kazus:
Аллабердиев 2016 йил 17 апрель куни бошқарувида бўлган давлат рақами 01 J 182 FA бўлган, МАТИЗ русумли автомашинани ўрнатилган тартибда ЙХХБдан мавсумий ва мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган Тошкент шахар ИИББ ЙҲХБга келиб, ўрнатилган тартибда автомашинани техник кўрикдан ўтказмасдан номаълум шахс орқали 70.000 сўм пул эвазига автомашинанинг ААС№2204255-серия рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси ички қисмига мавсумий ва мажбурий техник кўрикдан ўтганлиги ҳақидаги муҳр бостириб, қўлёзма ёзув ва имзоларни қўйдириб бериши эвазига 70.000 сўм пул берган. Судланувчи И.Аллабердиев суд мажлисида айбига қисман иқрор бўлиб, у 2016 йил 17 апрель куни отаси Р.Аллабердиевга тегишли бўлган МАТИЗ русумли давлат рақами 01 J 182 FA бўлган автомашинани ҳар йилги техник
кўрикдан ўтказиш мақсадида Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган ИИББ ЙҲХБга борганлигини, у ерга бориб автомашинасини ЙХХБ биносига кирмоқчи бўлиб, эшик олдида турган ЙХХБ ходимига автомашинасини кўрикдан ўтказиб беришни сўраганлигини, автомашинасининг олд чап қанотида урилган жойи бўлганлигини, ЙХХБ ходими унга автомашинани урилган жойини тўғирлатиб келмаса техник кўрикдан ўтказа олмаслигини айтганлигини, у автомашинасини ЙХХБ биноси ховлисига олиб кирмасдан чиқиб кетаётганида, унга нотаниш бўлган шахс келиб автомашинангиз кўрикдан ўтмадими деб сўраганлигини, у нотаниш шахсга автомашинаси техник кўрикдан ўтмаганлигини айтганлигини, нотаниш шахс унга автомашинани техник кўрикдан ўтказиб бериши мумкинлигини, хизмат ҳақи 70.000 сўм бўлишини айтганлигини, у нотаниш шахсдан қандай қилиб автомашинани техник кўрикдан ўтказиб бериши мумкинлигини сўраганлигини, унга нотаниш шахс ЙХХБда таниши борлигини, 70.000 сўм пул билан транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасини берса ЙХХБ биносига кириб техник кўрикдан ўтказилганлиги ҳақидаги муҳрни бостириб чиқиши мумкинлигини айтганлигини, у нотаниш шахсга транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси билан 70000 сўм пулни берганлигини, нотаниш шахс 70000 сўм пул билан транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасини олиб ЙХХБ биносига кириб кетганлигини, лекин бинонинг қаерига кириб кетганлигини кўрмаганлигини, орадан 30 минут ўтиб нотаниш шахс келиб автомашинани техник кўрикдан ўтказилганлиги ҳақидаги муҳр босилган транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасини унга берганлигини, у нотаниш шахсдан автомашинани техник кўрикдан ўтказилганлиги ҳақидаги муҳр ҳақиқийми деб сўраганлигини, нотаниш шахс унга муҳр ҳақиқий деб айтганлигини, у транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасини олиб уйига кетганлигини, у автомашинани 2017 йил 8 август кунига қадар бошқариб келганлигини, муҳрнинг қалбаки эканлигини билмаганлигини баён қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |