www.arxiv.uz
Режа:
1. Қишлоқ хўжалиги моддий ишлаб чиқаришнинг асосий соҳаси
2. Жаҳон қишлоқ хўжалигининг асосий тараққиёт
тенденциялари ва жаҳон қишлоқ хўжалиги туманлари
3. Халқаро иқтисодий алоқалар ва фан-техника алоқалари
4. Жаҳон қишлоқ хўжалиги» фаннинг предмети ва вазифалари.
Таянч иборалар: моддий ишлаб чикариш, деҳқончилик ва чорвачилик тармоқлари, меҳнат ресурслари, халқаро алоқалар, агрокомплекслар, йирик оилавий фермалар, товар, маҳсулот, хўжалик, халкаро муносабатлар.
Қишлоқ хўжалиги моддий ишлаб чиқаришнинг асосий соҳаси
Қишлоқ хўжалиги моддий ишлаб чиқаришнинг асосий ва энг қадимги тармоқларидан бири бўлиб, аҳолига озиқ-овқат маҳсулотларининг аксарият қисмини ва саноат учун хом ашёнинг анчагина қисмини етказиб беради. Қишлоқ хўжалиги асосан иккита йирик тармоқдан - деҳқончилик ва чорвачиликдан иборат; бу икки соҳа нафарлар учун деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари етказиб беради. Шу билан бирга қишлоқ хўжалиги ўсимлик ва чорвачилик маҳсулотларини дастлабки қайта ишлайдиган бир қанча тармоқларни ҳам ўз ичига олади. Иқтисодий жиҳатдан фаол аҳолининг тахминан ярми, камроқ тараққий этган мамлакатларда эса кўпинча 80-90 фоиздан ортиғи қишлоқ хўжалигида банд. Ривожланаётган мамлакатларда бу кўрсаткич ўртача 60фоиздан ортади, ривожланган мамлакатларда 10 фоизни ташкил этади. Қишлоқ аҳолисининг ижтимоий муаммолари, унинг жойлашиши қишлоқ хўжалиги бил
ан чамбарчас боғлиқдир. Бир қанча мамлакатларда ўрмон хўжалиги ҳам қишлоқ хўжалиги тармоқларига киради.
Қишлоқ хўжалиги аҳоли учун озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш билан бирга қатор саноат тармоқлари (озиқ-овқат, омухта ем, тўқимачилик, дори-дармон, атир-упа саноати ва бошқалар)ни хом ашё, от-улов (йилқичилик, буғучилик ва ҳоказо) билан таъминлайди, деҳқончилик тармоқлари (далачилик, сабзавотчилик, мевачилик, узумчилик ва бошқалар) ҳамда чорвачилик тармоқлари (қорамолчилик, чўчқачилик, қўйчилик, паррандачилик кабилар) ни ўз ичига олади. Бу тармоқларни биргаликда ривожлантириш моддий ва меҳнат ресурсларидан тўғри фойдаланиш имконини беради.
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши кўлами кенгайиб, маҳсулот етиштириш хажми ўсиб бораётганлигига қарамай, дунё аҳолисининг муайян қисми тўйиб овқат емайди, ўн ва ҳатто юз миллионлаб нафарлар кўпинча оч қолади. Ривожланаётган мамлакатлар аҳолисининг анчагина қисми, ривожланган мамлакатлар аҳолисининг моддий жиҳатдан яхши таъминланмаган гуруҳлари ана шулар жумласидандир.
Ривожланган мамлакатларда меҳнат ресусрларининг 2-5 фоизи, кам тараққий этган аксарият мамлакатларда эса 90 фоизгачаси қадар қишлоқ хўжалиги тармоғида меҳнат қилади.
2002 йилга келиб жаҳон аҳолиси 6 млрд. нафардан ошиб кетди. Бу кўрсаткич йил сайин ортиб бориши кутилмоқда. Уларни озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаш учун ҳар йили озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш хажмини 3-4 фоиз ошириб бориш керак. Ҳар бир мамлакатда, қишлоқ хўжалигининг ривожланиши ўзига хос ички хусусиятлар эътиборга олинишини талаб қилади. Бу эса табиий, ижтимоий, иқтисодий ихтисослашувни тақазо этади.
Хар бир мамлакатнинг халқаро алоқалари (савдо, иқтисодий алоқалар, меҳнат ресурслари миграцияси) шу мамлакат қишлоқ хўжалиги ривожланишнинг ташқи томонларини ифодалайди.
Маълумки, қишлоқ хўжалиги экстенсив ва интенсив асосда ривожланиш мумкин. Фан-ютуқлари, техника тараққиёти, химиялаш интенсив ривожланишнинг асосини ташкил этиши зарур.
Шу сабабли ривожланган мамлакатларда интенсив ривожланиш устуворлик қилади. Кам ерли мамлакатлар хусусан, Япония ва Ғарбий Европадаги кичик мамлакатларда гектарига 300-400 кг ўғит солинади.
Табиий шарт-шароит деганда қишлоқ хўжалигининг ривожланишига бевосита таъсир этувчи омиллар- ер ресурслари, ўсимликларнинг ўсиб-униши, иссиқлик даражаси, намлик даражаси, ёруғлик даражаси тушунилади.
Ер-қишлоқ хўжалигида асосий воситадир. Ер юзида қишлоқ хўжалиги учун яроқли ер хажми – 4,5 млрд гектар бўлиб, унинг ҳаммасидан тўлиқ фойдаланилмайди.
Фойдаланиладиган ерлар Собиқ СССРда – 16 фоизни, Европада– 10 фоизни, ва Океанияда – 3 фоизни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |