Ўйин қоидалари 2019/20 Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий таржимаси The International Football Association Board



Download 2,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/112
Sana11.07.2022
Hajmi2,3 Mb.
#773867
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   112
Bog'liq
ЎЙИН ҚОИДАЛАРИ 2019-2020 якуний

Қоидалар
-2019/2020
ни
 
қайта кўриб чиқиш
 
тарихи
 
2016/2017 мавсумда ўйин Қоидаларини қайта кўриб чиқиш 
IFAB 
тарихида ҳар томонлама кенг 
ўзгаришлар даврини бошлаб берди. Мақсад —
Қоидаларни янада аниқроқ, янада ҳаммабоп қилиш 
бўлиб, у, шубҳасиз, барча даражадаги замонавий ўйиннинг талабларини ўзида акс эттириши керак.
Кўп ўзгаришлар —
алоҳида шахслар, гуруҳлар ва миллий футбол ассоциациялари томонидан 
берилган таклифлар натижаси бўлиб, улар 
IFAB
нинг Футбол ва Техник маслаҳатлар қўмиталарида 
кўриб чиқилган. Бу орқали футболнинг барча соҳалари Қоидаларнинг ривожланишига ёрдам 
беришини кафолатлаш лозим. Боиси, Қоидалар фақатгина ҳакамлар учун эмас, футбол ўйинида 
иштирок этадиган барча учун мўлжалланган.
Қоидалар
-
2016/2017дан бошлаб энг сўнгги ўзгаришлар кўп тамойилларни кенгайтирди. “Ҳалол 
ўйин!” стратегиясида таъкидланганидек, барча даражада футболнинг жозибадорлигини оширишга 
ҳаракат қилиш керак. Шундан келиб чиқиб, 2017 йилги Йиллик бош мажлис 
(AGM) 
қуйи даражадаги 
футболнинг ривожи учун баъзи сезиларли ўзгаришларни тасдиқлади. Жумладан:

ўз мамлакатида футболни ривожлантириш мақсадида Миллий футбол ассоциацияларининг 
имкониятларини кенгайтириш учун Қоидалардаги баъзи ташкилий жиҳатларини 
модификация қилиш;

ёшлар, фахрийлар, имконияти чекланган инсонлар ўртасидаги ва оммавий футбол 
ўйинларида муқобил жазо чораси сифатида вақтинчалик четлатиш (қоидабузарлар 
ўриндиғи)дан фойдаланиш имкониятини тақдим этиш;

ёшлар, фахрийлар ва имконияти чекланган инсонлар ўртасидаги футбол ўйинларида 
(оммавий футболда бўлганидек) ўйинчини қайта алмаштириш имкониятини кенгайтириш.
2018 йилнинг март ойида 
IFAB
нинг Йиллик бош мажлиси навбатдаги бир қатор ўзгаришларни 
тасдиқлади. Улардан иккитаси мусобақалар учун муҳим аҳамиятга эга бўлди: қўшимча 
бўлимларда яна битта ўйинчи алмаштиришга рухсат бериш ва видеоёрдамчи ҳакам 
(VAR)
дан 
фойдаланиш.
Қўшимча
бўлимларда яна битта ўйинчи алмаштириш имконияти футболнинг барча тоифалари 
учун манфаатли бўлди. Боиси, майдонга туширилган янги футболчи ўйнаётган ўйинчининг 
мадори қуриши ёки жароҳатланишининг олдини олади ҳамда қўшимча бўлимларда ўйин 
тақдирини
ҳал қилиш имкониятини оширади. 
VAR
нинг жорий қилиниши сўнгги юз йилликда профессионал футболдаги энг катта инқилоб 


бўлди. Мазкур технология орқали қабул қилинадиган қарор ўйиннинг узлуксизлигига путур 
етказмайдими, ҳиссиётларни сўндириб қўймайдими, мазмунидаги қизғин баҳс
-
мунозараларга 
кўп йиллар керак бўлганини инобатга олсак, бу ҳайратланарли даражада тезкор инқилоб бўлди.
VAR 
қўлланилган
дастлабки ўйин 2016 йилнинг 12 август куни АҚШнинг Нью
-
Йорк штатидаги 
Нью
-
Жерси шаҳрида бўлиб ўтди. Эътиборли томони, орадан атиги 23 ой ўтиб, 
VAR 
Москва 
шаҳрида бўлиб ўтган 2018 йилги Жаҳон чемпионати финалида қўлланилди. 
VAR 
ҳеч қачон барча 
мунозарали вазиятларни ҳал қилиб бермайди, боиси, кўп қарорлар ўзига хос характерга эга. 
Шунга қарамай, бу технологиядан фойдаланаётган кўпгина етакчи мамлакатлар шуни 
кўрсатмоқдаки, 
VAR 
футболдаги адолатни ўрнатишда ёрдам бермоқда ва ўйинчиларнинг хулқига 
ижобий таъсир кўрсатмоқда. 
Қоидалар
-
2019/20даги кўп ўзгаришлар ўйиннинг боришига ва унинг мавқеига бевосита ижобий 
таъсир кўрсатади. Масалан: 

тўпни дарвоза майдонидан ўйинга киритиш чоғида тўп жарима майдонини тарк этиши 
шарт эмаслиги ўйинни ташкил қилишни тезлатди;

жарима зарбаси пайтида ҳужум қилаётган ўйинчиларнинг “жонли девор”да туришига 
рухсат берилмаслиги юзага келиши мумкин бўлган тўқнашув ва можаролар (шунингдек, 
ўйиннинг чўзилиши)нинг олдини олади);

тўп ташлаб беришнинг адолатлироқ тартиби ҳозирги “суистеъмол қилишлар”га барҳам 
беради; тўп ҳакамга тегиб дарвозага кирса, тўпни назорат қилаётган жамоа алмашса ёки 
янги ҳужум
бошланса, тўп ташлаб бериш орқали ўйинга киритилади.
Қоидалардан
фойдаланиш бўйича 
IFAB 
талабининг қисми сифатида иштирокчиларнинг хулқи ва ўйин 
мавқеини яхшилаш мақсадида жамоаларнинг ўзини номуносиб тутган расмий шахслари энди сариқ 
ва қизил карточкалар билан жазоланади. Агар қоидабузарни аниқлашнинг имкони бўлмаса, у ҳолда 
карточка мураббийлардан лавозими бўйича каттасига кўрсатилади.
IFAB
 
Қоидаларга
сезиларли ўзгартириш киритиш бўйича тажрибаларни давом эттиради. 
Тажрибаларнинг аксарияти муваффақиятли чиқди, лекин «AB
-
BA» шаклидаги ўйиндан кейин 
пенальтилар серияси, яъни дастлабки жамоа бир марта зарба берганидан кейин жамоалар икки 
мартадан зарбани амалга ошириш тизими у қадар оммалашмади. Боиси, у мураккаб тизим эди. 
Футбол эса табиатан оддий (ва
анъанавий!) ўйин ҳисобланади. Шу боис, мазкур тажриба тўхтатилди. 

Download 2,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish