Жисмоний маданият дарсида хатолар ва уларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш усулияти



Download 21,22 Kb.
bet3/4
Sana28.04.2022
Hajmi21,22 Kb.
#588665
1   2   3   4
Bog'liq
Жисмоний маданият дарсида мустақил шуғулланиш малака-ларини шакллантириш.

Биринчисерияда ўзлаштирилиши керак бўлган ҳаракат фаолияти-ни эгаллаш учун ўқувчилар жисмоний тайёргарлиги даражасини оширишга йўналтирилган машқларни ўз ичига олади.
Иккинчиси – ўрганилаётган ҳаракат фаолиятидаги дастлабки ҳолатни (ёки асосий элементни) ўзлаштириш учун машқ берилади.
Учинчи – ўзлаштирилиши лозим бўлган ҳаракатни бажарилишини таъминловчи машқ берилади ва уни ёрдами билан фаолият ўзлаш-тирилади.
Тўртинчи ва бешинчи серия – ҳаракат фаолияти техникани айрим қисмлари (элементлари)ни ўзлаштирилиши билан боғлиқ машқларни.
Олтинчи серия – техникани такомиллаштиришга йўналтирилган машқ-ларни ўз ичига олади.
Ўқувчиларни мустақил ишга тайёрлашда бажарилиши лозим бўлган мустақил фаолиятнинг ҳажми, ундан келиб чиқадиган мақсад нимадан иборатлигига аниқлик киритилади, шунингдек, машқ техника-сини бажариш (агар техника уларга таниш бўлмаса) яъни, ўқувчиларни бажариши лозим бўлган вазифа ҳақида тўлиқ кўрсатмалар, тушун-тиришлар қилиниши лозим бўлади.
Жисмоний машқларни мустақил бажарилаётганининг асосий назорат воситаси, ўқувчиларни ҳаракат фаолияти ва уларнинг жавоб-ларидир, шунингдек, уларнинг жавобларини тўғрилиги, хатоларининг сони ва характери ҳақидаги ўқитувчининг аналитик фаолиятидир.
Дарсда ўқувчиларни мустақил фаолияти бўйича педагогик зўр беришнинг мантиқий якуни, уларнинг ютуқ ва камчиликларини аниқ-лаш ҳақида ўтказиладиган муҳокамадир. Унда дарс, ўқувчи, ўқитувчи фаолияти мукаммал таҳлил қилинади ва ўқув фаолиятларининг характери ва тўғрилигига баҳо берилади. Ўқувчиларнинг мустақил ишини самара-дорлигини ошириш учун ўқув жараёнининг ташқи томони билан бир қаторда ички томонининг тескари алоқасини йўлга қўйилиши яъни, ўқувчининг ўзи мустақил иши натижаларига кўра олган, эгаллаган, ўзлаштирган билимлари ҳақида маълумотининг аҳамияти катта.
Мустақил иш пайтида ички алоқа ва уни тескарисини юзага келти-ришнинг имконияти ўз-ўзини назорат ва ўзини-ўзи текшириш орқали йўлга қўйилса, натижа кутилгандек бўлади.
Ўз-ўзини назорат қилиш малакасини ривожланганлиги даража-сининг кўрсатгичи жисмоний машқларни бажаришда ва педагог томо-нидан қўйилган вазифанинг натижасини ўқувчи томонидан мустақил мувофиқлаштира олиш қобилияти орқали намоён бўлади. Ўқувчининг ўзини, ўз фаолияти бўйича камчиликлари ва ютуқлари ҳамда ўзининг ижобий томонлари ҳақидаги фикрининг мавжудлиги, шулар ҳақида суҳбат, баҳс, мунозарага махталлигини тарбия жараёнидаги моҳияти беқиёсдир.
Ўз фаолиятига тузатишлар кирита олиши, уни тўғри ёки нотўғ-рилиги ҳақида ўзига баҳо бера олиши Жисмоний маданият дарсида ёки жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотларида ўқитувчининг ўз ўқувчиларига мустақил ишлаш малакасини берганлигидан дало-латдир. Бу малакани бериш бутун дарс давомида эмас, уни бир бўлаги ёки қисмида ҳам давом эттирилиши тарбия жараёнининг самарасига таг замин (поидевор)дир.

Download 21,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish