kazus:
Ходжаев 2015 йил 5 август куни тунги соат 1:10 ларда юзига ниқоб тақиб, Уйсозлар кўчаси, 6-уйнинг деворидан ошиб ўтиб, шу уйда яшовчи Исломова ётган хонага кириб, агар қаршилик қилса уни ўлдиришини айтади. Бундан
қўрқиб кетган Исломова хонадан қочиб кетмоқчи бўлганидан Ходжаев
унинг сочидан ушлаб қолиб тортади, қўлидаги пичоқ билан унинг бўйнига тираб, уйдаги қимматбаҳо буюм ва пулларни беришни талаб қилади, акс ҳолда уни сўйиб юборишини айтади. Натижада жабрланувчидан жами 50 000 000 сўм миқдоридаги тилла буюмлар ва 23 000 000 сўм пулларни олади. Бироқ, Ходжаев бу билан чекланмасдан Исломованинг қўшнилардан ёрдам сўраб бақирганидан ғазабланиб унинг хонадонига қайтиб кириб, Исломова ҳушидан кетгунига қадар унинг дуч келган жойига уриб, тепиб турли
даражадаги тан жароҳатлари етказади.
Шу пайт Ходжаев Исломованинг қўшниси Расулов томонидан ҳодиса содир бўлган жойда ушланади.
Суд мажлисида Ходжаев айбига иқрорлигини маълум қилиб, Исломованинг хонадонига туташган кафеда қоровул бўлиб ишлаб келганлигини, у кафедан туриб Исломованинг уйида нима ишлар билан шуғулланиб юрганлигини, нарсаларни қаерга қўйганлигини деразадан доимий кузатиб борганлигини,
ўша куни Исломованинг уйидан 50 000 000 сўм миқдоридаги тилла буюмлар ва 23 000 000 сўм пулларни олиб чиқиб кетмоқчи бўлиб турганида
Исломованинг қўшниси Расулов унинг орқасидан келиб “тўхта” деб айтганлигини, шунда уни куч билан ушлаб қолиб, дарахтга боғлаб
қўйганлигини, ўша пайтда Расулов уни ушлаш пайтида унинг чап қўлини
синдирганлигини, ҳозирда содир қилган ҳаракатлари оқибатларини тушуниб етганлигини ва пушаймонлигини, бошқа бундай ҳолат такрорланмаслигини, жабрланувчидан кечирим сўраганлигини инобатга олиб, енгилроқ жазо тайинлашни ҳамда унинг қўлини синдирганлиги учун Расуловни
жавобгарликка тортишни сўраган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг, ихтиёрий қайтиш ҳамда ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш вақтида зарар етказиш қоидаларини вазиятга боғлаб тушунтиринг.
Javob:
Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш деб - шахс жиноятга тайёргарлик кўриш ҳаракатларини ёки жиноят содир этишга бевосита қаратилган ҳаракатларни охирига етказиш мумкинлигини англаган ҳолда тўхтатса, шунингдек жиноий оқибат келиб чиқиши мумкинлигини англаган ҳолда, шундай оқибат келиб чиқишининг олдини олса, жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш деб топилади.
Жиноят содир этишдан ихтиёрий қайтиш икки асосий белги:
ихтиёрийлик ва узил-кесиллик (қатъийлик) билан тавсифланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |