Ўйин қоидалари 2019/20 Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий таржимаси The International Football Association Board


Огоҳлантириш билан жазоланадиган қоидабузарликлар



Download 2,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/112
Sana11.07.2022
Hajmi2,3 Mb.
#773867
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   112
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний

Огоҳлантириш билан жазоланадиган қоидабузарликлар
 
Ўйинчи қуйидаги қоидабузарликларни содир этганликда айбдор деб топилса, у огоҳлантирилади:

Ўйиннинг давом эттирилишини кечиктирса;

Ўз норозилигини сўз ёки хатти
-
ҳаракатлари билан намойиш қилса;

Ҳакамнинг
рухсатисиз майдонга чиқса, қайтса ёки уни атайлаб тарк этса;

Ўйин бурчак, жарима / эркин зарбалари ёки тўпни ён чизиқдан ташлаб бериш билан давом 
эттирилиш пайтида талаб қилинган масофани сақламаса;

систематик қоидабузарлик (қоидабузарликни систематик деб ҳисоблаш
учун аниқ сон ёки 
характеристика мавжуд эмас);

Спортчига хос бўлмаган хулқ
-
атвор;

Ҳакамнинг
видеокўрик ҳудудига кирса;

“видеокўрик” (“ТВ
-
монитор”) ишорасини ҳаддан ташқари кўп қилса.
Захирадаги ёки алмаштирилган ўйинчи қуйидаги қоидабузарликларни
содир этганликда айбдор деб 
топилса, у огоҳлантирилади:

Ўйиннинг давом эттирилишини кечиктирса;

Ўз норозилигини сўз ёки хатти
-
ҳаракатлари билан намойиш қилса;

Ҳакамнинг
рухсатисиз майдонга чиқса, қайтса;

Спортчига хос бўлмаган хулқ
-
атвор;

Ҳакамнинг
видеокўрик ҳудудига кирса;

“видеокўрик” (“ТВ
-
монитор”) ишорасини ҳаддан ташқари кўп қилса.
Агар иккита
алоҳида огоҳлантириш билан жазоланадиган қоидабузарлик содир этилса (ҳаттоки 
кетма
-
кет бўлса ҳам), улар иккита огоҳлантириш билан жазоланиши керак. Масалан, ўйинчи талаб 
этилган рухсатсиз майдонга чиқса ва эҳтиётсизлик билан подкат ишлатса / жисмоний тўқнашув ёки 
тўпни қўли билан ўйнаш орқали истиқболли ҳужумни бузса ва ҳоказо. 
Спортчига хос бўлмаган хулқ
-
атвор учун огоҳлантириш
 
Ўйинчи спортчига хос бўлмаган хулқ
-
атвор учун огоҳлантирилиши керак бўлган турли ҳолатлар 
мавжуд, шу жумладан:

Ҳакамни
алдашга ҳаракат қилса, масалан, ўзини жароҳат олгандек ёки ўзига нисбатан 
қоидабузарлик ишлатилгандек тутса (симуляция);

Ўйин мобайнида ёки ҳакамнинг рухсатисиз дарвозабон билан ўрин алмашади (қаранг: 3
-
қоида); 

Жарима зарбаси билан жазоланадиган қоидабузарликни эҳтиётсизлик билан содир этса;



Тўпни қўл билан ўйнаш орқали истиқболли ҳужумга аралашса ёки уни узиб қўйса;

Истиқболли ҳужумга халал бериш ёки уни узиб қўйиш билан боғлиқ қоидабузарлик содир 
этса. Тўпни ўйнашга уриниб, содир этилган қоидабузарлик учун ҳакам пенальти белгилаган 
вазият бундан мустасно.

Тўпни ўйнашга уриниб, рақибни яққол гол уриш имкониятидан маҳрум қилиш билан боғлиқ 
қоидабузарликка йўл қўйса ва ҳакам шу ҳолат учун пенальти белгиласа;

Гол уриш мақсадида тўпни қўл билан ўйнаса (гол бўлган ёки бўлмаганидан қатъи назар) ёки 
голнинг олдини олиш учун муваффақиятсиз ҳаракат қилса;

Майдонда рухсат этилмаган белгилар ҳосил қилса;

Ҳакамнинг
рухсати билан майдонни тарк этаётганида тўпни ўйнаса;

Ўйинга ҳурматсизлик намойиш қилса;

Қоидаларни
четлаб ўтиш мақсадида дарвозабонга тўпни бош, кўкрак, тизза ва ҳоказолар 
билан узатиш 
(
жарима/эркин зарбаларни бажариш вақтида ҳам

учун атайин трюкдан 
фойдаланади; бунда
дарвозабон тўпни қўли билан ушлагани ёки ушламагани аҳамиятга эга 
эмас. 

Ўйин мобайнида ёки уни давом эттириш вақтида сўз билан рақибни чалғитса. 

Download 2,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish