IV. Статистика соҳасига рақамли технологияларни кенг жорий этиш йўналишида
24.
“Статистика” интеграллашган ахборот тизимининг функционал жиҳатларини янада такомиллаштириш
1. Статистика дастури доирасида шакллантирилаётган расмий статистика маълумотларини тўлиқ хатловдан ўтказиш орқали “Статистика” интеграллашган ахборот тизимида эълон қилинаётган маълумотлар таркибини янада кенгайтириш.
2. “Статистика” интеграллашган ахборот тизимидан фойдаланган ҳудудлар ва соҳалар кесимида солиштиришларни амалга ошириш имкониятларини жорий этиш.
3. “Статистика” интеграллашган ахборот тизимини давлат бошқаруви органларининг ахборот тизимларига босқичма-босқич интеграциялаш.
Статистика органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларини рақамли технологияларни қўллаган ҳолда такомиллаштириш
1. Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри бўйича маълумот тақдим этиш хизматини, давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн тартибда хизмат кўрсатишни тўлиқ жорий этиш.
2. Жисмоний ва юридик шахслар учун зарур бўлган расмий статистика маълумотларини давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали интерактив шаклда олиш имконини яратиш.
Нархлар статистикаси ва истеъмол нархлари индексларини ҳисоблашга рақамли технологияларни жорий этиш
1. Нархлар статистикаси қамрови ва сифатини ошириш мақсадида, нарх кузатувларида муқобил маълумотлар манбалари ва рақамли технологияларни қўллаш бўйича халқаро ташкилотлар ва илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш.
2. Йирик савдо тармоқларининг маълумотлар базалари ва уларнинг очиқ ахборот ресурсларидан фойдаланган ҳолда нарх кузатувларини интерактив шаклда ўтказишни жорий этиш.
3. Истеъмол нархлари индекси кўрсаткичларини шакллантириш учун зарур бўлган нарх маълумотларини онлайн касса тизимларидан интеграция асосида олишга шароит яратиш.
Статистика агентлиги
(Б. Бегалов), Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов)
Солиқ қўмитаси (М. Мирзаев)
28.
Танланма статистик кузатувларни ўтказиш жараёнларига рақамли технологияларни кенг жорий этиш
1. Танланма статистик кузатувларни ўтказиш жараёнларига CAPI (Computer-assisted personal interviewing) шахсий интервью усулидан тўлиқ фойдаланилаётган ахборот тизимини янада такомиллаштириш.
2. Телефон алоқаси ёрдамида интервью ўтказиш (CATI - Computer Assisted Telephone Interviewing) орқали танланма статистик кузатувларни ўтказиш жараёнларини янада такомиллаштириш.
Аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини киритиш ва қайта ишлаш бўйича ахборот тизимининг функционал жиҳатларини такомиллаштириш.
2024-2025 йиллар
Статистика агентлиги
(Б. Бегалов)
30.
Қишлоқ хўжалигига оид статистик маълумотларнинг қамровини ва сифатини рақамли технологияларни кенг қўллаган ҳолда янада ошириш
1. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Геоахборот” ахборот тизими орқали қишлоқ хўжалиги экинлари экилган майдонлар тўғрисидаги маълумотларни электрон шаклда алмашишни йўлга қўйиш.
2. Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишнинг бирламчи маълумотларини киритиш ва қайта ишлаш бўйича ахборот тизимининг функционал жиҳатларини такомиллаштириш.
3. Қишлоқ хўжалиги соҳасида рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан экин майдонларни масофадан дронлар билан кузатиш ва сунъий йўлдош тасвирлари ёрдамида мониторинг қилиш натижасида олинган маълумотлардан интеграция асосида статистик кўрсаткичларни шакллантиришда фойдаланишни жорий этиш.
2023 йил якунига қадар
2023-2024 йиллар
2023-2024 йиллар
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А. Воитов), Статистика агентлиги
(Б. Бегалов)
31.
Расмий статистикадан эркин фойдаланиш имконини ошириш учун веб-ресурслардаги статистик маълумотлар таркибини кенгайтириш
Статистик кузатувлар натижалари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралардан тўпланган идоравий маълумотлар асосида шаклланган кўрсаткичларни Агентликнинг расмий веб-сайти (www.stat.uz), статистика интеграллашган ахборот тизими (www.siat.stat.uz), гендер статистикаси веб-сайти (www.gender.stat.uz), аҳолини рўйхатга олиш веб-сайти (www.aholi.stat.uz) ва Миллий барқарор ривожлантириш мақсадлари веб-сайтида (www.nsdg.stat.uz) жойлаштириш ва мунтазам равишда янгилаб бориш.
Доимий равишда, йиллик асосда
Статистика агентлиги
(Б. Бегалов),
тегишли вазирлик
ва идоралар
32.
Статистика органлари иш жараёнларини рақамлаштириш ҳисобига уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш
1. Ҳудудий статистика органлари мутахассис ходимларини рақамли технологиялар йўналишида малакасини ошириш бўйича ўқув семинарларни видеоконференц алоқа ёрдамида онлайн шаклда ўтказишни жорий этиш.
2. Ходимларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаб бориш мақсадида, онлайн тест синовларини ўтказиш бўйича ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.
3. Йиллик статистика дастури ижросини доимий равишда назорат қилиб бориш имконини берувчи онлайн мониторинг ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.
4. “STATA” дастурий таъминотини статистика органлари ходимларига ўргатиш, унинг асосида катта ҳажмдаги маълумотларни (Big data) қайта ишлаш ва таҳлил қилиш жараёнларига жорий этиш.
Ахборот-коммуникация инфратузилмасини Жаҳон банкининг молиявий кўмаги асосида модернизация қилиш
1. Таҳлилий-статистик маълумотларни тарқатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида, илғор хорижий тажриба ва андозалар асосида сўнгги русумдаги жиҳозлар билан таъминланган замонавий “Медиа марказ”ни ишга тушириш.
2. Мавжуд ва янги жорий этиладиган ахборот тизимларини зарур қайта ишлаш қувватлари билан таъминлаш мақсадида, катта ҳажмдаги маълумотларни (Big data) йиғиш, умумлаштириш, қайта ишлаш ва сақлаш имкониятига эга бўлган замонавий “Дата марказ”ни ишга тушириш.
3. Маълумотларни ҳимоя қилиш ва бутунлигини таъминлаш мақсадида, ахборот базаларини захиралаш, ахборот ва киберхавфсизликни таъминловчи тизимларни жорий этиш.