Ўзбекистон давлат бошқарув тизими неча қисмга бўлинади?
Бошқариш органлари тизими, қуйи органларнинг юқори органларга бўйсиниши ва улар ўртасидаги ўзаро алоқа бошқариш структураси тушунчасини ташкил қилади. Шу маънода орган – бу бирор бир бошқарув тизими таркибига кирувчи муассаса, ташкилотдир. Бошқарув органлари бошқарув бўғинлари ва бошқарув босқичлари шаклида бўлади.
Бошқариш бўғини – бу бошқаришнинг айрим ёки қатор функцияларини бажарувчи мустақил структурали бўлимлардир.Бу бўлимлар ўртасидаги боғланиш ва алоқалар горизонтал характерга эга.
Бошқариш босқичи – бу иерархиянинг муайян даражасида амал қиладиган бўғиндир.
Давлат бошқаруви органлари тизими бир неча турларга бўлинади:
Бошқарувнинг умумдавлат органлар;
Бошқаришнинг маҳаллий органлари;
Бошқаришнинг тармоқ органлари;
Жамоат ва ўзини ўзи бошқариш органлари:
Фукароларнинг ўзини-ўзи бошкариш органлари фаолиятини ташкил этиш» фанининг тизими ўз ичига қанақа саволларни хал этишни назарда тутади?
Фуқароларни ўзини ўзи бошқариши – фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланадиган, уларнинг ўз манфаатлардан, ривожланишининг тарихий хусусиятларидан, шунингдек маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилиш борасидаги мустақил фаолиятидир.
Дунёнинг аксарият ривожланган давлатларида маҳаллий доирада барча ишлар сайлов асосида шакллантириладиган ёҳуд маҳаллий бошқарув органи сифатида марказдан махсус тайинланадиган маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан амалга оширилади. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ҳам маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизими шаклланиши ва изчил равнақ топишига жиддий эътибор қаратиб келинмокда. Бунда, аввало, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов кўп бора таъкидлаганидек, фуқаролар- нинг ўз турмуш ва бутун жамият ҳаётини бошқариш ва ташкил этиш борасидаги фуқаролик жамияти тамойилларига тўлиқ мос келувчи фаол иштироки учун зарур шарт-шароитларни яратиш, ғарбдагилар учун нотаниш, аммо миллий табиатимизга мос бўлган ўзини ўзи бошқарув усули - маҳаллани ривожлантириш ҳамда унинг мавқеини ошириш мамлакатимиз сиёсий ва давлат қурилишининг асосий хусусиятларидан бири сифатида белгиланганлиги алоҳида эътиборга сазовордир.
Ўзбекистонни маҳалласиз тасаввур этиб бўлмайди. Маҳаллалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фуқаролик жамиятининг асоси саналади. Бундай жамиятни шакллантириш билан боғлиқ саъй-ҳаракатларимизда ушбу тизимнинг ўрни ва нуфузи тобора ортиб бораверади. Айниқса, мамлакатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ''Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари" деган ғояни рўёбга чиқаришда ўзини ўзи бошқариш органларининг роли бениҳоядир.
Do'stlaringiz bilan baham: |