МАЪМУРИЙ ЖАЗО ВА УНИНГ ТУРЛАРИ
Маъмурий жазо маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик чораси бўлиб, (^уйидаги мақсадларда қўлланилади:
— маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсни қонунга риоя этиш ва ҳуқуқ тартиботни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш;
— унинг янги ҳуқуқбузарликлар содир этишининг олдини олиш;
— бошқа шахсларнинг ҳуқуқбузарликлар содир этишининг олдини олшп. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 23 моддасида маъмурий жа зонинг қуйидаги турлари белгалаб қўйилган:
1) жарима;
2) маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли ёки бевосита предмети бўлган нарсани пул эвазйга олиб қўйиш;
3) маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш қуроли ёки бевосита предмети бўлган нарсани мусодара қилиш;
4) шахсни унга берилган махсус ҳуқуқдан (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи, ов қилиш ҳуқуқидан) махрум этиш;
5) маъмурий қамоқ.
Маъмурий жазо фақат Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгила ниши мумкин.
Жарима маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдор шахсга белгилана диган ва давлат фойдасига олинадиган пул ундириш (МЖК 25 моддаси). У деярли барча маъмурий хуқуқбузарликлар учун назарда тутилган ва кенг тарқал ган жазо чорасидир. Фуқароларга белгиланадиган жариманинг энг кўп миқдори Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгиланган энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш — маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ёки бевосита шундай нарса бўлган ашёни мажбурий тарзда тортиб олиб, уни кейинчалик сотиб юборши ҳамда сотишдан тушган пулни ашёнинг собиқ эгасига тортаб олинган ашёни сотиш харажатларини чеги риб ташланган ҳолда топпшришдан иборат (МЖК 26 моддаси).
Мусодара қилиш — маъмурий хуқуқбузарликни содир этиш қуроли хисоблан ган ёки бевосита шундай нарса бўлтан ашёни ҳақини тўламасдан мажбурий тарзда давлат мулкига ўтказишдан иборат (МЖК 27 моддаси).
Махсус ҳуқуқдан маҳрум қшиш — муайян шахсни унга берилган махсус ҳуқуқцан (транспорт воситаларини бошқариш хуқуқидан, ов қилиш ҳуқуқидан) маҳрум қилиш чораси бўлиб, туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судьяси томонидан (уч йилгача бўлган муддатга) қўлланилади. Асосий тирикчилик манбаи овчилик бўлган шахсларга нисбатан ов қилиш ҳуқуқидан махрум қилиш чораси қўлланилиши мумкин эмас (8 модда).
Маъмурий қамоқ камдан кам ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарликнинг айрим турлари учун 3 суткадан 15 суткагача бўлган муддатга қўлланилади. Ушбу жазони туман (шаҳар) суди (судьяси) қўллайди. Маъмурий қамоқ ҳомиладор аёлларга, 3 ёшгача бўлган болалари бор аёлларга, 14 ёшгача бўлган болаларини якка ўзи тарбиялаётган шахсларга, 18 ёшга тўлмаган шахсларга, I ва II гуруҳ ногиронла рига нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.
Маъмурий жазо ҳақидаги иш бўйича чиқарилган қарор юзасидан юқори ту рувчи орган (юқори турувчи мансабдор шахс)га ёки судга шикоят қилшшши мумкин.
Маъмурий жазо — ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан бошлаб, давом этаёт ган ҳуқуқбузарликлар учун эса — ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан бошлаб 2 ойдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин (МЖК 36 модда).
Башарти маъмурий жазога тортилган шахс шу жазони ўташ муддати тугаган кундан бошлаб 1 йил мобайнида маъмурий хуқуқбузарлик содир этмаган бўлса, мазкур шахс маъмурий жазога тортилмаган, деб ҳисобланади (МЖК 37 модда).
Маъмурий жазони қўллаш ҳуқуқига бунинг учун ваколатли бўлган бир қатор органлар ва мансабдор шахслар эга. Уларнинг тўлиқ рўйхати маъмурий жавобгар лик тўғрисидаги кодексда берилтан. Уларга туман (шаҳар) судининг маъмурий ишлар бўйича судьялари; хўжалик судининг судьялари; маъмурий комиссиялар; туман (шаҳар) воята етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссиялар; ички ишлар органлари ва бошқа давлат инспекцияси органлари (мансаблор шахслари), солиқ, божхона, давлат санитария назорати органлари киради.
Қонунда назарда тутилган айрим махсус ҳолларда, масалан, майда безори лик, оз миқдорда талон тарож қилиш ва бошқалар учун маъмурий жазо қўллаш ҳуқуқи туман (шаҳар) судлари (судьялари)га берилган.
Майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкшшш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳаша жамоат тартибини ва фуқаро ларнинг осойишталигини бузувчи пгу каби бошқа хатги ҳаракатларда ифодалан ган жамиятда юршп туриш қоидаларини қасддан менсимаслик энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткага ча муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади (МЖК 183 модда). Майда безориликка доир ишлар одатда суд тартибида, вояга етмаганларга нисбатан эса — маҳаллий ижроия органлари қошидаги вояга етмаганлар (16 ёшдан 18 ёшгача бўлганлар) ишлари билан шуғулланувчи комиссияларда кўриб чиқилади.
Ўзгалар мулкини талон тарож қилиш, ушбу талон тарож қилинган нарса қиймати белгаланган энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ошмаса, оз миқдор да талон тарож қилиш ҳисобланади. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, муассаса, ташкилотларнинг мулкини ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан оз миқдор да талон тарож қилиш энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 3 бараваригача миқ дорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖК 61 модда).
Do'stlaringiz bilan baham: |