Ўсимликнинг шаклланиши - кўчат ўтқазилганидан 10-12 кун ўтгач, ўсимликнинг ер усти органлари шакллана бошлайди. Кўчатнинг учки барглари тўқ яшил тусга киради ва бу ўсимликнинг шаклланиш давриа кирганини билдирадиган белгидир. Бу даврда ўсимлик бўйига тез ўсиб, янги-янги барглар ҳосил қилади, ғунчалайди - бу пайтда сэкин ўсади, кейин яна тезлашади. Ўсимликнинг шаклланиш даври 40-50 кун давом этади.
Гуллаш даври - ғунча ҳосил бўлганидан 8-10 кун кейин гул тўпламининг марказий гули очилади. Шундан сўнг ҳар 1-3 кунда унинг атрофида гуллар очила бошлайди. Гуллаш бошлангандан то охирги ғунчалар гуллаб бўлгунича 30-35 кун ва ундан кўп вақт ўтади.Гул тўпламида марказий гуллар очилган пайтда ўсимлик жуда тез ўсади. Шундан 8-10 кун ўтгач, ўсимликни ўсиши бирдан тўхтайди.
Уруғнинг шаклланиши ва пишиши. - Гуллаб бўлган кўсакчанинг тўлиқ етилишигача 20-22 кун вақт ўтади. Уруғликка ажратилган майдонларда гул тўпламига шакл бериш тавсия қилинади: гул тўпламининг марказидан энг узоқда жойлашган ғунчалар узиб ташланади ёки кимёвий усулда (этрелнинг 0,2% эритмаси билан) тўктирилади. Бу тадбир уруғ вазнини ҳамда унинг унувчанлигини ошишини таъминлайди.
Баргларнинг шаклланиши ва пишиши. Тамакида кўчат барглари ва чинбарглари ажратилади. Чинбаргларнинг шаклланиши кўчат даврида бошланади ва далага кўчириб ўтқазилганидан сўнг ўсишни даом эттиради. Ўсимликда гул гунчалари ҳосил бўлганига қадар ҳар 1-2 кунда навбатдаги барглар ҳосил бўлиб туради. ~унчалашга 5-10 кун қолганида 3-5 та барг бир вақтда ўсиш нуқтасидан тўп бўлиб ўсиб чиқади. Бу ўсимликни тўла ёруғлик даврига ўтганини билдиради. Барг ҳосил бўлганидан то тўлиқ шаклланишгача 20-30 кун вақт ўтади.
Барг ўсиш жарайнида унда захира озиқ моддалар ҳам тўпланиб боради. Ўсиш сэкинлашганидан сўнг оралиқ моддаларнинг тўпланиши янада ортади, барг қалинлашади. Бу давр баргнинг пишиш даври дейилади. Шундан сўнг баргда тўпланган захира моддалар камая бошлайди. Бу даврга ўтмасдан олдин барг поядан узиб олинади. Тамаки барги ундан олинадиган асосий хом ашё ҳисобланади.
Умуман тамаки ёруғсевар қисқа кун экини, сувга талабчан. Далага кўчат ўтқазилганда ва барглар тез ўсадиган даврида намни кўп талаб қилади. Тупроқ намлиги 60-80% бўлиши лозим. Транспирация коэффициенти 450-600 га тенг. Тамки тупроқ унумдорлигига талабчан. Бир центнер барг етиштириш учун 6 кг азот, 1,6 кг фосфор ва 4 кг калий сарфланади. қўнғир тусли бўз тупроқларда яхши ривожланади. Тамаки иссиқсевар ўсимлик - 1-30 совуқда нобуд бўлади.
Ўзбекистонда "Американ - 287 - С", "Дюбек - Узгенский - 9", "Дюбек Киргизский - 03-4-15" навлари районлаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |