Жавоб [окоз


ПАХТА ТОЛАСИНИ СОТИШ ВА ТАШҚИ САВДО КОМПАНИЯЛАРИНИНГ «ПАХТАСАНОАТ» ҲУДУДИЙ АКЦИЯДОРЛИК БИРЛАШМАЛАРИ БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Download 124,81 Kb.
bet20/42
Sana26.05.2022
Hajmi124,81 Kb.
#608750
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   42
Bog'liq
хуршиджон

ПАХТА ТОЛАСИНИ СОТИШ ВА ТАШҚИ САВДО КОМПАНИЯЛАРИНИНГ «ПАХТАСАНОАТ» ҲУДУДИЙ АКЦИЯДОРЛИК БИРЛАШМАЛАРИ БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 29 августдаги ПҚ-456-сонли «Пахта толасини сотиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ишлаб чиқарилган ва сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 3 июндаги 240-сон қарорига мувофиқ ҳамда 2003 йил ҳосили пахта толасини ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминаллари орқали сотиш бўйича амалий иш тажрибани ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзмарказимпекс», «Ўзсаноатмашимпекс», «Ўзинтеримпекс» ва «Ўзташқитранс» давлат-акциядорлик ташқи савдо компаниялари томонидан бир йўла жами 250 минг тонна пахта толасини сақлайдиган ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминаллари ташкил этилганлиги ҳамда фаолият кўрсатаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси, ташқи савдо компаниялари 2005 йил 1 апрелгача бўлган муддатда ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминалларида бир йўла сақланадиган пахта толаси жами ҳажмини 1-иловага мувофиқ фаолият кўрсатаётган терминаллар қувватларини кенгайтириш ва янги терминаллар ташкил этиш йўли билан 352 минг тоннагача кўпайтириш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси, Ўзбекистон «Сифат» маркази ташқи савдо компанияларига фаолият кўрсатаётган терминалларни кенгайтиришда ва янги терминаллар ташкил этишда, шунингдек уларнинг фаолият кўрсатиши учун зарур инфратузилмаларни ташкил этишда кўмаклашсинлар.
(1-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34—36-сон, 264-модда)
2. Пахта толасини сотиш ва ташқи савдо компанияларининг «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. 2004 йил 1 сентябрдан бошлаб хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар пахта толасини сотиб олишда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 октябрдаги 447-сон қарори билан белгиланган талаблар билан бир қаторда, 15 фоиз миқдоридаги ҳақини олдиндан тўлашни ва узил-кесил ҳисоб-китобларни пахта толаси етказиб берилган санадан бошлаб 90 кун мобайнида, контрактларда назарда тутилган шартларда амалга оширадиган тартиб ўрнатилсин. Пахта толаси қийматининг қолган 85 фоизи учун аккредитив очилади ёки банк кафолати берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ–330-сонли Қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 17-сон, 138-модда)
4. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ишлаб чиқарилган ва сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 3 июндаги 240-сон қарорининг 5-банди, шунингдек ушбу қарорга 3-илова;
Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга пахта толаси сотиш механизми тўғрисида» 2003 йил 16 октябрдаги 447-сон қарори 2-бандининг еттинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 98-модда);
Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ишлаб чиқарилган ва сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 3 июндаги 240-сон қарорига қисман ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2003 йил 18 октябрдаги 450-сон қарорининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.

12. Эфирмойли экинлар (кашнич, зира, арпабодиён ва бошқалар) аҳамияти, ҳосилдорлиги, сифат кўрсаткичлари


ЖАВОБИ
Мойли экинлар партияси таркибидаги аралашмалар 2 гуруҳга ажратилади: ифлослантирувчи аралашмалар, мойли аралашмалар; эфирмойли уруғларда эса: ифлослантирувчи аралашмалар, эфирмойли аралашмалар. Мойли ва эфир мойли аралашмалар ўз хусусияти таркибига кўра дуккакли ва бошоқли уруғлар таркибидаги донли аралашмага ўхшайди. Кўпгина мойли экинларда ифлосланганлик аниқлангандан кейин уруғнинг тозалиги қуйидагича ҳисобланади.
Тозалик фоизи = 100 % (ифлослантирувчи аралашмалар фоизи + мойли аралашмалар фоизи).
Тозалик фоизи асосида кўпгина мойли экинлар уруғи таркибида­ги аралашмалар ва намлик миқдорига кўра стандарт бўйича синф­ларга бўлинади. Уруғнинг қипиқдорлиги уруғ ўлчанмаларини қўлда туйиш йўли билан аниқланади. Бу кўрсаткич мойли экинлар уруғини қабул кор­хонасидан мой олувчи заводга юбориш жараёнида аниқланади.
Муайян уруғ партияси ёғ ишлаб чиқариш саноатининг хомашёси сифатида қуйидаги асосий кўрсаткичларга эга: мой сифати, хусу­сияти, миқдори. Бу кўрсаткичлардан келиб чиқиб олинадиган мой­нинг қайси мақсадларда қўлланиши аниқланади.
Эфирмойли экинлар уруғининг сифат кўрсаткичларини баҳолаш жараёнида улар таркибидаги икки хил ёғнинг (эфирли ва мойли) миқдорини аниқлаш жуда муҳим.
Турли хилдаги мойли экинларни ғалла топширувчилардан пунктларга қабул қилиб олиш учун стандарт бўйича сифатига қўйилган талаблари деярли бир хил. Агар уруғ қабул корхоналаридан савдо тармоқлари орқали истеъ­молчилар қўлига етиб борса, бундай уруғ учун талаблар табиийки юқори бўлади. Қабул корхоналаридан қайта ишловчи корхоналарга юбориладиган уруғларга қўйиладиган талаблар нисбатан пастроқ бўлади.

Download 124,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish