Variant № 22
1.Фуқаролик жамиятида хусусий мулкчилик ўрни қанақа?
Инсон эркинлиги унинг моддий фаровониги билан узвий боғланган. Очликдан, камбағалликдан азият чекадиган одамни тўлақонли эркин дейиш мушкул. Шахс эркинлиги хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликнинг кафолатланганлиги шароитида тўлиқ намоён бўлади. Бунда хусусий мулк нафақат фуқаролик жамиятини иқтисодий асосини ташкил этади, балки сиёсий, ахлоқий, маданий янгиланишларга ҳам асос бўлади. Фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий онгининг ўсишида хусусий мулкнинг аҳамияти ниҳоятда юксакдир. Зеро хусусий мулк:
инсоннинг хусусий ҳаёт тарзини белгилаб беради;
ташаббускорлик ва ишбилармонликни ўзаро боғлайди
мулкдорда ўзига ишонч пайдо қилади;
инсонга меҳнатга ижодий ёндашиш ва ватанга муҳаббатни уйғотади;
инсонларга ўтроқликни ўргатиб, ижтимоий маданиятни ўстиради;

ташаббускорлик ва ишбилармонликни ўзаро боғлайди;
мулкдорда ўзига ишонч пайдо қилади;
инсонга меҳнатга ижодий ёндашиш ва ватанга муҳаббатни уйғотади;
инсонларга ўтроқликни ўргатиб, ижтимоий маданиятни ўстиради;
2.Ўзини ўзи банд килишнинг мазмуни нимадан иборат?
2020 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда фуқароларнинг ўзини ўзи банд қилиш бўйича фаолият турларининг 67 тагача кенгайтирилиши асосида рўйхатга олиш тартиби жорий этилди.
Ўзини ўзи банд қилганлар – бу хизматлар кўрсатишда мустақил равишда шахсий меҳнати билан иштирок этадиган, меҳнат даромадини олиш учун иш олиб борувчи шахслар. Бунда улар якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинмайди ва ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланмайди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзини ўзи банд қиладиганлар расман рўйхатдан ўтгандан сўнг, қонуний равишда ишлашлари, шунингдек, мижозлардан қабул қилинган барча буюртмаларни расмийлаштириш ва сақлаши мумкин. Маълумотлар базасида ҳар бир буюртма учун ишларнинг сони ва қиймати, шунингдек, мижознинг телефон рақами тўғрисидаги маълумотлар сақланади. Буюртма асосида чек шакллантириш ва уни мижозга юбориш имконияти мавжуд.
Ўзини ўзи банд қилганлар ҳар ой якуни бўйича буюртма асосида олинган даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритиши ва ижтимоий солиғини ҳисоблаши мумкин. Исталган вақт оралиғи учун даромадлар ва харажатлар ҳақидаги тўлиқ маълумотлар биргина тугмани босиш орқали шакллантирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |