Йирик шохли ҳайвонларда метоболизм (ОВҚат ҳазм қилиш билан боғЛИҚ) касалликлари



Download 19,14 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi19,14 Kb.
#139461
Bog'liq
16. Метаболизм


ЙИРИК ШОХЛИ ҲАЙВОНЛАРДА МЕТОБОЛИЗМ (ОВҚАТ ҲАЗМ ҚИЛИШ БИЛАН БОҒЛИҚ) КАСАЛЛИКЛАРИ
Др. Нежла Эркал Мутахассис ветеринар доктор
Этлик Ветеринар Назорати Марказий Тадқиқот Институти
Ферма ҳайвонларининг емишларида минерал вавитаминларнин гетишмаслиги натижасида тез-тез учраб турадиган ва ҳасталиклар рўйхатининг бошида келадиган метаболизм касалликлари иқтисодиётга жуда катта зарар етказади.
Бу турдаги касалликлар асосан сут сигирлари ва бўғоз қўйларда учрайди.
Чорва молларида кузатиладиган баъзи асосий метоболик ҳасталиклар қуйидагилардир:

  • Кетоз

  • Бузоқ Безгаги

  • Яйлов Тетанияси

КЕТОЗ
Асосан кўп сут берадиган сигирларда кузатиладиган яширин ва хроник шаклда ўтувчи метоболик касалликдир.
Карбонгидрат ва учувчи ёғ кислоталари метоболизм бузилишлари натижасида келиб чиқади.
Сабаблари:

  • Сут шакари (лактоза)нинг ҳосил бўлиши учун глукоза истеъмол қилиш

  • Болалашда танада ёғ миқдорининг кўплиги

  • Болалашдан сўнгра қувват етишмовчилиги.

  • Жигарнинг анормал ишлаши

  • Гормонол бузилишлар

  • Емишда оқсил етишмовчилиги ёки кўпайиб кетиши

  • Витамин (А, Б12) ва минерал модда (Фосфор, коббалт, манган) етишовчилиги

  • Сифатсиз силос емлари, чириган ва ачиган ем моддалари, айниган ёғлар ва ёғли кунжараларни кўп миқдорда истеъмол қилиш

Касаллик белгилари:

  • Иштаҳасизлик, тез озиб кетиш ва сув йўқотиш

  • Қонда глукоза миқдорининг тушиб кетиши

  • Сут миқдорининг пасайиши

  • Қон, сийдик ва сут таркибида кетон моддаларининг миқдори ортиб кетиши

  • Кислота-асос мувозанатининг бузилиши (asidosis)

  • Жигарда ёғ тўпланиши

  • Нафас ҳавосида асетон ҳиди

  • Озуқа ҳисобланмайдиган бошқа моддаларни ейиш

  • Хотира йўқолиши

  • Кўзнинг хиралашуви, яхши кўрмаслик

  • Юришда мувозанат бузилиши, оқсаш

  • Тиш ғижирлатиш, ялаш, ўкириш ва шаталоқ отиш

Ташхис: клиник белгиларга қараб ҳайвондан олинган зардоб, сут ва сийдик намуналарини лабораторияга юбориб тест қилиш орқали амалга оширилади.
Давоси: ҳасталикка чалинган ҳайвонларнинг ўз-ўзидан соғайиб кетиши жуда қийин.
Шу боисдан даво учун, мутлақо, ветеринар докторга мурожаат қилиш шарт.
Профилактика:

  • Ҳайвонларнинг бемалол ҳаракатланиши учун шароит қилиб бериш

  • Туғишга 6 ҳафта қолганда сигирларни соғиш тўхтатилади

  • Озуқа ўзгартирилади, яшил ҳолда маккажўхори, сифатли яшил ва қуруқ ўт берилади.

  • Бўғозлик ва лактатсия даврларида емларга етарли миқдорда минерал модда, микроэлементлар ва витаминлар қўшилади.

  • Ҳайвонларнинг қувват ва оқсилга бўлган эҳтиёжлари ҳайвон ҳолатига қараб мосланади.

Download 19,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish