Йилларда Ўзбекистон Республикасини электр энергияси билан таъминлаш концепцияси


Қайта тикланадиган энергия манбалари асосида энергия ишлаб



Download 0,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/16
Sana19.03.2022
Hajmi0,69 Mb.
#501225
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
f11fddb2-dc19-9986-9329-8e4e72ab7c43 media (1)

2.
Қайта тикланадиган энергия манбалари асосида энергия ишлаб 
чиқаришни ривожлантириш.
2020-2030 йилларда қайта тикланадиган энергия манбалари орқали электр 
энергия ишлаб чиқаришга, айниқса қуёш энергиясини ривожлантиришга 
алоҳида эътибор берилади. Ушбу лойиҳалар фақат сармоядорлар - мустақил 
электр энергиясини ишлаб чиқарувчилар ҳисобидан амалга оширилади. 
Қайта тикланадиган энергетиканинг ривожланиш кўрсаткичларига 
эришиш мақсадида 2020-2030 йилларда 3 ГВт шамол ва 5 ГВт қуёш електр 
станцияларини қуриш кўзда тутилган ҚТЭМларнинг ҳар йили фойдаланишга 
топшириладиган қувватларининг мақсадли параметрлари белгиланган. 
Шамол энергетикасида асосий эътибор хар бирининг қуввати 100-500 МВт 
бўлган йирик шамол электр станцияларини ташкил этишга қаратилади, уларнинг 
асосий қисми Шимоли-ғарбий минтақада (Қорақалпоғистон Республикаси ва 
Навоий вилояти) жойлаштирилади. 
Қуввати 100-500 МВт бўлган қуёш электр станциялари асосан марказий ва 
жанубий вилоятларда (Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё 


12 
вилоятлари) жойлаштириш кўзда тутилган. Бироқ, республиканинг бошқа 
минтақаларида 50-200 МВт қувватга эга қуёш электр станциялари қурилади. Шу 
билан бирга, йирик қуёш фотоэлектрик станциялари (300 МВт дан ортиқ) 
ўзгарувчан ишлаб чиқаришни барқарорлигини ва энерготизимда истеъмолнинг 
тиғиз соатларидаги максимал юкламани тартибга солишни таъминлаш учун 
саноат миқёсида энергия сақлаш тизимлари билан босқичма-босқич 
жиҳозланади. 
Республиканинг қайта тикланадиган энергетика соҳасига тўғридан-тўғри 
хорижий инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш мақсадида, 2020-2022 
йилларда, халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда "Build-own-operate" 
моделидан фойдаланган ҳолда инвесторларни аниқлаш бўйича тендерлар 
(тендерлар ва ким ошди савдолари) ўтказилади, улар билан электр энергиясини 
сотиб олиш бўйича узоқ муддатли (25 йилгача) шартномалар тузилади. 
Шу боис, 2020 йилда халқаро молия институтларнинг (Осиё тараққиёт 
банки, Жаҳон банки гуруҳи, Европа тикланиш ва тараққиёт банки) техник 
кўмаги билан Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида умумий қуввати 
600 МВт бўлган қуёш электр станциялари қурилиши учун тендерлар ўтказилади 
ва қуёш энергиясига бой республиканинг бошқа минтақаларида умумий қуввати 
800 МВт бўлган ФЭС, шунингдек, ҚТЭМ қуриш учун тендерлар эълон қилинади. 

Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish