2.Жамоатчилик назоратини амалга ошириш қайси принципларга асосланади?
Жамоатчилик назоратини амалга ошириш қуйидаги принципларга асосланиши мумкин:
- фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устунлиги;
- жамоатчилик назоратини амалга оширишда кўнгилли иштирок этиш;
- жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ошкоралиги ва очиқлиги;
- жамоатчилик назорати субъектлари фаолиятининг қонунийлиги;
- жамоатчилик назорати субъектларининг давлат органларидан мустақиллиги;
- жамаотчилик назорати субъектларининг объективлиги ва холислиги;
- жамоатчилик назорати натижаларининг ишонарлиги.
3.Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий мақсади қандай?
Демократик хуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидан изчил бораётган мамлакатимизда фуқароларнинг давлат бошқарувини амалга оширишдаги иштирокини ва маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни мустақил ҳал қилишларини таъминловчи ташкилий-ҳуқуқий кафолатлар тизимини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, ўзини ўзи бошқариш тизимини ривожлантириш фуқаролик жамиятини барпо этишнинг нафақат шарти, балки муҳим воситасидир.Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий мақсади маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳудудидаги фуқароларнинг манфаатлари- дан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиш, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий фаоллигини ошириш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашдан иборатдир.
Variant № 15
1.Фуқаролар йиғини деб нимага айтилади Назоратнинг энг муҳим тамойиллари қайсилар?
Fuqarolar yigʻini — fuqarolar oʻzini-oʻzi boshqarishining yuqori organi boʻlib, aholi manfaatlarini ifodalash va uning nomidan tegishli hududda amal qiluvchi qarorlar qabul qilish huquqiga ega. Fuqarolar yigʻinida 18 yoshga toʻlgan hamda shaharcha, qishloq, ovul va mahalla hududida doimiy yashayotgan shaxslar qatnashadi. "Fuqarolarning oʻzini-oʻzi boshqarish organlari toʻgʻrisida"gi yangi tahrirdagi qonunda shaharcha, qishloq, ovul fuqarolar yigʻini va shahardagi mahalla fuqarolar yigʻinining vakolatlari koʻrsatilgan. Fuqarolar yigʻinining qarorlarini bajarish va fuqarolar oʻzini-oʻzi boshqarish organlarining fuqarolar yigʻinlari oraliq davridagi joriy faoliyatini amalga oshirish uchun fuqarolar yigʻinining raisi (oqsoqoli), uning maslahatchilari, fuqarolar yigʻini faoliyatining asosiy yoʻnalishlari boʻyicha komissiyalarning raislari va yigʻinning masʼul kotibidan iborat tarkibda fuqarolar yigʻinining kengashi tuziladi.
Назоратнинг энг муҳим тамойиллари - унинг доимийлиги, тизимлиги, оммавийлиги, универсаллиги, аниқлиги, ҳолислиги, самарадорлиги, тезкорлиги, ошкоралигидир. Ана шу принциплар асосида бошқарув аппаратининг барча бўғинлари устидан назорат амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |