Алмашлаб экишдаги ўрни. Ургут тумани тамакичилик жамоа хўжаликларда 8 далали тамаки - беда алмашлаб экиш системаси жорий қилинган, бунда 50% тамаки, 37% беда ва 13% дон экинлари бўлади.
Ерни кўчат экишга тайёрлаш. Кузда октябр-ноябр ойларида ер шудгорланади. Эрта бахорда икки-уч марта борона қилинади. Ерга ишлов бериш кўчат ўтқазишдан 10-15 кун олдин тамомланади.
Кўчат икки усулда: қўлда ва машина ёрдамида ўтқазилади. қўлда ўтқазилса 60-70 см кенгликда эгат олинади ва суғорилади. Кўчат СКН-6, СКН-6А ёрдамида (бу машиналар Беларусь, ДТИ-75, Т-54 тракторига осилган бўлади) ўтқазилади. Ўзбекистонда кўчат апрел ойида ўтқазилади.
Кўчат экилгандан 10-12 кун ўтгач, биринчи ишлов берилади: қатор ораси саёзроқ юмшатилади. Томирлаб бўлгач иккинчи ишлов берилади, ишлов чуқурлиги 10-12 см.
Тамаки 7-9 марта суғорилади. Тупроқ намлиги 80% бўлиши, суғориш меъёри 400-600 м3, 6000-8000 м2 сув сарфланади.
Гербицидлардан - натрий трихлорацетат (ТХАН,), трефлан, дифенамид, потарон, давринол, табакрон ишлатилади.
Гултўплами ва бачки новдаларини юлиш яхши натижа беради. Бунда пояси ва илдизи яхши ўсади ва ривожланади. Агар ўсимлик яхши ривожланган бўлса, 15-20% гуллаганда ўсимликнинг гул тўплами чилпинади. Унумдор ерларга ўсимлик 60-70% гуллаганда чилпинади.
Уруғчилиги. Уруғлик экиладиган тамаки майдонини режалаштиришда қуйидагилар ҳисобга олинади: 1) ҳар гектар ердан олинадиган кондицияли уруғ; 2) бир гектар тамаки майдони учун сарфланадиган уруғлик; 3) хўжаликларда тамаки ўтқазиладиган жами майдон; 4) эҳтиёт уруғлик захирасининг миқдори.
Бир гектардан ўртача 2 ц уруғ олинади. Бир гектарга сарфланадиган уруғ миқдори 80 г. Тамаки уруғ ҳосилига ва уруғнинг катталигига экиш тизими ва экиш муддати таъсир қилади. Буни қуйидаги жадвалдан кўриш мумкин.
Тамакининг ҳар хил навлари 300 м узоқликда экилиши лозим. Барг икки марта узилади, гултўпламнинг янги гуллари ва ғунчалари юлиб ташланади. Бу тадбир тўла гуллаганда ёки 3-5 та яшил кўсак ҳосил бўлганда ўтказилади. Гултўпламнинг 50-70% гул қолдирилади, қолгани юлиб ташланади.
Кўсакларнинг 70% жигар ранг тусда бўлганда ҳосил йиғиштирлади, тамаки ьошлари тоқ қайчиси билан 10-15 см узунликда кесилади, 40-50 таси бирлаштирилиб боғланади, осилади. Сояда тагига брезент ёйилади, тўла қуриганда янчилади. 8-10 кг хажмдаги сурпдан тикилган халтачаларда сақланади, намлиги 9% ошмаслиги керак. Тамаки 200да 60-65% намликда сақланади.
17. Кузги буғдойни лалми ерларда етиштириш технологияси.
Do'stlaringiz bilan baham: |