2. “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири қачон тасдиқланган?
Ўзбекистонда босқичма-босқич амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва миллий тараққиёт талабларидан келиб чиқиб ушбу қонун ҳужжатлари мунтазам равишда такомиллаштириб бориляпти. Хусусан, 2013 йил 22 апрелда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири тасдиқланди.
3.Бошқарувнинг умумдавлат органларига қайси ташкилотлар киради?
Бошқарувнинг умумдавлат органлари – Республика миқиёсидаги олий ваколатли органлар бўлиб, таркиби – Қонун чиқарувчи – Олий Мажлис, Ижро этувчи – Вазирлар Маҳкамаси, Суд – Олий, Конститутциявий, Ҳўжалик судларидан иборат.
Бошқарувнинг умумдавлат органлари Республика миқиёсидаги олий ваколатли органлар бўлиб, таркиби қуйидагилардан иборат:
Республика умумдавлат органлари
1.Қонун чиқарувчи орган Олий Мажлис
2.Ижро этувчи орган Вазирлар Маҳкамаси
3. Суд органлари
Variant № 6
Вазирлар махкамаси қанақа вазифаларни бажаради?
Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятни амалга оширади, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ишини мувофиқлаштиради ва йўналтирилади, фаолиятини назорат қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раисларидан иборат. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради;
2.Ўзини ўзи бошкариш органлари фаолиятини ташкил этиш фанининг мазмуни нимадан иборат?
Фуқароларни ўзини ўзи бошқариши – фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланадиган, уларнинг ўз манфаатлардан, ривожланишининг тарихий хусусиятларидан, шунингдек маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал қилиш борасидаги мустақил фаолиятидир.
Дунёнинг аксарият ривожланган давлатларида маҳаллий доирада барча ишлар сайлов асосида шакллантириладиган ёҳуд маҳаллий бошқарув органи сифатида марказдан махсус тайинланадиган маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан амалга оширилади. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ҳам маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизими шаклланиши ва изчил равнақ топишига жиддий эътибор қаратиб келинмокда. Бунда, аввало, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов кўп бора таъкидлаганидек, фуқаролар- нинг ўз турмуш ва бутун жамият ҳаётини бошқариш ва ташкил этиш борасидаги фуқаролик жамияти тамойилларига тўлиқ мос келувчи фаол иштироки учун зарур шарт-шароитларни яратиш, ғарбдагилар учун нотаниш, аммо миллий табиатимизга мос бўлган ўзини ўзи бошқарув усули - маҳаллани ривожлантириш ҳамда унинг мавқеини ошириш мамлакатимиз сиёсий ва давлат қурилишининг асосий хусусиятларидан бири сифатида белгиланганлиги алоҳида эътиборга сазовордир.
Ўзбекистонни маҳалласиз тасаввур этиб бўлмайди. Маҳаллалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фуқаролик жамиятининг асоси саналади. Бундай жамиятни шакллантириш билан боғлиқ саъй-ҳаракатларимизда ушбу тизимнинг ўрни ва нуфузи тобора ортиб бораверади. Айниқса, мамлакатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ''Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари" деган ғояни рўёбга чиқаришда ўзини ўзи бошқариш органларининг роли бениҳоядир.
Do'stlaringiz bilan baham: |