VI бўлим. Уларда ишлаш схемали лавозим (ойлик) маошларини (ставкаларини) 35 фоизга ошириш ҳуқуқини берадиган муассасалар ва уларнинг бўлинмалари
6.1. Патологоанатомия бюролари (бўлимлари, бўлинмалари).
Врач-патологоанатомлар.
VII бўлим. Уларда ишлаш схемали лавозим (ойлик) маошларини (ставкаларини) 75 фоизга ошириш ҳуқуқини берадиган, ОИТСга чалинган беморларни даволаш учун мўлжалланган муассасалар ва уларнинг бўлинмалари (ЎзР ВМ 24.02.2009 й. 51-сон Қарори таҳриридаги бўлим номи)
7.1. ОИТСга қарши кураш Республика ва минтақавий марказлари. (ЎзР ВМ 24.02.2009 й. 51-сон Қарори таҳриридаги хат боши)
ОИТСга ва ОИВ инфекциясига чалинган беморларни диагностика қилиш, даволаш ва уларга бевосита хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажариш билан боғлиқ касблардаги тиббиёт ходими, раҳбарлар, мутахассислар, хизматчилар ва ишчи касблар ходимлари лавозимлари.
7.2. ОИТСга ва ОИВ инфекциясига чалинган беморларни даволаш учун мўлжалланган соғлиқни сақлаш муассасалари ва муассасаларининг ихтисослаштирилган бўлинмалари.
ОИТСга ва ОИВ инфекциясига чалинган беморларни диагностика қилиш, даволаш ва уларга бевосита хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажарувчи тиббиёт ходими, раҳбарлар, мутахассислар, хизматчилар ва ишчи касблар ходимлари лавозимлари.
7.3. Соғлиқни сақлаш органлари томонидан зиммасига аҳолини ОИВ инфекцияси юзасидан текшириш ҳамда ОИТС ва ОИВ инфекциясига чалинганлардан олинадиган қон ва биологик суюқликларни текшириш юкланган лабораториялар ва соғлиқни сақлаш муассасалари гуруҳлари.
Аҳоли қонини ва ОИТСга чалинган беморлардан олинадиган материалларни лабораторияда барча турдаги текширишларни ўтказиш ишларини бажарувчи тиббиёт ходими, раҳбарлар, мутахассислар, хизматчилар ва ишчи касблари ходимлари лавозимлари.
7.4. Илмий-тадқиқот муассасалари ва уларнинг таркибий бўлинмалари.
Илмий ходим лавозимлари (шу жумладан, бўлинмалар раҳбарлари, бош, етакчи, катта ва кичик илмий ходимлар).
Илмий-техник ходимлар лавозимлари (катта лаборантлар, лаборантлар, препараторлар).
ОИТС муаммоси бўйича илмий мавзуни бажариш ишларига жалб этилган ҳамда ОИВ инфекциясига ва ОИВ материаллари (шу жумладан, ҳайвонлар) билан потенциал зарарланган беморлар билан боғлиқ ишларни бажарадиган мутахассислар, хизматчилар ва ишчилар (шу жумладан ҳайвонларни парваришлаш бўйича ишчилар) лавозимлари.
7.5. Илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, корхоналар ва уларнинг таркибий бўлинмалари, шу жумладан, бактерия ва вирус препаратлари ишлаб чиқариш цехлари.
ОИТС вируси ва ОИВ инфекцияси материали билан боғлиқ ишларни бажарувчи раҳбарлар, мутахассислар, хизматчилар ва ишчи касблар ходимлари лавозимлари.
VIII бўлим. Уларда ишлаш ҳар бир иш соати учун соатбай тариф ставкасини (маошини) 50 фоизга ошириш ҳуқуқини берадиган, ОИТСга ва ОИВ инфекциясига чалинган беморлар билан бевосита контактда бўладиган соғлиқни сақлаш муассасалари ва уларнинг таркибий бўлинмалари
8.1. ОИТСга ва ОИВ инфекциясига чалинган беморлар билан бевосита контактда бўлиш натижасида консультациялар, кўздан кечириш, тиббий ёрдам кўрсатиш, суд-тиббий экспертиза ва бошқа ишларни амалга оширишда банд бўладиган тиббиёт ходими, раҳбарлар, мутахассислар, хизматчилар ва ишчи касблари лавозимлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |