Йилларда Ўзбекистон Республикасининг статистика салоҳиятини ошириш ва миллий статистика тизимини такомиллаштириш бўйича «ЙЎл харитаси»


IV. Статистика соҳасига рақамли технологияларни кенг жорий этиш йўналишида



Download 341,17 Kb.
bet4/6
Sana30.05.2023
Hajmi341,17 Kb.
#945836
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4. 2-илова (Йул харита 2023-2025)-OK

IV. Статистика соҳасига рақамли технологияларни кенг жорий этиш йўналишида

24.

“Статистика” интеграллашган ахборот тизимининг функционал жиҳатларини янада такомиллаштириш

1. Статистика дастури доирасида шакллантирилаётган расмий статистика маълумотларини тўлиқ хатловдан ўтказиш орқали “Статистика” интеграллашган ахборот тизимида эълон қилинаётган маълумотлар таркибини янада кенгайтириш.
2. “Статистика” интеграллашган ахборот тизимидан фойдаланган ҳудудлар ва соҳалар кесимида солиштиришларни амалга ошириш имкониятларини жорий этиш.
3. “Статистика” интеграллашган ахборот тизимини давлат бошқаруви органларининг ахборот тизимларига босқичма-босқич интеграциялаш.

2023 йил
июнь
2023 йил
октябрь

2023-2024 йиллар



Статистика агентлиги
(Б. Бегалов),
Рақамли технологиялар вазирлиги
(Ш. Шерматов),
тегишли вазирлик
ва идоралар

25.

Статистика органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларини рақамли технологияларни қўллаган ҳолда такомиллаштириш

1. Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри бўйича маълумот тақдим этиш хизматини, давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн тартибда хизмат кўрсатишни тўлиқ жорий этиш.
2. Жисмоний ва юридик шахслар учун зарур бўлган расмий статистика маълумотларини давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали интерактив шаклда олиш имконини яратиш.

2023 йил
I чорак
2023 йил
II чорак

Статистика агентлиги
(Б. Бегалов),
Адлия вазирлиги (А. Тошкулов),
Рақамли технологиялар вазирлиги
(Ш. Шерматов)

26.

Корхона ва ташкилотлар томонидан статистика ҳисоботларини тақдим этиш жараёнларини рақамли технологиялар ёрдамида янада такомиллаштириш

Статистика ҳисоботларини «онлайн» режимда тақдим этишнинг e-Stat 4.0 автоматлаштирилган ахборот тизимига, сунъий интеллект (artificial intelligence) технологиясини қўллаган ҳолда тақдим этилаётган маълумотларни ўзаро солиштириш.

2023-2025 йиллар

Статистика агентлиги
(Б. Бегалов),
Рақамли технологиялар вазирлиги
(Ш. Шерматов)

27.

Нархлар статистикаси ва истеъмол нархлари индексларини ҳисоблашга рақамли технологияларни жорий этиш

1. Нархлар статистикаси қамрови ва сифатини ошириш мақсадида, нарх кузатувларида муқобил маълумотлар манбалари ва рақамли технологияларни қўллаш бўйича халқаро ташкилотлар ва илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш.
2. Йирик савдо тармоқларининг маълумотлар базалари ва уларнинг очиқ ахборот ресурсларидан фойдаланган ҳолда нарх кузатувларини интерактив шаклда ўтказишни жорий этиш.
3. Истеъмол нархлари индекси кўрсаткичларини шакллантириш учун зарур бўлган нарх маълумотларини онлайн касса тизимларидан интеграция асосида олишга шароит яратиш.

2023 йил
III чорак
2023 йил IV чорак

2023 йил IV чорак



Статистика агентлиги
(Б. Бегалов), Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов)
Солиқ қўмитаси (М. Мирзаев)

28.

Танланма статистик кузатувларни ўтказиш жараёнларига рақамли технологияларни кенг жорий этиш

1. Танланма статистик кузатувларни ўтказиш жараёнларига CAPI (Computer-assisted personal interviewing) шахсий интервью усулидан тўлиқ фойдаланилаётган ахборот тизимини янада такомиллаштириш.
2. Телефон алоқаси ёрдамида интервью ўтказиш (CATI - Computer Assisted Telephone Interviewing) орқали танланма статистик кузатувларни ўтказиш жараёнларини янада такомиллаштириш.

2023 йил якунига қадар

2024 йил якунига қадар



Статистика агентлиги
(Б. Бегалов)

29.

Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига замонавий рақамли технология-ларни жорий этиш

Аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини киритиш ва қайта ишлаш бўйича ахборот тизимининг функционал жиҳатларини такомиллаштириш.

2024-2025 йиллар

Статистика агентлиги
(Б. Бегалов)

30.

Қишлоқ хўжалигига оид статистик маълумотларнинг қамровини ва сифатини рақамли технологияларни кенг қўллаган ҳолда янада ошириш

1. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Геоахборот” ахборот тизими орқали қишлоқ хўжалиги экинлари экилган майдонлар тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда алмашишни йўлга қўйиш.
2. Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишнинг бирламчи маълумотларини киритиш ва қайта ишлаш бўйича ахборот тизимининг функционал жиҳатларини такомиллаштириш.
3. Қишлоқ хўжалиги соҳасида рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан экин майдонларни масофадан дронлар билан кузатиш ва сунъий йўлдош тасвирлари ёрдамида мониторинг қилиш натижасида олинган маълумотлардан интеграция асосида статистик кўрсаткичларни шакллантиришда фойдаланишни жорий этиш.

2023 йил якунига қадар

2023-2024 йиллар


2023-2024 йиллар



Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А. Воитов), Статистика агентлиги
(Б. Бегалов)

31.

Расмий статистикадан эркин фойдаланиш имконини ошириш учун веб-ресурслардаги статистик маълумотлар таркибини кенгайтириш

Статистик кузатувлар натижалари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралардан тўпланган идоравий маълумотлар асосида шаклланган кўрсаткичларни Агентликнинг расмий веб-сайти (www.stat.uz), статистика интеграллашган ахборот тизими (www.siat.stat.uz), гендер статистикаси веб-сайти (www.gender.stat.uz), аҳолини рўйхатга олиш веб-сайти (www.aholi.stat.uz) ва Миллий барқарор ривожлантириш мақсадлари веб-сайтида (www.nsdg.stat.uz) жойлаштириш ва мунтазам равишда янгилаб бориш.

Доимий равишда, йиллик асосда

Статистика агентлиги
(Б. Бегалов),
тегишли вазирлик
ва идоралар

32.

Статистика органлари иш жараёнларини рақамлаштириш ҳисобига уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш

1. Ҳудудий статистика органлари мутахассис ходимларини рақамли технологиялар йўналишида малакасини ошириш бўйича ўқув семинарларни видеоконференц алоқа ёрдамида онлайн шаклда ўтказишни жорий этиш.
2. Ходимларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаб бориш мақсадида, онлайн тест синовларини ўтказиш бўйича ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.
3. Йиллик статистика дастури ижросини доимий равишда назорат қилиб бориш имконини берувчи онлайн мониторинг ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.
4. “STATA” дастурий таъминотини статистика органлари ходимларига ўргатиш, унинг асосида катта ҳажмдаги маълумотларни (Big data) қайта ишлаш ва таҳлил қилиш жараёнларига жорий этиш.

2023 йил
I чорак
2023 йил
II чорак

2023 йил
III чорак


2023-2024 йиллар



Статистика агентлиги
(Б. Бегалов),
Рақамли технологиялар вазирлиги
(Ш. Шерматов)

33.

Ахборот-коммуникация инфратузилмасини Жаҳон банкининг молиявий кўмаги асосида модернизация қилиш

1. Таҳлилий-статистик маълумотларни тарқатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида, илғор хорижий тажриба ва андозалар асосида сўнгги русумдаги жиҳозлар билан таъминланган замонавий “Медиа марказ”ни ишга тушириш.
2. Мавжуд ва янги жорий этиладиган ахборот тизимларини зарур қайта ишлаш қувватлари билан таъминлаш мақсадида, катта ҳажмдаги маълумотларни (Big data) йиғиш, умумлаштириш, қайта ишлаш ва сақлаш имкониятига эга бўлган замонавий “Дата марказ”ни ишга тушириш.
3. Маълумотларни ҳимоя қилиш ва бутунлигини таъминлаш мақсадида, ахборот базаларини захиралаш, ахборот ва киберхавфсизликни таъминловчи тизимларни жорий этиш.

2023-2024 йиллар
2023-2025 йиллар
2023-2025 йиллар

Статистика агентлиги
(Б. Бегалов),
Рақамли технологиялар вазирлиги
(Ш. Шерматов)


Download 341,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish