Kazus
Обидов 2015 йил 14 декабрдан 15 декабрга ўтар кечаси соат 01:40 ларда ўз оиласи билан биргаликда яшаб келган турмуш ўртоғи Обидова томонидан Обидовнинг танасининг чап қўл қисми устки панжа соҳасига қайчи билан етказилган тан жароҳати оқибатида Обидов жанжални тўхтатиш учун ўзини ўлдириш билан қўрқитишни режа қилиб, ушбу уйнинг ташқарисидаги кўча бўйида турган ўзига тегишли, гўшт ташиш учун фойдаланадиган
«Запорожец» русумли автомашинасининг орқа қисми (багаж)дан оғзи очиқ
ҳолатдаги 5 литрли елим идиш (баклашка)да тўла бўлган бензин ёқилғи маҳсулотини олиб, қайтиб уйига кириб, ҳовлининг ўртасига етиб келганида уйнинг ётоқхонасидан чиқиб келаётган Обидовага ўзини ёқиб юборишини айтганида Обидова К.Обидовнинг қўлидаги бўлган бензин ёқилғи маҳсулотини кўриб, бу ҳолатдан ваҳимага тушиб бахтсиз ҳодисанинг олдини олиш учун Обидовнинг қўлидан бензин солинган «баклашка»ни тортиб олиш мақсадида ушбу идишни икки қўли билан қаттиқ ушлаб олиб, танасига босганида ичидаги бензиннинг бир қисми Обидованинг эгнидаги халат ва иштонига тўкилган. Обидова турмуш ўртоғидан қочиб, уйнинг ошхонасига кирганида, у ерда Обидов билан ўзаро жанжал давом этиб, Обидова унинг эгнидаги қора рангли куртканинг ёқасидан ушлаб олганида Обидов Обидованинг икки қўлини ёқасидан олиш мақсадида қўллари билан қалтис ҳаракатни амалга оширишни оқибатида Обидова орқасида бўлган ёқилиб турган газ плитасига урилганлиги натижасида Обидованинг эгнидаги халати ва иштони ёна бошлаганидан сўнг, Обидов бу ҳолатни кўриб, турмуш ўртоғини хавфдан қутқаришга ҳаракат қилиб, зудлик билан ўзининг эгнидаги қора рангли курткасини, турмуш ўртоғининг эгнига ёпиб, ташқарига олиб чиқиб ҳовлидаги сув «водопровод» тагига ўтқазиб, устига сув очиб юбориб, оловни ўчирганидан кейин, турмуш ўртоғига биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш учун Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб боради. У ерда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан 2015 йил 29 декабрь куни Обидова вафот этади.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, жиноят таркиби белгиларини аниқланг. Мазкур вазиятдан келиб чиқиб, эгри қасд, эҳтиётсизлик ҳамда жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш тушунчаларини тушунтиринг.
Javob:
Jinoyat tarkibiga keladigan bo’lsak Subyekt- OBIDOV, obyekt- xayot, obyektiv tomon -beparvolik orqasida ehtiyotsizlik oqibatida odam o’ldirish
Suyektiv tomon- ehtiyotsizlik
Mazkur jioyatdan kelib chiqqan xolda tushuntiradigan bo’lsak, Jinoyat kodeksining 21- modda ko’rsatilgandek Agar shaxs o’z qilmishining ijtimoiy xavfli
xususiyatini anglagan, uning xavfli oqibatlarga ko’zi yetgan, va ularning yuz
berishiga ongli ravishda yo’l qo’ygan bo’lsa bunday jinoyat egri qasd xisoblanadi.
Egri qasdda sodir etilgan jinoyatlarda aybdor ijtimoiy xavflin oqibatlarnining kelibe chiqishini xoxlamaydi. O’z- o’zidan ko’rinib turibdiki egri qasdda shaxs oqibatga nisbatan aktiv emas, balki passiv munosabatda bo’ladi.
JK 22-moddasida Ehtiyotsizlik orqasida sodir etilgan jinoyat tarifi berilgan unga ko’ra, O’z o’ziga ishonish yoki beparvolik orqasida sodir etilgan ijtimoiy xavfli qilmish xisoblanadi. Ehtiyotsizlik bilan sodir etilgan jinoyatlar uchun
javobgarlik faqatgina jinoyat qonunida to’g’ridan to’g’ri ko’rsatilgan xollarda kelib chiqadi. Ko’p xollarda ehtiyotsizlik orqasidagi jinpoyatlar shaxsning o’z vazifalariga sovuqqonlik bilan qarashi natiajsida sodir bo’ladi. Bunga misol qilib Yo’l transport xodisasini ko’rsatishimiz mumkin.
JK 26-moddasi. Shaxs jinoyatga tayorgarlik ko’rish xarakatlarni yoki jinoyat sodir etishga bevosita qaratilgan xarakatalrni oxirigacha yetkazish mumkinligini
anglagan xolda to’xtatsa, jinoiy oqibat kelib chiqish mumkinligini anglagan xolda shunday oqibat keib chiqishini oldini olsa, Jinoyat sodir etishdan ixtiyoriy qaytish deb xisoblanadi. Jinoyat sodir etishdan ixtiyoriy qaytish javobgarlikni istisno qiladi.
Xulosa qilib aytadigan bo’lsak, Obidovga nisbatan JKning 102- moddasi yani Extiyotsizlik orqasida odam o’ldirish bilan klafikatsiya qilinadi.
Do'stlaringiz bilan baham: |