МАЪМУРИЙ ҚОНУНЧИЛИК
Маъмурий қонунчиликни ўрганиш чоғида маъмурий ҳуқуқбузарликларни тар тибга солувчи асосий норматив ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 1 апредда кучга кирган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси экашшгини ёдца тутиш зарур. Ҳозирги вақтда ушбу кодекс деярли ҳар йшш унга киритилаёт ган қўшимча ва ўзгартишлар туфайли анча ўзгарди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг умумий қоидаларида маъму рий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ҳуқуқбузарлик содир этилган вақг ва жойда амал қиладиган қонунлар асосида жавобгарликка тортилиши белгилаб қўйилтан.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни юмшатувчи ёки бекор қилув чи ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга, яъни улар ушбу ҳужжатлар чиққунча содир этилган ҳуқуқбузарликларга ҳам тааллуқлидир. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгилайдиган ва уни кучайтирадиган ҳужжатлар эса орқага қайтиш кучига эга эмас.
«Маъмурий ҳуқуқбузарлик» тушунчаси нимани англатишини аниқ билшп му ҳим, «Маъмурий ҳуқуқбузарлик» деганда, қонун ҳужжатларига биноан маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилган, шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркин ликларига, мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига тажовуз қилувчи, ғайриҳу қуқий, айбли (қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида) содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади.
Мазкур кодексда назарда тугалган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгар лик ушбу ҳуқуқбузарликлар ўз табиатига кўра, амалдаги қонунларга мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлмаган тақцирда юзага келади.
Агар маъмурий ҳуқуқбузарликни содир эттан шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракат сизлигининг қонунга хилоф эканлигини билган, унинг зарарли оқибатларига илгаридан кўзи етган ва уларни онгли равишда истаган, ушбу оқибатларниш юзага келиши эҳтимоллигини билган бўлса, бундай маъмурий хуқуқбузарлик қасд дан содир этилган ҳуқуқбузарлик деб эътироф этилади.
Агар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз ҳаракати ёки харакатсиз лиги натижасида зарарли оқибатлар юз бериши мумкинлигига илгаридан кўзи етган, аммо енгилтаклик билан уларнинг олдини оламан, деб умид қилган ехул бундай оқибатлар бўлиши мумкинлигига кўзи етиши керак бўлгани ҳолда илга ридан кўзи етмаган бўлса, бундай маъмурий ҳуқуқбузарлик эҳтиётсизлик орқаси да содир этилган, деб хисобланади.
Маъмурий жавобгарликка маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган пайтда 16 ёшга тўлган шахслар тортиладилар.
Таълим олувчилар айниқса вояга етмаганларнинг жавобгарлигани ўрганиш
лари керак. Мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги бошқарув тартибини, давлат ва жамо ат тартибини, табиатни, аҳолшшнг соғлиғини ва бажарилишини таъминлаш ўзла рининг хизмат бурчларига кирадиган бошқа қоидаларни амалга ошириш соҳасши белгиланган нормаларга риоя этмаслик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар соди^ этилганда юзага келади.
Қонунга хилоф ҳаракат ёки ҳаракатсизлик содир этилган вақтда муомалап лаёқатсиз ҳолатда бўлган, яъни ўз ҳаракатлари учун жавоб бера олмайдиган ёю сурункали рухий касаллик, рухий фаолиятининг вақгинчалик шпдан чиқиши ақлий ожизлик ёхуд бошқа касаллик оқибатида ўз ҳаракатларини идора қилг олмайдиган шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Маъмурий жазо чораларининг моҳиятини ўрганиш ва уларнинг турлариго билиш зарур. Улар қуйидагилардан иборат:
1) жарима;
2) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ёки бевосита шундай нар са бўлган ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш;
3) маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ёки бевосита шундай нар са бўлган ашёни мусодара этиш;
4) муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт воситасиш бошқариш, ов қилиш ҳуқуқидан) махрум этиш;
5) маъмурий қамоққа олиш.
Маъмурий жазога тортиш хусусиятлари, жазога торттннинг умумий қоидала ри, маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни енгилаштирувчи ҳолатлар, маъ мурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар, жазо муд датларини ҳисоблаш, жазога тортиш муддатлари, шахс муайян давр ўтганидан сўнг маъмурий жазога тортилмаган деб ҳисобланадиган муддат, етказилган зарар ни қоплаш мажбуриятини юклаш кабиларни тушуниб олиш мухим.
Маъмурий жавобгарлих тўғрисидаги кодекснинг турли хил маъмурий ҳуқуқ бузарликлар тавсифи берилган махсус қисмининг мазмуни билан батафсил таниш ган маъқул. Уларга қуйидагилар киради:
1) фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига тажовуз қиладиган маъмури! хуқуқбузарликлар;
2) аҳоли соғлиғини сақчаш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар;
3) мулкка тажовуз қилувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар;
4) табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар;
5) саноатдаги, қурилишдаги ва иссиклик ҳамда элекгр энергиясидан фойда ланиш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар;
6) қишлоқ хўжалигидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар, ветеринария. санита рия қоидаларини бузшп;
7) транспортдаги, йўл хўжалиги ва алоқа соҳаларидаги маъмурий ҳуқуқбузар ликлар;
8) фуқароларнинг турар жой ҳуқуқларига тааллукди, коммунал хизмат ва ободонлаштириш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар;
9) савдо, тадбиркорлик ва молия соҳалардаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар;
10) одил судловга тажовуз қилувчи маъмурий ҳуқуқбузарлшслар;
11) жамоат тартибига тажовуз қилувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар;
12) бошқарувшшг белгиланган тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар.
Маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир ишларни кўриб чиқишга ваколатли бўлган органларни билиш лозим.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни қуйидага органлар (мансаб дор шахслар) кўриб чкқадидар:
1) туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судьяси, хўжалик судла ри;
2) шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқароларининг ўзини ўзи бошқариш органла ри қошидаги маъмурий комиссиялар;
3) вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи туман (шаҳар) комиссияла ри;
4) ички ишлар (милиция) органлари (мансабдор шахслари), давлат инспек цияси органлари (мансабдор шахслари).
Do'stlaringiz bilan baham: |