар мажмуаси ўзининг юксак самарадорлиги билан статик ва айланма динамик кучланиш ҳаракатлари давомида мувозанат сақлаш функциясининг мукаммал ўсишига олиб келиш билан бирга, чап ва ўнг томонларга айланиш ўртасида мавжуд бўлган асимметрияни бартараф этишга, ҳаракатларнинг симметриялашувига ёрдам берди.


ХУЛОСА
Мавзу йўналиши бўйича тўпланган манбаларни ўрганиш, олиб борилган кузатув, ўтказилган сўровнома, жорий тадқиқотлар ва педагогик тажриба натижаларининг қиёсий таҳлилига асосан қуйидаги хулосаларни эътироф этиш мумкин:

  1. Ўрганилган манбаларда мутахассис-олимлар томонидан қайд этилган фикр-мулоҳазалардан маълум бўлдики, замонавий кураш турларида, айниқса белбоғли кураш амалиётида қўлланиладиган ўзига хос техник-тактик усуллар самарадорлигини таъминловчи устувор жисмоний сифатлар, шу жумладан, статик ва динамик кучланиш ҳаракатлари давомида мувозанат сақлаш ҳамда ушбу кинематик жараёнларни бошқарувчи марказ – вестибуляр анализаторнинг функционал имкониятлари тадқиқот предмети сифатида деярли ўрганилмаган экан.

  2. Педагогик кузатув натижаларидан аниқландики, белбоғли курашда кичик ва ўрта вазндаги аксарият курашчилар (68,9%) асосан “Ўнг тизза ёрдамида”, “Ўнг томонга қайтарма”, “Чап ёнбошдан ошириб” ва “Чапга тўсиб” ташлаш усулларини қўллашга устунлик беришар экан. Шу вазнлардаги қолган курашчиларда (31,1%) у ёки бу усуллар устунлиги кузатилмади. Лекин оғир вазнларда “Ўнг ва чап ёнбошдан ошириб” ва “Кўкракдан ошириб” ташлаш усулларига урғу берилиши қайд этилди. Шу билан бир қаторда, мусобақа олишувларини кузатиш шуни кўрсатдики, аксарият курашчилар (87,5%) рақибни кўтариб, статик кучланиш ҳолатида уни буриш ёки айлантириш (динамик кучланиш) вақтида мувозанатни йўқотиб қўйяр эканлар.

  3. Сўровнома саволларига берилган жавоблардан маълум бўлдики, белбоғли курашда қўлланиладиган техник-тактик усуллар ва улар ижросини таъминловчи жисмоний компонентларни респондент-курашчилар (n=30) катта диапазонли рейтинг баллари билан баҳолаганлар. Жумладан, 50% дан ортиқ респондентлар “Ўнг тизза ёрдамида кўтариб ташлаш” (66,6% респондент), “Ўнг томонга қайтарма” (63,3%), “Кўкракдан ошириб ташлаш” (56,6%) ва “Чап ёнбошдан ошириб ташлаш” (53,35%) усулларини максимал рейтинг-баллга (5 балл) лойиқ деб баҳолашди. Жисмоний компонентлар ичида энг кўп 5 баллик рейтингга лойиқ деб топилди портловчи куч (56,6%), тезкорлик (36,6%) сифатларини ташкил этди. Афсуски, белбоғли курашда устувор аҳамиятга эга динамик куч – 4 балл (43,3%), эгилувчанлик – 4 балл (30%), “Статик куч” – 3 балл (26,6%) баҳоланиб иккинчи ва учинчи даражаларга туширилган. Респондентларнинг техник-тактик усуллар ва жисмоний компонентларнинг рейтинг-функционал қийматларига бундай тарқоқ тартибда ёндашишлари белбоғли курашда кўп йиллик тайёргарлик жараёнини ташкил қилишга мўлжалланган ягона, илмий асосланган тизимли ёндашув мавжуд эмаслигидан дарак беради.

  4. Белбоғли курашда техник-тактик усуллар самарадорлигини таъминловчи статик ва динамик мувозанат сақлаш функцияси устувор тарзда жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари, айниқса уларнинг функционал қиймати билан белгиланади.

Жорий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, юқори малакали курашчиларда жисмоний тайёргарлик даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар модель мезонлар доирасида қайд этилган бўлса-да, уларнинг функционал қиймати қўлланилган тестларнинг шиддатига қараб турлича пульсометрик реакция билан қайд этилди. Жумладан:

    • 30м га югуриш тезлиги 4,6±0,5 сек ни ташкил этди. Пульсометрик реакция 70,5±3,2 зарба/дақдан 109,9±4,8 зарба/дақ гача кўтарилди. Демак, 4,6 сек га тенг югуриш тезлигининг пульсометрик қиймати 39,4 зарба/дақ. билан ифодаланган. Бундай реакция 3 дақ давомида ҳам тикланмади. 3х10мга югуриш тести бўйича олинган натижа ва унинг пульсометрик кўрсаткичлари ҳам аввалги кўрсаткичлардан кескин фарқ қилмади;

    • портловчи куч ва эгилувчанлик сифатларини ифодаловчи тест натижаларида ҳам диққатни тортувчи кўрсаткичлар динамикаси кузатилмади;

    • курашчиларга хос махсус тезкорлик-куч ёки динамик куч сифатлари даражасини ифодаловчи бир қатор моделлаштирилган тестлар (“рақибни” кўтариш, 10м олдинга, 10м орқага югуриш, рақибни ўнг томонга тизза ёрдамида 5 марта кўтариб ташлаш)ни бажариш тезлиги нисбатан қисқа вақт ичида намойиш этилган бўлсада, юракнинг ритмик реакцияси ўта кескин бўлди ва бу ҳолат унинг тезкор тикланишига имкон бермади. Эҳтимол қилиш мумкинки, агар мувофиқ равишда 4,7±0,3сек. 4,2±0,2 сек ва 14,9±1,2 сек давомида бажарилган тестлар кетма-кет такрорланадиган бўлса, унда юракнинг пульсометрик реакцияси ҳам икки баробар юқори бўлади, тикланиш шиддати эса анча сустлашиб кетади.

  1. Белбоғли курашда эгилувчанлик сифатининг юксак шаклланган бўлиши деярли барча олишув усулларини самарали ижро этишга имкон яратади. Лекин тадқиқотда иштирок этган юқори малакали курашчиларда эгилувчанлик заҳираси етарли эмаслиги аниқланди. Жумладан, уларда “кўприк” ҳолатида қўл ва оёқлар жойлашган оралиғининг кенглиги дастлаб (2015 йил сентябрь) 23,4±1,92смни ташкил этган бўлса, орадан бир йил ўтгач (2016 йил сентябрь) эгилувчанликнинг ўсиш суръати 1,2 смга тенг бўлди, холос. Ўтирган ҳолатда гавда-бошни тизза томон букиш кўрсаткичи ҳам ўхшаш натижалар билан қайд этилди.

  2. Статик ва динамик кучланиш ҳолатларида (тик турган, ўнг ва чап томонларга белбоғни ушлаш тақлиди билан айланиш ҳолатларида) мувозанат сақлаш муддатлари 3,5-7,4 сек оралиғида қайд этилди. Ушбу кўрсаткичлар тадқиқотда иштирок этган юқори малакали курашчиларда мувозанат сақлаш функциясини бошқарувчи марказ вестибуляр анализаторнинг функционал имконияти ниҳоятда суст ривожланганлигидан дарак беради. Демак, ишонч билан таъкидлаш мумкинки, мазкур курашчилар бундай имконият билан ўз рақибини кўтарган вақтда ёки уни кўтариб ўзига қулай, айниқса ноқулай томонларга айланиш давомида мувозанатни йўқотиб, қўлланаётган усулни салбий натижа билан якунлайдилар.

  3. 10 ой давомида ўтказилган педагогик тажриба натижалари шуни кўрсатдики, ушбу муддат давомида анъанавий машғулотларда шуғулланишда давом эттириб, биз томонимиздан ишлаб чиқилган экспериментал машқлар мажмуасини бажариб борган ТГда мувозанат сақлаш кўрсаткичларида тик турган ҳолатларда ҳам, чап ва ўнг томонларга “юксиз” ҳамда “юкбилан” (60кг ли манекен) айланиш ҳолатларида (динамик кучланиш) ҳам турли йўналишли динамик ўзгаришлар юз берди. Жумладан:

    • жипслаштирилган оёқлар учида туриб, кўз юмилган ҳолатда белбоғни ушлаш тақлиди билан мувозанат сақлаш НГда тажрибадан аввал 4,7±0,6 секни ташкил этган бўлса, тажрибадан кейин 5,2±0,8 сек билан ифодаланди ˃0,05. Кўрсаткичларнинг ўсиш фарқи 0,5 секга тенг бўлди холос. Аммо ушбу кўрсаткичлар ТГда тажрибадан олдин 5,2±0,7 сек билан қайд этилган бўлса, тажриба якунига келиб 7,1±1,2 сек.гача ортганлиги кузатилди ˂0,001. Демак, экспериментал мазмунли машқлар билан шуғулланиб борган ТГда мувозанат сақлаш муддатининг 10 ойлик ўсиш суръати 1,9 сек ни ташкил этган. Бир оёқда тик туриб, иккинчи оёқни кўтариб буккан ҳолатда гавдани орқага эгиб, белбоғни ушлаш тақлиди билан мувозанат сақлаш кўрсаткичлари назорат ва тажриба гуруҳларида аввалги натижалардан кескин фақр қилмади;

    • ТГда қайд этилган прогрессив натижалар “Оёқларни жипслаштириб тик турган ҳолатда кўзни юмиб, бошни ҳамда танани чап ва ўнг томонларга айлантириш давомида мувозанат сақлаш” тестлари бўйича ҳам юксак кўрсаткичлар динамикаси такрорланди;

    • алоҳида шуни таъкидлаш муҳимки, “Диаметри 1 м айлана чизиқ ичида “юкбилан” (манекен) гавдани орқага букиб, чап ва ўнг томонларга айлантириш” тестлари давомида ҳам мувозанат сақлаш кўрсаткичлари экспериментал мазмунли машқларни бажариб борган ТГда яққол прогрессив йўналишли (85-89%) динамика билан қайд этилди. ТГда мувозанат сақлаш кўрсаткичларининг бундай прогрессив динамика билан ўзгариши уларда ишлаб чиқилган машқлар мажмуасини мунтазам қўллаш натижасида вестибуляр анализаторнинг функционал имконияти(70-75 %) гача мукаммал шаклланганлигидан далолат беради. Демак, ишлаб чиқилган ва белбоғли курашчилар амалиётига жорий этилиши тавсия этилаётган экспериментал машқлар мажмуаси юқори самарадорлик қийматига эга эканлиги тасдиқланди, деб хулоса қилиш мумкин.

8. Муаллиф (диссертант) томонидан статик ва айланма динамик кучланиш ҳаракатлари давомида мувозанат сақлаш функциясини шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган машқлар мажмуаларини қўллаш методикасини машғулотларга жорий этиш натижасида сўнгги 2 йил давомида 9 нафар республика голиб ва совриндорлари (М.Кимсанбоев, У.Холматов, М.Рахимов, M.Нематуллаев, И.Исмоилов, З.Артиқов, М.Юсупов, М.Рахматов, Ш.Рахимов), шу жумладан 4 нафар спорт устаси, 5 нафар спорт усталигига номзод тайёрланди ва мувофиқ далолатномалар имзоланиб, расмийлаштирилди.

Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish