Жиноят ишини тугатиш



Download 35,36 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi35,36 Kb.
#142805

Жиноят ишини тугатиш тўғрисида
Қ А Р О Р
__2018__ йил _14-yanvar______ __Toshkent shaxar_____________
(кун, ой) (ҳудуд)
Миробод туман прокуратураси терговчиси, 1-даражали юрист
Б.Бекжонов, 15/1234-сонли жиноят иши материаллари билан танишиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И М:
Жиноят иши ҳужжатларига кўра, 11.08.1977 йилда туғилган Миробод
тумани, Истиқлол кўчаси, 18-уй, 21-хонадонда яшовчи Умматалиев
Жавлонбек Рахматуллаевич 14.01.2018 йил соат 0500ларда ўзига тегишли
Малибурусумли автомашинасида Қашқадарё вилоятидан келадиган
пулларни олиб келиши кераклиги ҳақида айтиб, уйидан чиқиб кетиб,
қайтиб келмасдан бедарак йўқолган.
Ҳолат юзасидан ҳодиса жойи кўздан кечирилганида, Ж.Умматалиев
бедарак йўқолган вақтида унинг шахсий ҳужжатлари ва кийимлари яшаш
уйда қолган ҳолда узоқ муддатга чиқиб кетиши ҳақида яшаш ва иш жойида
маълумотлар бўлмаганлиги, шу каби текшириш давомида ҳам унинг
узоқ муддатга чиқиб кетиши мумкинлиги, шунингдек, бедарак йўқолган
Ж.Умматалиевнинг бошқарувидаМалибуавтомашинаси бўлганлиги
ҳамда олиши лозим бўлган 50.000.000 сўм пулллар атрофдагиларнинг
эътиборини ўзига қаратиб, жиноят қурбони бўлган бўлиши мумкинлиги
каби ҳолатлар аниқланиб, Ж.Умматалиевнинг бедарак йўқолганлиги
юзасидан 17.01.2018 йилда ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят
иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича туман прокуратураси томонидан дастлабки
тергов ҳаракатлари олиб борилиб, Ж.Умматалиевнинг уйдан ўз хоҳишига
кўра Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидагиЧимёндам олиш
масканига чиқиб кетганлиги ва 21.01.2018 йилда ўз яшаш уйига қайтиб
келганлиги, бирор-бир жиноят қурбони бўлмаганлиги, шунингдек, уни
уйдан мажбурий тартибда чиқиб кетишига сабаб бўладиган ҳаракатлар
содир этилмаганлиги ҳамдаЧимёндам олиш масканида бўлганида,
унга бирор шахс қонунга хилоф ҳаракатлар содир этмаганлиги, унин
ўзини ҳам бирорта шахсга нисбатан даъвоси йўқлиги сабабли, мазкур
ҳолатда жиноий ҳодиса юз бермаганлигини инобатга олиб, жиноят ишини
тугатиш лозим бўлади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 1-банди,
301, 302, 372-374-моддаларини қўллаб,


Қ А Р О Р Қ И Л Д И М:
1. Ж.Умматалиевнинг бедарак йўқолганлиги ҳолати юзасидан
қўзғатилган 15/1234-сонли жиноят иши Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 83-модда 1-бандига асосан жиноий ҳодиса юз бермаганлиги
сабабли тугатилсин.
2. Қарорнинг нусхаси маълумот учун туман прокурорига юборилсин.
Туман прокуратураси
терговчиси
1-даражали юрист (имзо) Б.Бекжонов
Download 35,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish