159.Қорақалпоғистон мухтор жумҳуриятининг ташкил топиши. 1924 йили миллий давлат чегараланиши натижасида Урта Осиё картасида иттифоқдаги республикалар билан бирга мухтор, яъни автоном тузилмалар ҳам пайдо бўлди.Улар орасида Қорақалпоғистон (автоном) вилояти ҳам бор эди.Унинг таркибига волостларга бўлинадиган Тўрткўл, Чимбой, Хўжайли, Қўнғирот округлари кирди.1925-йил 12-13 февраль кунлари Тўрткўлда бўлиб ўтган Советларнинг 1 таъсис қурултойи Қорақалпоғистон мухтор вилоятининг Қозоғистон АССР таркибида тузилганини қонун йўли билан расмийлаштирди ва давлат ҳокимиятининг раҳбар органини – Қорақалпоғистон мухтор вилояти Ижроия Комитетини сайлади.Мухториятнинг ваколатли ва ижроия органлари вилоятнинг бошқарув соҳаларида хўжалик ва маданий ҳаётида ҳокимият ваколатига эга эди.Қорақалпоғистон мухтор вилояти Ижроия Комитети Қозоғистон АССР Марказий Ижроия Комитети Президиумида ўз вакилига эга бўлиб, вилоят учун муҳим масалаларнинг ҳаммаси бевосита Бутунроссия Марказий Ижроия Комитети Президиумида ҳал қилинар эди.Қорақалпоғистонда яшайдиган асосий эллатлар қорақалпоқлар (38,5), ўзбеклар (28,7%), қозоқлар (22,6%) бўлиб, руслар 1% дан ҳам камроқни ташкил этарди (шаҳар аҳолисини ҳисобга олмаганда).
160.Узбекистонда саноатлаштириш сиёсати. 20-йилларнинг охири ва 30-йилларнинг бошларида мамлакат партия рахбарияти ва хусусан унинг йўлбошчиси Сталиннинг сиёсий йўлида индустрлаштириш суръатларини тезлатиш тенденцияси руй-рост маълум бўлиб колди. Индустриал тараккиёт муаммолари, унинг йўналишлари ва шакллари партия ичидаги мунозараларда ва дастлабки беш йилликлар режаларини мухокама килишда Марказий ўринда турган. Республика иктисодиёти табиатан аграр тусга эга эди. Узбекистон халк хўжалигида кишлок хўжалигининг салмоги 1927-1928 й.да 60 фоиздан кўпрогини, саноат салмоги эса 40 фоиздан камрокни ташкил этди, шу билан бирга саноат ишлаб чикаришнинг 90 фоизига якини кишлок хўжалик хом ашёсини ишлашга асосланар эди. Огир индустриянинг металл ишлаш ва машинасозлик сингари сохалари 20-йилларда эндигина ривожланиб келаётган эди. Индустрлаштириш сиёсатининг амалга ошириш натижасида Узбекистон марказни рангли ва нодир металлар, олтингугурт, озокерит, вольфрам, молибден, пахта толаси, хом ипак билан таъминлайдиган ва мамлкатни хом ашё карамлигидан халос этишга ёрдам берадиган йирик хом ашё минтакасига айланди. Бирок Узбекистон Республикаси мамлакатни индустрлаштириш ва унинг иктисодий мустакиллигини мустахкамлашга катта хисса кўшган бўлса хам, хом ашё олиб чикиб кетиладиган ўлка бўлиб колаверди. У ахоли жон бошига саноат махсулоти ишлаб чикаришда мамлакатнинг ривожланган минтакалардан анча оркада колиб кетди.
Do'stlaringiz bilan baham: |